Бошқирдистонда Ҳизбут-Таҳрир йигитлари қамоққа олинди

465
0

Россия разведка масъуллари давлат ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда  Россия федерация таркибидаги Бошқирдистон республикасида мусулмонларга қарши амалиёт ўтказди. Амалиёт чоғида Ҳизбут-Таҳрир уюшмасига алоқадорликда айбланиб 21 нафар мусулмон йигит қамоққа олинди.

Қўлга олинган мусулмон йигитлар Россия кодексининг 250,5 моддасига кўра айбдор деб топилган. Бу модда билан айбланганлар умрбод озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Ҳизбут-Таҳрирнинг Россиядаги матбуот бўлими тарқатган баёнотга кўра, Ҳизбут-Таҳрир йигитларига қаратилган бундай босқинчилик ва зулмлар 10 йилдан буён давом этиб келмоқда. Бунинг сабаби 2003 йилда рус маҳкамаси тарафидан Ҳизбут-Таҳрир уюшмасини террорчи ташкилот деб эълон қилинишидир.

“Матар” каналига интервью берган шарқшунос Алексей Малашенко Бошқирдистонда амалга оширилган кенг кўламли қамоққа олишлар ҳақида сўз юритар экан, Ҳизбут-Таҳрир уюшмасини терроризмга асло алоқаси йўқлигини урғулади.

“Мен уларни асло Террорчи деб айблай олмайман. Чунки уларнинг Халифаликни тиклаш услублари тинч йўлларга асосланган. Ҳеч қандай террор амалиётларига уларнинг алоқалари йўқ”, деди шарқшунос.

Бундан ажабланган журналистнинг “У ҳолда бу уюшмага нима учун Россияда террорчи ва радикал гуруҳ сифатида қаралади”, деган саволига “Менимча, бизнинг назаримизда ҳамма нарса терроризмдир”, дея жавоб қилди Алексей Малашенко.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here