Ўз халқини зулматда қолдираётган Тожикистон ҳукумати Афғонистонга электр энергияси етказиб бермоқда

437
0

B0F43E94-2A3F-4A65-B614-28C7877C4D05_mw1024_s_n Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, Тожикистон ҳукумати сентябр ойида Афғонистонга 175,5 миллион кВт/соат электр энергияси етказиб берди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу вақтига солиштирганда 36,3 миллион кВт/соатга кўп бўлиб, мамлакатда ишлаб чиқарилган ялпи электр энергиянинг 12,9 фоизини ташкил этади.

 Хабарга кўра, сентябр ойида “Барки тожик” холдинг компаниясига қарашли ГЭСларда 1,3 миллиард кВт/соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилган ва кунлик ишлаб чиқарилаган электр токи 45,2 миллион кВт/соатни ташкил этган.

 Туркистон:

Тожикистоннинг энергетика соҳаси асосан ГЭСларга суянганлиги сабабли қиш ойларида электр энегриясида тақчилликлар юзага келади. Шу сабабли ҳар йили октябр ойидан апрел ойигача аҳолига электр етказиб беришда чекловлар киритилади. Бироқ, ўз халқига электр етказиб беришни қисқартириш ёки умуман бермаслик орқали бўлсада расмий ҳукумат бошқа давлатлар билан тузилган келишувлар асосида электр етказиб беришни тўхтатмайди.

 Расмий ҳисоботга кўра, Тожикистон қўшни Афғонистонга биргина 2013 йил ноябр ойида 45 миллион кВт/соат электр энергияси сотган. Бу эса 2012 йилнинг айни шу вақтига солиштирганда 3,3 млн.кВт/соатга кўп. Умумий ҳисобда Тожикистон 2013 йил мобайнида Афғонистонга 1 миллиард киловатт- саоатдан кўпроқ электр энергияси сотган. 2014 йилда ҳам тожик ҳукумати Афғонистонга етказиб бераётган электр энергиясини ойдан-ойга ошириб бормоқда.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here