ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмасига раислик қилиш Ўзбекистонга ўтди

543
0

8237177d9dd56b80fc6ca05263a5dd20  Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТ) кенгашининг навбатдаги йиғилиши 19 сентябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ҳамда ШҲТ МАТ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.

 Йиғилишда ШҲТ минтанқавий аксилтеррор тузилмасининг Мўғулистон, Эрон ва Афғонистоннинг ваколатли органлари билан ҳамкорликни мувофиқлаштиришни кўзда тутадиган ҳужжатлар кўриб чиқилди ва тасдиқланди. Шунингдек, кун тартибига киритилган бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.

 ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгашига раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтди. Кенгашнинг кейинги йиғилиши 2015 йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here