Обама: Асадни иқтидордан четлатиш ниятимиз йўқ

859
0

 Австралияда ташкил қилинган “Катта йигирматалик” (G20) йиғилишида ёпилиш нутқини сўзлаган АҚШ президенти Барак Обама Сурияга доир режалари ҳақида маълумот берди. Обаманинг билдиришича, АҚШ ҳукуматининг Башар Асадни иқтидордан четлатишга доир режаси йўқ ва бу мавзу кун тартибига ҳам киритилмаган.

АҚШ президенти Барак Обама ўз халқини қирғин қилган Асаднинг қонунийлиги тамомига етганлигига урғу берар экан, “… Аммо уни иқтидордан узоқлаштириш каби бир режамиз йўқ, мен бу ҳақида ҳеч ҳам оғиз очмадим”, дея таъкидлади.

“Катта йигирматалик” йиғилиши ортидан ташкил қилинган матбуот анжуманида АҚШ президенти журналистларнинг Сурия ҳақидаги саволларига жавоб берди. Обаманинг журналистларга билдиришича, бу йиғилишда Сурия масаласи тўлиқ шаклда кўриб чиқилмаган. Аммо ташланаётган қадамларнинг фойда берган ёки бермаганлиги кўриб чиқилган.

Сурия президенти Башар Асаднинг юз минглаган одамни қатл қилганлиги ва қонунийлигини йўқотганлигини яна бир такрорлаб ўтган Барак Обама “Асадга нисбатан тутган позициямизда бирор бир ўзгариш йўқ”, дея урғулади.

Бундан Аввал “CNN” телеканали АҚШ президенти Барак Обаманинг Сурия борасида янги режаси борлигини очиқлаган эди. Телеканалнинг хабарига кўра, АҚШ президенти Сурияда сиёсий ўзгариш бўлмай туриб, яъни Башар Асад бартараф этилмай туриб ИШИД устидан ғалаба қозониш мумкин эмаслигини олға сурган. Оқ уйда ўтказилган 4 маротаба учрашувда “Бизнинг Сурия борасидаги стротегиямиз қандай бўлади”, деган масала ўртага ташлангани айтилади хабарда.

“Катта йигирматалик” йиғилишига иштирок этиш учун Австралияга келган Туркия бош вазири Аҳмад Довутўғли ҳам АҚШнинг Сурия бўйича янги стротегиясини олқишлашини билдирди. Матбуот анжуманида журналистларнинг саволига жавоб берган Довутўғли “бу Туркиянинг асосий фикрларига яқинлашаяпти дея оласизми?”, деган саволга “Албатта, албатта”, деб жавоб берди.

“Бу хабарни мен ҳам кўрдим. Обама билан бугун учрашган пайтимда бу мавзу устида албатта гаплашамиз. Хабарнинг мазмунига қараганда, тўғри мавзу, тўғри яқинлашувни кўрсатмоқда”, деди Довутўғли.

Аммо Оқ уй вакили Обаманинг Сурия борасида янги стротегияси борлиги ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканлигини очиқлади. Обаманинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчисининг ёрдамчиси Бен Родс Вошингтоннинг ИШИДга қарши кураш учун Сурия бўйича олиб бораётган стротегиясини ўзгартириш ҳақида фикри йўқлигини билдирди.

“Сурия бўйича сиёсатимизда ҳеч бир стротегик ўзгариш йўқ, бор бўлгани ИШИДни зайифлаштириб ва ниҳоят уни йўқ қилиш учун ҳаракатларни жадаллаштиришдир”, деди Бен Родс матбуот брифингида.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here