Суд зулмига полиция зулми қўшимча бўлди

554
0

18-30 сентябрда амалга оширилган “Суд зулмига тўхта де” номли компания нафақат Туркиядаги мусулмонлар, балки дунёнинг бир қанча давлатларидаги мусулмонларнинг ҳам дастагига сазовор бўлди. Катта эътиборга молик бўлган компаниянинг иккинчи босқичи, яъни суд зулмини тўхтатиш учун имзо тўплаш босқичи бошланган эди.

Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Ҳизб-ут Таҳрир йигитлари “Суд зулмига тўхта де” компанияси доирасида имзо тўплаш учун жойлар ташкил қилганлиги сабабли полиция тарафидан қўлга олинди.

Ҳизб-ут Таҳрирга аъзо бўлган мусулмонларга нисбатан суд зулмлари давом этаётган пайтда бунга полиция зулми ҳам қўшимча бўлди. Полиция ходимлари ҳеч қандай огоҳлантиришсиз йгитларни қамоққа олишни бошлади. 6 киши қўлга олинди. Бу ҳодисадан хабар топган мусулмонлар давлат хавфсизлик идорасининг олдига тўпланишди. Одамлар олдига чиққан миллий хавфсизлик мудири “уларни қайси жинояти учун қамоққа олдингиз”, деган саволни жавобсиз қолдирди.

Ҳизб-ут Таҳрирнинг фаол йигитларидан бири Тоҳа Кумуш йиғилганларга, жумладан ҳодиса жойига етиб келган журналистларга ҳодиса ҳақида изоҳ берди. Кушушнинг билдиришича, мусулмонларга нисбатан бундай зулмлар узоқ йиллардан буён давом этиб келмоқда. Аммо бундан буёғига мусулмонлар ҳам қўл қовуштириб ўтирмайди.

“Имзо тўплашдан мақсадимиз Ҳизб-ут Таҳрирга нисбатан олиб борилаётган суд зулмидан барча инсонларни хабардор қилишдир. Бугун полиция ходимлари имзо тўплаётган биродарларимизнинг ёнига келиб, сизнинг бу ишингиз қонунга зид дея, уларни қамоққа олишди. Ваҳолангки бу ишни ҳеч қандай қонунга зид жойи йўқ. Мана кўриб турибмиз, қоммунистлар ҳеч қаердан рухсат олмай ўз фикрларини тарқатишяпти. Улар учун ҳеч қандай қамоққа олишлар ёки тазйиқ ўтказишлар йўқ. Аммо мусулмонлар ўзларига етаётган зулмни тинч ҳолатда инсонларга тушунтиришни истасалар полициячилар уларни қомоққа олишади. Биз суд зулмини тушунтираётган эдик, бунга полиция зулми ҳам келиб қўшилди. Ҳизб-ут Таҳрирга нисбатан 10 йилга яқин давомли равишда босқинчилик амалиётлари амалга оширилди. Шу вақтгача биродарларимизга нисбатан амалга оширилган зулмларни ичимизга ютдик, ҳеч кимга ҳеч нарса демадик. Етар энди! Бундан буёғига зулмларга жим қараб турмаймиз. Биродарларимизни озод қилгунларигача бу ерни тарк этмаймиз”, деди Тоҳа Кумуш ўз норозилигини изҳор қилиб.

Йиғилган мусулмонларнинг сони тобора орта бошлади. Улар қамоққа олинган биродарлари қўйиб юбрилмагунича у ердан кетмасликликларини билдиришди. Тезкор гуруҳ ва юзлаган полиция йиғилганларни ўраб олишди. Бироқ мусулмонлар ўз талабида қаттиқ туришгандан сўнг қўлга олинганлар қўйиб юборилди. Мусулмонлар ўз биродарларини такбирлар билан қарши олишди. Қисқа бир дуодан сўнг одамлар тарқала бошлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here