2015 йилнинг 9 феврал кунидан Қирғизистон президенти А. Атамбаев қиска муддатлик ишчи таътилига чиқди. Қирғизистон кимларнинг қўлида қолди!?

492
0

  2015 йилнинг 9 феврал кунидан Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев қиска муддатли ишчи таътилига чиқди. Бу ҳақида Қирғизистондаги расмий матбуот хизматлари хабар қилишди.

10 февралдан давлат томонидан Ислом ва мусулмонларга қарши катта юриш амалиётлари бошланди. 7 феврал куни мамлакатнинг собиқ бош прокурори Аида Салянова матбуот баёноти уюштириб, “ Мен ўз хоҳишим билан ишдан кетган эмасман. Менга ҳар томондан босимлар бўлди. Президент мени ҳимоя қилмади”, – деди.

  Президент ҳимоя қилмаган эмас, балки ҳимоя қила олмагандир? Негаки президент ўзининг янги йил олдидан берган матбуот баёнотида, таътилда юрган Аида Салянова ҳақида, “Салянова ишдан кетгани йўқ. Ҳеч қаёққа кетмайди ҳам. Хатто мен у каби инсонларни келгусида президент бўлиши тарафдориман”, – деган эди.

  Президент бош прокурорни сақлаб қола олмаса, мусулмонларни қандайдир ваҳший тўдалар чангалига ташлаб қочса. Бундан фақат бир гумон, тўғрироғи халқ ичида юрган миш-мишлар ҳақиқатга яқин экани маълум бўлади. Бундай гап-сўзларга қараганда, президент ва унинг командаси Қирғизистондаги асосий қувват эмас.

  Миш-мишлар президентга таъсир ўтказиши мумкин бўлган ўша фигура Ўмурбек Текебаев эканига ишора қилмоқда. Текебаев ким? Ислом ва мусулмонларга қарши унда шунчалар ғараз қаёқдан пайдо бўлиши мумкин?

  Текебаев Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида 1958 йил 22 декабр куни туғилган. Тўрт марта “Жогорку Кенеш” чақириғи депутати, “Ата Мекен” партияси лидери, Қирғизистонда хизмат кўрсатган юрист, 1- класс даражасидаги давлат маслахат хизматчиси.

  Атамбаев муваққат ҳукумат ичидан президент бўлиб сайланиб, шу кунгача бошқариб келиш жараёнида Текебаевнинг таъсири ўта кучли. У Атамбаевнинг сиёсий ва юридик томонлама асосий, балки ягона маслахатчиси бўлиб келади. Буни билган Қирғиз сиёсий элитаси, барча кадрлар масаласида ҳам Текебаевни асосий кординатор, деб тан олишади. Бу тахминларни Саляновани ўрнини бўшатиш амалиёти ҳам, Қирғизистоннинг асосий қонуни бўлган конституциясини ишлаб чиқиш масаласи ҳам унинг ихтиёрига мутлоқ топширилиб қўйилгани, сайловда “Ата Мекен” партиясининг деярли мағлуб бўлиб турган вақтида, ягона Текебаевнинг ўзи бутун обрўсини ишга солиб, бутун давлатни алдаб, ғирром йўллар билан парламентга ўтказиб юборишга мажбурлай олганидан тахминимизни қувватлай оламиз.

  Текебаевнинг Ислом ва мусулмонларга қарши адовати бўлишига деярли асос йўқ. Нега у, Атамбаев журъат қила олмаган ишга, уни четлатиб туриб бўлса хам йўл очиб бераяпти? Балки, парламент сайловлари олдидан мусулмонларни четга суриб чиқариб юбормоқчидир? Бунга асос бор. У Ислом ва мусулмонлар қўлловидан фойдалана олмайди. Чунки конституцияни ёзаётган  пайтида, уни светский (дин давлатдан ажратилган) асосга қурилади, деб маҳкам туриб олгани ҳеч кимга сир эмас. Бу билан у исломий партияларни парламентга киришларига ва умуман давлат рўйхатида бўлишларига чек қўйган эди. Лекин у мусулмонларни ёки исломий жамоаларни ҳар қандай сайловларда сайлаш ҳуқуқидан махрум қила олмаган. Шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, юқоридаги мусулмонларга қарши йўналтирилаётган лойиҳа, Такабоевни қизиқтириши мумкин. Чунки сайлов белгиланган вақтидан анча илгарироққа сурилиши мумкин. Такабоев сайловда мусулмонлар овозидан ҳеч ким фойдалана олмаслиги тарафдори.

  Лекин Атамбаевни четлатиб туриш амалиёти ҳам ўта мухим жараён. Булар Россия билан АҚШ давлатларининг ҳар иккаласини тенг рози қилиш найрангини ўйлаб топишганга ўхшайди. Негаки    “ИШИД” ваҳималарининг барчаси АҚШнинг лойиҳаси. Текебаев бошқариб келаётган ҳозирги Исломга қарши амалиётлар ҳам, ўша ваҳималар ортидан келиши муқаррар бўлган жараён. Бу Исломга қарши олиб борилаётган амалиётларни икки хил тушунса бўлади.

  Биринчиси: – Россия қўллови билан Ўзбекистонда уюштирган Андижон воқеаси каби норозиликларни уюштириш. Қирғизистонда АҚШ томонидан жадаллик билан олиб борилаётган “атиргур инқилоби” ҳаракатларидан илгари, ўзлари халқни провокация қилиш орқали беқарорликни вужудга келтириш ва бу орқали давлатга қарши турган барча қувватларни бира тўла йўқ қилиш ҳамда Ғарб томонидан олиб борилаётган матбуот ҳужумини ҳам тўхтатиб қолиш мақсад қилинади.

  Иккинчиси: – АҚШ билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Яъни “ИШИД” ваҳимаси тарқатилиши ортидан кўзланган мақсад сари борилмоқда. АҚШ Равшан Жиянбеков бошчилигида бир қатор делегацияни Вашингтонга таклиф қилди. Уларнинг қайтишлари билан мухолифат вакиллари яхшигина қувватлана бошлашди. Иш “атиргул инқилоби”ни эслатиб бораяпти. АҚШ Қирғиз ҳукуматини шантаж қилиб, ўз манфаати томон юргиза олаётган бўлиши мумкин. Атамбаевнинг бу жараёнлардан бир четда туриб олиши, уни 7 февралда Путин билан Сочида бирга бўлиши, юқорида айтиб ўтганимиздек, Атамбаев Россияни рози қилиш томон, Текебаев эса, АҚШга имконият яратиб бериш томон йўналиб, иккаласи келишган ҳолда ҳар икки томонни бирдек рози қилиш билан, ўз ўриндиқларини сақлаб қолишга ҳаракат қилишмоқда.

 Бу кетишда Қирғизистоннинг аҳволи нима бўлади?!

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here