Жаҳон бозорида бир баррел нефтнинг нархи 50 долларгача тушиши мумкин

542
0

  “Bloomberg” ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ Энергетика вазирлиги ҳузуридаги энергетик ахборот агентлиги бошлиғи Адам Семиниский жаҳон бозоридаги нефт нархи 50 долларгача арзонлашиши мумкинлигини маълум қилди.

  Унинг сўзларига кўра, бу “эҳтимолий нархлар” жумласидандир. Шунингдек у аксарият таҳлилчилар WTI маркасидаги Америка енгил нефтининг бир баррели нархи 2015 йил ўрталарига бориб 62 долларга тушишини тахмин қилишаётганини қўшимча қилиб ўтди.

Ҳозирги вақтда бу турдаги нефтнинг бир баррели 75 доллардан сотилмоқда. Яна бир эталон маркадаги нефт – Brent эса қитъалараро ICE Futures биржасида 78-80 доллар оралиғида сотилмоқда.

Семининский нефт нархининг ўзгариши бўйича нисбатан аниқ ва батафсил прогнозлар бермади. Унинг қайд этишича, нефт нархининг ўзгариши халқаро геосиёсий вазият Ливия, Ироқ ва бошқа қатор мамлакатлардаги қуролли низоларнинг қай йўсинда ривожланишига жуда боғлиқ.

 Жаҳон бозорида нефт нархини кескин тушиб кетиши Россия ҳукуматини қаттиқ ташвишга солиб қўйди. Чунки, Россия ҳукумати нефт нархини ўртача 100 доллар миқдоридан келиб чиқиб 2015 йилги давлат бюджетни тузган эди. Бунга Украина бўҳрони боис АҚШ ва Ғарб давлатларининг Россияга нисбатан амалга ошираётган чекловлари қўшимча бўлмоқда.

 Шунинг учун ҳам Россия молия вазири Антон Силуанов 18 ноябр куни берган баёнотида, “Агар вазият янада ёмонлашадиган бўлса, 2015 йили Россияда рецессия юз бериш аниқ. Нефтнинг бир баррели 60 долларга тушиб кетадиган бўлса иқтисодий кўрсаткичлар салбий бўлади”, – деди.

 Шу ўринда нефт нархини кескин тушиб кетишида асосий ролни ўйнаётган АҚШ шу йўл билан дунё сиёсатида ўзига шерик бўлмоқчи бўлаётган Россияни жазоламоқчи бўлаётгани, уни дунё сиёсатидан четлатишга қаттиқ бел боғлаганини қўшимча қилиб ўтиш керак.

 Ўтиб бораётган 2014 йилнинг март ойида АҚШнинг собиқ президенти Рональд Рейганнинг ўғли Майкл Рональд Рейган АҚШ президентига мактуб орқали мурожаат қилган эди. Мазкур мурожаатда у Барак Обамага ўзининг отаси 20 асрнинг 80 йилларида Саудия Арабистонига боргани ва жаҳон бозорида нефт нархини туширишни талаб қилганини эслатиб ўтди. Кичик Рейган Путинга қарши ҳам шундай стратегия қўллашни таклиф қилиб, “Агар бизнинг президент Россияни ҳақиқатдан ҳам Украинадан узоқлаштиришни жиддий хоҳлаётган бўлса, янги советлар империяси вужудга келмай туриб ўз ҳаракатларини обдон ўйлаб кўриши ва Рейгандан ўрнак олиши керак бўлади. У “она Россияни” иқтисодий бўғиб ташлаши керак, токи у ерда яшаётган одамлар ўзларига ички кийим сотиб олишга ҳам қодир бўлмасинлар”, – дейилган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here