Атамбоев “дин соҳасида 2014-2020 йилларга мўлжалланган давлат сиёсати тўғрисида”ги қарорни имзолади

484
0

 2014 йилнинг 3 ноябр куни Ала-Арча давлат қароргоҳида президент Алмазбек Атамбоев раислигида Мудофаа кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган ва мазкур йиғилишда Мудофаа кенгаши “Дин соҳасида 2014-2020 йилларга мўлжалланган давлат сиёсати тўғриси”даги консепцияни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Алмазбек Атамбоев 17 ноябр куни қарорни имзолади.

 Мазкур қарорга мувофиқ, Мудофаа кенгашининг 2014 йил 3 ноябр куни қабул қилган қарорини амалга ошириш мақсадида, инсон ҳуқуқларининг асосий тамойиллар, виждон ва дин эркинлигини ҳимоя қилиш, давлатнинг тартибга солиш ва диний гуруҳлар билан ўзаро ҳаракатлари тизимини шакллантириш, қонунчилик ва жамоат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, шунингдек Қирғизистон халқининг маданияти, тили ва маънавий бойликларини сақлаш бўйича чоралар кўриш зарурлиги, мамлакатни ўзига хос ривожланишини таъминлаш йўлида 2013-2017 йилларда Қирғизистон республикасини барқарор ривожланишни миллий стратегиясини ишлаб чиқиш белгиланди.

 Шу билан бирга, ҚР ҳукуматига, дин ишлари бўйича давлат комиссияси иштирокида Мудофаа кенгаши аъзоларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда 2015 йилнинг 1 январига қадар консепцияни амалга ошириш бўйича режаларини ишлаб чиқиш ҳамда чора-тадбирларни амалга оширишни молиявий таъминлаш, қарор ижроси учун жавобгар идоралар ва шахсларни белгилаш  вазифаси топширилди.

 Бундан ташқари, ҚР дин ишлари бўйича давлат комиссиясига Мудофаа кенгашининг ишчи гуриҳи билан биргаликда ОАВ ва бошқа фуқаровий жамиятлар билан ҳамкорликни  таъминлаш, аҳоли ва  диний ташкилотларни консепцияни асосий тамойиллари ва уни амалга ошириш йўллари билан кенг таништириш юклатилди.

 Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгилаб ўтилди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here