123 минг абонентнинг электр иситгич тизимлари узиб қўйилади

531
0

2014-08-05-21-47-11Қирғизистонда электр тақчиллиги туфайли 123 минг абонентнинг электр иситгич тизимлари узиб қўйилади. Бу ҳақида энергетика ва саноат вазирлиги маълум қилди.

“123 минг абонентнинг электр иситгич тизимлари ноябр ойидан бошлаб беш ойга узиб қўйилади. Биз абонентлардан шунга қараб тайёргарлик кўришларини ва бошқа иситгич мосламаларига ўтишларини сўраймиз “, дея баёнот берди Қирғизистон энергетика ва саноат вазири Осмонбек Артикбаев матбуот анжуманида.

Электр инқирози сабабли Қирғизистон биринчи марта қўшни мамлакатдан электр энергиясини сотиб ола бошлади. Энергетика ва саноат вазирлиги тарқатган баёнотга кўра, 1600 000 киловатт электр энергия тақчиллигини тўлдириш учун Тожикистондан электр энергияси сотиб олинган.

Сотиб олинган миқдор электр энергиясидаги тақчилликни қопламаслигини айтиб ўтган вазир Артикбаев “Бундан аввал Қирғизистон Қозоғистонга электр энергиясини сотар эди. Энди эса ўзимиз Қозоғистондан сотиб оляпмиз. Бу орада 128 миллион кило ватт соат электр энергиясини сотиб олдик. Бундан ташқари яна 500 миллион кило ватт соат электр энергияси сотиб оламиз ва кейинги йилда қайтариб берамиз “, дея қайд этди.

Қирғизистонда бир йилда ишлаб чиқариладиган 14 миллиард кловат электр энергиясининг 90% и гидроэлектростанцяси орқали ишлаб чиқарилади. Ҳукумат вакилларининг билдиришича, электр энергиясининг катта қисмини ишлаб чиқарадиган Токтогул электростанциясида сув захираси камайиб кетган. шу сабабли 1 600 000 кловатт кам электр энергия ишлаб чиқарилмоқда. Истеъмол даражаси эса ишлаб чиқаришдан ортиқ.

Қирғизистонда 17та катта Гидроэлектростанция ишлаб туришига қарамай, халқларни электр энергияси билан таъминлаш ҳажми камайиб бормоқда. Электр энергияси бўйича мутахассис Расул Умбеталиев ҳукумат тарафидан кўрилаётган чораларга қарамай, электр инқирози яна икки-уч йил давом этишини билдирди. Умбеталиевга кўра, энергетика вазирлигининг электр иситиш тизимларини узиб қўйиши ва электр нархларини кўтариши билан муаммони ҳал қила олмайди.

“Бу йил қиш ойларида мамлакатнинг шимолий минтақасида 35-40%, жанубида эса 20-25% электр тақчиллиги юзага келади. Охирги тўрт йил ичида сувдан нотўғри фойдаланиш мамлакатда электр тақчиллигига сабаб бўлди “, дейди мутахассис.

Ҳукуматнинг сув камайиб кетиши сабабли электр тақчиллиги юзага келганлиги ҳақидаги даъвосини рад қилган Умбеталиев “Табиий сув озаймайди. Балки нотўғри ишлатилади. Бу йил ёз мавсумида Токтогул сув омборидан 300 миллион кубометр сув Қозоғистоннинг жануб минтақасидаги далаларни суғориш учун бекорга сарфланди. Сув ҳеч қачон бекорга сарфланмаслиги керак “, дея таъкидлади.

1 COMMENT

  1. bu hukumat ham o`rnashib olgandan keyin shunday yo`l bilan mablag`ni yig`ishni boshlaydida. chunki bu uslubni oldingi hukumat ham qo`llagan.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here