Аллоҳга берган ахдига содиқ биродаримиз вафот этди

531
0

Cw14vFr7UqY Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси 2014 йил 11 сентябр куни оғир жудоликка дучор бўлди. Айнан шу куни Қирғизистонда Ҳизб ут-Таҳрирни ташкил этилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган биродаримиз Дониёров Носириддин ака узоқ давом этган касалликдан сўнг, бу ёруғ оламни тарк этди.

 Гарчи биз биродаримизни ўлмидан қаттиқ қайғуда бўлсакда, Аллоҳни рози қилувчи сўзнигина айтамиз.

إنا لله وإنا إليه راجعون

“Албатта биз Аллоҳникимиз ва албатта биз У Зотга қайтувчимиз”

 

 Дониёров Носириддин ака 1959 йили Исломга муҳаббати кучли бўлган илмли оилада таваллуд топди. Унинг ота-боболари ҳудосиз коммунистлар таъқибидан қочиб, Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрига Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти Қува туманидан кўчиб келишган эди. Носириддин ака дунёвий илмларни Қорасув шаҳрида жойлашган Энгельс мактабида олди. 1974 йили мактабни битиргач, Мансуржон қори акадан дастлабки исломий илмларни ўрганади. Шундан сўнг, гарчи Аллоҳни борлигини инкор қилувчи коммунистлар таъқиб ва тазйиқига қарамай, унинг отаси 1975 йили Марғилон шаҳрига олиб бориб, Абдулҳаким қори (Қори дада)га топширади. Носириддин ака Қори дададан уч йил тахсил олгач, 1978 йили Қорасув шаҳрига қайтиб келиб, Алловуддин Мансурдан бир йил давомида илм ўрганади. 1980 йили Андижон шаҳрига бориб, коммунистлар томонидан шаҳид қилинган Раҳматуллоҳ алломадан уч йил мобайнида исломий илмларни ўрганади. 1983 йили Қорасув шаҳрига қайтиб ҳужра тизимини кенг ривошлантиришга ўзининг салмоқли хиссасини қўшди ва минглаб шогирдлар чиқарди.

 1987 йили Қирғизистонда Ҳизб ут-Таҳрирга асос солиниб, биринчи жиҳоз шакллантиришда улкан хизмат қилади ва 1992 йили ўзи хам аввалгилардан бўлиб Ҳизбга аъзо бўлди. Қирғизистондаги Ҳизб аъзоларининг деярли барчаси уни ўзига устоз деб эътибор қилишади.

 2009 йили инсульт (мияга қон қуйилиш) касалига чалиниб, эркин ҳаракатлана олмай қолишига қарамай бир дақиқага ҳам Ҳизбий фаолиятини тўхтатмади. Умрининг сўнги кунигача Ҳизбий мажбуриятларини баҳоли қудрат бажариб, маҳаллий жиҳозга боғланиб фаолият олиб борди.

 Ислом динига бўлган муҳаббати, барча инсонларни Аллоҳ томонидан нозил қилинган ҳукмлар ҳаётга қайта татбиқ этилишини қаттиқ хоҳлаганлигидан юрганда ҳам, турганда ҳам одамларни Исломга даъват қилар эди. Ўзининг собит қадамлиги, исломий ҳаётни қайта бошлашга бўлган харислиги сабабли бир неча маротаба куч органлари томонидан ваҳимали суратда қамоққа олинган ва судланган эди. Хатто, касал бўлишига, эркин ҳаракатлана олмаслигига қарамай умрининг сўнги кунларида ҳам терговга чақирувлар давом этиб келди.

 Носириддин ака гарчи минглаб шогирдлар чиқарган бўлсада, халқ ичида ўзининг камтарлиги, холислиги, ҳақиқатпарварлиги билан танилган. Мункар ишни кўрганда эса маломатчининг маломатидан, золимнинг зулмидан қўрқмай хақни гапирувчи, кескин сўзли инсон эди.

 Биз Қодир Аллоҳдан Носириддин акамизни қилган солиҳ амалларини ўзига йўлдош қилишини, тортган дардини гуноҳларига каффорат этишини ҳамда Ўзининг жаннатларида пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга қилишини сўраб қоламиз.

 Биродаримизнинг ортида қолган оила аъзолари, дўсту биродарлари ва сафдошларига сабру- бардош, ажру-азим тилаб, ўз ҳамдардлигимизни изҳор қиламиз.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

1 COMMENT

  1. Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз», дейдиган собирларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад).

    Asolomu alaykum birodarlar.Men ustozimizni vafotlarini  eshitib,ancha qaygurdim. Menga iqtisod nizomidan dars bergan edilar.Alloh guvoh ,ajoyib tiniq tushintirib dars berar edilar.Men ustozimizni Halifalik soyasida kurishni ilinar edim.Allohni fazli ekan,Men ham Allohni qazosiga labey deyman va ustozimizni ,mahfirat qilishini va janati tubo va janati firdavsiylarda qilishini surab qolaman. Amin Yo Zul Jaloli  val Ikrom !!!

  2. Ustozni ahli oylasiga,farzandlariga  va  yaqinlariga chin qalibdan taziya bildiraman va sabru jamil bersin Alloh,s,v,Amin !!!

  3. Olloh u kishini rahmatiga olsin y kishini suhbatlarida haqiqat bor edi aytgan oyat va hadislar vaqilikka mytlaq togri kelar edi ey ummat bu birodarimiz ollohning diniga hizmat va fidoyilik qildi 1000lagan brodarlar hizidni qabul qildi endi bu ustozdi ishi bizlarga qoldi kozimizi kattaroq ochaylik bir kun bu olim  dindor bolib ollohni diniga hizmat qilsak ham  qilnmasak ham  bizning boshimizga ham keladi shunday ekan hizmat qilib qolaylik

  4. у кишидан Аллох рози булсин. касалхонада эканлигида бориб “кандай касаллик билан етибсиз” деб сурасак “мен соппа согман касаллар хаммаси ташкаридаку! ” деб айтган эдилар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here