Яна бир мусулмонлар етакчиси Бангладешда ўлим жазосига ҳукм қилинди

457
0

  Ислом ва мусулмонларга қарши курашда ўз имкониятидаги барча жирканч услуб ва воситаларни ишга солиб келаётган, бу йўлда мусулмонларни ўғирлаб кетиш, ҳеч бир асоссиз ўлдириб юборишдан ҳам тап тортмаётган мустабид Шайха Ҳасина ҳукумати яна бир мусулмонлар етакчисини кўплаб оғир моддалар бўйича айбдор деб топиб, ўлимга ҳукм қилди.

  Бангладешда фаолият юритаётган ва амалдаги Шайха Ҳасина режимига мухолифатда бўлган Жамоат ул-Ислом партияси бош котиби ўринбосари Азҳар ул-Ислом номусга тажовуз қилиш, оммавий қотилик ва геноцид каби моддалар бўйича айбдор деб топилиб трибунал томонидан  осиб ўлдиришга ҳукм қилинди.

  Бангладешдаги мусулмонлар исломий етакчига қўйилган бундай айбловлардан ғазабга келиб, бундай даъволарни рад қилмоқда. Мухолифатдаги исломий партиянинг минглаб тарафдорлари трибунал чиқарган ҳукмга норозилик билдириб намойишга чиқишди. Кўплаб ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ҳам бу ҳукмни ноқонуний деб ҳисоблашмоқда.

 62 ёшли Азхар ул-Ислом ва аввал суд ҳукми билан ўлим ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган унинг сафдошлари ҳимояси билан шуғулланган адвокатлар, бу ишларни барчаси сиёсий мақсадда, нуфузли исломий мухолифатни йўқ қилишга йўналтирилган деб ҳисоблашмоқда.

  Судья Иноятур-Раҳим ўлим жазосини эълон қилгач, Азхар ул-Ислом, “Мен айбдор эмасман” деб, бақирди.

 “Уруш вақтида Азхар ул-Ислом 19 ёшли студент бўлган ва ҳарбий жиноятларга аралашган бўлиши мумкин эмас. Унга қўйилаётган айбларнинг барчаси ёлғон ва уйдирма”, – деди унинг адвокати Тож ул-Ислом.

  Партия раҳбарияти Бангладеш аҳолисини 31 декабр ва 1 январ кунлари умуммиллий намойишга чиқишга чақирди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here