Ислом уламолари: Халифалик мавзусини куннинг энг долзарб мавзусига айлантириш лозим

457
0

Тркиядаги баъзи Ислом уламолари Ислом дунёсининг парчаланган ва зайиф ҳолини куннинг асосий мавзуси сифатида кўтариб чиқишди. Уларининг таъкидлашича, тарқоқ ҳолга келиб қолган исломий юртларни фақатгина Халифалик бирлаштира олади холос.

Халифаликнинг зарурлиги ҳақида бир қанча мақолалари матбуотда чоп этилган Фиқҳ олими, ёзувчи Ҳусни Акташ Халифалик давлатини қулатиш мустамлакачи ғарб давлатлари тарафидан тузилган режа эканлигига диққатни тортди. Акташга кўра, Агар Халифалик бўлганда эди мусулмонлар ўртасида ихтилоф юз бермас эди.

“Халифалик давлатининг қулатилиши мусулмонларни бошсиз қолдириш мақсадида амалга оширилди. Шу сабабли Лозанна шартномасининг махфий моддаларидан бири Халифаликни қулатиш эди. Халифалик давлати қулагунга қадар улар Лозанна шартномасини тасдиқлашмаган эди. Халифалик давлати қулагандан сўнг уни қабул қилишди. Халифалик бўлганда эди бугун барча ихтилофли мавзулар барҳам топар ва жамиятдаги энг кичик масалалар ҳам ҳал бўларди. Бу масалаларнинг барчаси Халифаликка боғлиқ масалалардир. Ҳозирда адолат йўқлигига сабаб Халифаликнинг йўқлигидир”, деди.

Бутун Ислом оламига Халифаликни тиклаш фарз эканлигини таъкидлаган Акташ “Бу фарз эътибордан четда қолгани учун бугунги кундаги барча фалокатлар бошимизга келди. Баъзи фиқҳ китобларида Халифаликсиз бир кун ҳам ўтиши мумкин эмас, деб ёзилган. Бир ярим миллиард мусулмон Халифаликни тарк қилганлиги учун боши балодан чиқмай қолди. Ҳозирда мусулмонларнинг бу қадар тарқоқ бўлиши шу фарзни ўз ўрнига қўймаганлигидандир. Умматни бир жойга жамлайдиган нарса фақат Халифаликдир”, дея урғулади.

Туркия имом хатиблар вақфининг раҳбари Еживет Ўксўз ҳам бу ҳақида ўз фикрларини ўртага ташлади.

“Ислом географиясининг биродарликка, бирликка, ҳамжиҳатликка ва тинчликка ҳар вақт эҳтиёжи бор. Ислом оламининг бирлигини ва тенглигини таъминлай оладиган қурилмани имкон қадар тезроқ тикланиши фойдалидир”, деди.

Анқарадаги “Дин эркинлиги” ташкилотининг сўзчиси Сонер Картал эса Ислом умматининг қон йиғлаётганлигига Халифаликнинг йўқлиги сабаб эканлигини қайд этди.

“Ҳеч шубҳасиз Ислом оламининг битта раҳбарга, битта бошлиққа эҳтиёжи бор. Тарихда Халифалик мақоми қулатилди. Ўша даврдан эътиборан бутун Ислом ўлкаларида қон ва кўз ёши тўхтамаяпти. Бунинг сабаби Халифаликнинг йўқлигидир. Бутун Ислом умммати бор кучини сарфлаб, Халифалик мавзусини куннинг энг долзарб мавзусига айлантиришлари лозим. Фақат ўшандагина қон ва кўз ёшлари тўхтайди. Дунёдаги нотинчликлар барҳам топади”, деди Сонер Картал.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here