Сурия режими ва мухолифатини бирлаштиришга ҳаракат кетмоқда

504
0

Сурия ташқи ишлар вазирлиги Россия ҳукумати кўтариб чиқаётган “Сурия режими ва мухолифатини музокара столига жалб қилиш” ташаббусини қабул қилганлигини ва мухолифат вакиллари билан учрашишга тайёр эканлигини билдирди.

“Сурия ҳукумати мамлакатдаги инқироздан қутилиш йўлини топиш ва Сурия халқининг умидларини рўёбга чиқариш учун Москвада ташкил қилинадиган йиғилишда иштирок этишга тайёрдир”, дейилади Сурия вазирлиги тарафидан чиқарилган баёнотда.

Сурия тупроқларида террорга (Исломий ҳаракатларга) қарши кураш давом этишини таъкидлаб ўтган Сурия ташқи ишлар вазирлиги шу вақтгача Москвада бўлиб ўтган учрашувлардан мақсад “Сурияликлар ўртасида ташқи давлатларнинг аралашувисиз музокара ташкил қилиш” бўлганлигини қайд этди.

Охирги пайтларда Россия ҳукумати Сурия инқирозини ҳал қилиш учун Москвада янги Женева даврини бошлашга ҳаракат қилаётгани кўзга ташланмоқда. Декабр ойининг бошида Россия президенти Владимир Путиннинг хос вакили михаил Богданов Истамбулда Сурия миллий коалициясининг раҳбари Ҳоди ал-Баҳра билан учрашган эди. Ундан бироз аввал Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим Россияга келиб президент Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергкй Лавров билан учрашган эди.

Сурия миллий коалициясининг масъуллари Россия ва Сурия мухолифати ўртасидаги алоқалар охирги пайтларда кучайгани ва Россия тараф Сурия мухолафатини музокара столига ўтириши учун сиқувга олаётганини билдирмоқда. Мухолифат вакилларининг билдиришича, Россия ҳукумати Сурия режими ва мухолифати ўртасида тезроқ тинчлик битими бошланишини истайди. Бунинг учун у Сурия мухолифатига тезроқ ҳаракат қилиши учун босим ўтказмоқда.

Сурия инқирозини ҳал қилишда рол ўйнаш истагида бўлган Миср масъуллари эса Қоҳирага йўл олган Сурия миллий колициясининг раҳбари Ҳоди ал-Баҳра билан учрашди. У ерда Ҳоди ал-Баҳра биринчи ўринда араб давлатлари лигасининг раҳбари Набил Арабий билан кўришди. Ал-Баҳра Набил Арабий билан учрашуви ортидан берган баёнотда Москва ёки Қоҳира бу босқичда Сурия инқирозига нисбатан расмий ташаббус кўрсатмаганлигини айтиб ўтди.

“Сурия инқирозига нисбатан Миср ёки Россиянинг бирор ташаббуси йўқ. Асосий масала Қоҳирада барча мухолифатчилар бир жойда тўпланадиган учрашувни ташкил қилишдир. Ҳали бу борада аниқ бир нарса дейиш қийин”, деди Сурия миллий колициясининг раҳбари.

Ҳоди ал-Баҳра Набил Арабий билан БМТнинг Сурия масаласи бўйича хос вакили Стеффан Де Мистуранинг “музлатилган минтақалар” режаси ва Россия ҳукумати ташкил қилишга уринаётган “Москва конгреси” ҳақида баҳс қилганлигини билдирди.

“Биз мухолифат сифатида зиммамизга тушган вазифани бажариш учун ўзаро тўпланиб тинчлик музокаралари амалга ошириладиган “муштарак йўл харитаси” устида битим тузиш ниятидамиз”, деди Сурия миллий колициясининг раҳбари Ҳоди ал-Баҳра.

Туркистон:

Шом минтақаси муаммолари, Украина масаласидан кейинга ўтиб, бироз этиборсиз бўлиб қолган эди. Бу АҚШнинг Россияга қарши олиб бораётган режасининг бир қисми бўлиб, у атайин дунё бўйлаб ИШИД ташкилотини ўта хатарли қилиб кўрсатиш операциясини олиб борди. Мақсади, Саудия ва ОПЕКка аъзо араб давлатларини вахимага солиш билан уларни нефт нархини пасайтиришга рози қилиш эди.

Саддам Хусайн бош бўлган Ироқ режими қулаб, АҚШ учун исроил ва Араб ўлкаларини вахимага солиб турувчи қувват йўқолиб қолди. Энди янгиси пайдо қилинди. Уларнинг хар бир қатл маросимлари интернетдан кенг ёйилиши учун шароитлар яратилди. Уларга қўшилишлари учун мужохидлар кириб бориш йўллари кенг очиб берилди. ИШИД учун банкларда пуллар ва харбий техника атайин қолдирилди. Хуллас шуларни хаммаси уюштирилди.

Натижада ИШИД ташкилоти нафақат Араб ўлкаларини балки Ўрта Осиё юртларини хам ваҳимага сола бошлади. АҚШ бу ташкилотни ўз назоратида ушлаб тургандек кўриниб, ундан ўз мақсади йўлида бир неча минтақаларни ваҳимага сола бошлади. Хатто унинг номидан бир неча қўпорув амалиётлар уюштирди ва яна уюштириши мумкин. АҚШнинг мақсадлари рўёбга чиқиб бораётганини, Россиянинг бугунги кундаги аҳволини кўриш билан ҳис қила оламиз. Шуларнинг хаммаси, АҚШнинг босими билан Араб ўлкалари нефт қазиб чиқаришни кескин кўпайтиришлари билан амалга оширилди. Йўқса ҳозирда Араб ўлкалари учун нефт нархини пасайтиришда зиёндан бошқа манфаат йўқ. Демак уларни доимий қўрқувда ушлаб туриш учун, Шом минтақасини бир неча мамлакатчаларга бўлиб юбориш билан, вақтинча бўлса хам осоишталик пайдо қилиб турилиши керак. Ҳеч бўлмаганда, Мусулмонларни белгиланиши кутиладиган қалбаки чегараларни бузмасликка рози қилишга урунишади. Мусулмонлар ўз аро урушлар олиб боришлари учун, алоҳида, ҳеч бир давлат тан олмайдиган бир минтақани қолдиради. Худди шу тан олинмаган худуд, АҚШнинг реъжаси бўйича бутун минтақани қўрқувда ва халқаро сиёсатга мухтож холатида ушлаб туришига имкон беради.

Бошимизга тушиб бораётган бу холатдан, фақат исломий мафкура асосидаги уйғунлик олиб чиқа олади. Хатто хар бир мусулмон харбийлари, куфр мафкурасидан таъсирланиб қолгани учун тўғри харакатга келмаяпти ёки Мусулмонларга қарши харакатланаяпти. Хар бир Мужохид хам бошқа Мусулмонларни қатл қилаётганида ёки бир бирларига қарши қурол кўтараётганида, хамма вақт хам Ислом мафкурасини тўғри тушунаётгани йўқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here