Ўзбекистонда сайлов кампанияси бошланади

508
0

images (1)

  Марказий сайлов комиссияси қабул қилган қарорга мувофиқ, Ўзбекистонда 15 сентябрдан бошлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошланади.

  7 октябрга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи 135 та сайлов округи тузилади, ҳар бир округга тўғри келадиган сайловчилар нормаси ўртача 154 минг сайловчи этиб белгиланди.

  “Сиёсий партия”лар томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш 17 октябрда бошланади ва 6 ноябрда тугайди.

  Номзодларни рўйхатга олиш учун сиёсий партиялардан ҳужжатлар қабул қилиш 9 ноябрда тўхтатилади, номзодларни рўйхатга олиш эса 16 ноябрда тугайди.

  Сайлов шу йилнинг 21 декабрида бўлиб ўтади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here