Аллоҳ бандасининг иймонига қараб синов беради

515
0

yah5Албатта иймон келтириб яхши амаллар қилган зотлар учун Раҳмон дўстликни (барқарор) қилур”  (Марям: 96).

  Аҳмад чиқарган ҳадисда Мусъаб ибн Саъд отасидан ривоят қилади: “Мен: “Эй Расулуллоҳ, қайси одамларга бало қаттиқроқ бўлади”, деб сўраган эдим, у киши:

الأَنْبِيَاءُ ثُمَّ الصَّالِحُونَ ثُمَّ الأَمْثَلُ فَالأَمْثَلُ مِنْ النَّاسِ يُبْتَلَى الرَّجُلُ عَلَى حَسَبِ دِينِهِ فَإِنْ كَانَ فِي دِينِهِ صَلاَبَةٌ زِيدَ فِي بَلاَئِهِ وَإِنْ كَانَ فِي دِينِهِ رِقَّةٌ خُفِّفَ عَنْهُ وَمَا يَزَالُ الْبَلاَءُ بِالْعَبْدِ حَتَّى يَمْشِيَ عَلَى ظَهْرِ الأَرْضِ لَيْسَ عَلَيْهِ خَطِيئَةٌ

 “Пайғамбарларга, кейин солиҳларга, кейин уларга ўхшашларга ва ўхшашларнинг ўхшашларига ва ҳоказо. Киши динига қараб балога учрайди, агар динида салобат бўлса, балоланиши ҳам ортади, агар динида бўшлик бўлса, балоланиши ҳам енгил бўлади. Банда то ер юзида ҳеч бир хатосиз юрадиган бўлгунига қадар балоланиб бораверади, деб жавоб бердилар.

Ўзи суйган ва Ўзи танлаган Ҳақ динда собит бўлган мусулмонларга синов бериш Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг суннати бўлиб, Аллоҳ бандасига иймонига қараб синов беради.

Ислом динида собит, ўзи учун яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам илиниб яшовчи биродарларимиздан бири Умурзоқов Яҳё 2014 йилнинг 17 сентябр куни золим қамоғидан озодликка чиқди.

 Аллоҳнинг динида сабот билан турган, ҳақ динни одамларга етказиш учун тиним билмай фаолият қилган биродаримиз Яҳёга ҳам Аллоҳ ўзининг синовларини кетма-кет юборди.

 Дастлаб, 2006 йилнинг август ойида Қирғизистон куч органлари томонидан Умурзоқов Яҳёнинг уйида тинтув ўтказилади ва ўн дона снайпер ўқи ташлаб қўйилиб, ҳибсга олинади. Бунга сабаб Яҳёнинг инсонларга Исломни фақатгина ахлоқ ва ибодатдан иборат бўлган дин эмас, балки ўз тузумига эга бўлган мабда сифатида тушунтириб келаётган Ҳизб ут-Таҳрир сафида фаолият олиб боргани эди. У 52 кун мобайнида Қорасув ички ишлар бўлимининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида ушлаб турилди. Озодликка чиққач Яҳё ўз даъват фаолиятни яна давом эттираверди.

 Шу сабабли 2008 йилда ички ишлар ходимлари уйини навбатдаги тинтув қилиш “ташриф” буюришади. Бироқ Яҳёнинг ўзи уйида йўқ бўлгани сабабли куч органлари қонунни бузган ҳолда унинг аёли ва ўғлини олиб кетишади. Яҳё аёли ва ўғлини озод қилиш учун ички ишлар бўлимига борган вақтда уни Қирғизистон жиноят кодексининг 299 модда 1 қисми  (этник, диний ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга уриниш) айби билан ҳибсга олиб, аёли ва ўғлини қўйиб юборишади. Яҳё қамоқдалиги вақтда унинг аёлини милиция ходимлари кўчада тўхтатиб, “қўлингдан нима иш келди, энди сени ҳам кунингни кўрсатамиз” дея таҳдид қилишади.  Яҳё мазкур айблов билан беш ой Ўш шаҳар ички ишлар бўлимининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида ушлаб турилади. Бу ишларнинг барчасини Аллоҳ томонидан ўзи учун бир синов сифатида қабул қилган Яҳё иккинчи маротаба озодликка чиққанидан сўнг ҳам ўз даъватини тўхтатмади.

  Унинг даъват фаолиятидан ўз тинчини йўқотган расмий ҳукумат буйруғи билан 2011 йили тонг саҳарда Яҳёнинг уйини милиция ходимлари яна қайтадан босиб, тинтув ўтказишади ва ҳибсга олишади. Кейинчалик бўлиб ўтган суд мажлиси Яҳёни 299.1 модда билан айблаб саккиз йилга озодликдан маҳрум этди.

 Яҳё Бишкек шаҳридаги Беловодск ва Пакровка қамоқхоналарида ноҳақ тайинланган жазо муддатини ўтади. Қамоқхоналардан бирида қўшни камерадан чиққан “тақиқланган” китоб билан Яҳёни айблашга ҳаракат қилиб кўришади. Яҳёнинг ўз ҳақ-ҳуқуларини ҳимоя қилиш мақсадида Қирғизистон омбудсменига қилган мурожаати омбудсмен томонидан эътиборсиз қолдирилади.

 Белгиланган саккиз йиллик жазо муддатининг уч йилу уч ойини ўтаб бўлгач Аллоҳ таоло биродаримиз Яҳёга ўз енгиллигини ато этди ва биродаримиз 2014 йилнинг 17 сентябр куни озодликка чиқди. Унинг қамоқдан чиқиши сафдошлари ва бутун халқ томонидан катта хурсандчилик билан кутиб олинди. Халқ уни ҳудди қаҳрамонни кутиб олгандек кутиб олди. Аслида ҳам шундай эди. Ўзм учун эмас, ёки бировнинг ҳаққига тажовуз қилиб эмас, балки умматни зулматдан нурга олиб чиқиш учун золим ҳукумат томонидан қамоққа ташланган эди. Халқ буни англаб етгани учун ҳам уни қаҳрамонлардек кутиб олди.

 Яҳёнинг озодликка чиқиш муносабати билан уюштирилган эҳсонда Қорасув шаҳрининг юзлаб одамлари иштирок этишди. Уч кун мобайнида уйи зиёрат учун келувчилардан аримади.

 Аллоҳ Таоло ўзининг суйган бандасига синов бергани каби уларни халқ ичида азиз ҳам қилиб қўяди.

Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: Ким одамларни ғазаблантириб туриб, Аллоҳни рози қилса, Аллоҳ у учун одамларга кифоя қилади. Ким одамларни рози қиламан деб Аллоҳни ғазаблантирса, Аллоҳ уни одамларга топшириб қўяди”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here