Ироқ майдонидаги сиёсий жараёнлар

581
0

Саволга жавоб

Ироқ майдонидаги сиёсий жараёнлар

Савол:

Ахборот агентликлари охирги кунларда Америка самолётлари Ироқ шимолида ИШИД (Ироқ ва Шом Ислом Давлати) ташкилотининг баъзи объектларига ҳаво ҳужумларини амалга оширгани ҳақида хабар тарқатди … Обама ва баъзи америкалик масъулларнинг бу иш инсонийлик ундовларига кўра ва оммавий қирғин юз беришидан хавотирланиб амалга оширилди деган гаплари ва шунга ўхшаш гап-сўзлар пайдо бўлди. Ваҳоланки Сурияда бундан ҳам қаттиқроқ ва шафқатсизроқ қирғинлар бўлди, лекин Америка аралашмади. Балки ҳатто Ироқнинг ўзида ҳам Анбар ва Фаллужа қирғинлари бўлди, ўшанда ҳам Америка аралашмади. Бу эса шуни англатадики, инсонийлик ундовлари ва шунга ўхшаш даъволар Америка самолётларининг Ироқ шимолида ҳужумларни амалга оширишини оқловчи ишонарли сабаб эмас. Буни ҳодисаларни кузатишдан тушуниб олиш мумкин … Савол қуйидагича: Агар бу тушунча тўғри бўлса ва анави даъволар бу ҳужумларнинг асл сабаби бўлмаса … у ҳолда мен, агар мумкин бўлса, сизнинг юз берган ҳодисаларга доир сиёсий таҳлилингизга мувофиқ ўзингиз кўра олаётган ҳақиқий сабабни баён қилиб беришингизни илтимос қиламан. Аллоҳ сизларга яхшиликни мукофот айласин.

Жавоб:

1 – Ҳа, шундай, сизнинг инсонийлик ундовлари ҳақиқий сабаб эмас, деган таҳлилингиз тўғри. Чунки Американинг ишларини ва аралашувларини кузатиб борувчи одам инсонийлик ундовлари Америкадан ўта йироқ эканини кўради. Буни Американинг Ироқ ва Афғонистонда қилган жиноятлари айтиб турибди … Буни Абу Ғурайб ва Гуантанамо қамоқларидаги қийноқ жараёнлари айтиб турибди … Буни Американинг Мьянма билан бўлган алоқалари айтиб турибди. Мьянмадаги мусулмонларга қарши амалга оширилган шунча қирғинлар, фожиалар ва оммавий қирғинларга қарамасдан Америка Мьянма ҳукуматига зарар етказадиган чора у ёқда турсин ҳатто бу ҳукуматни безовта қиладиган чорани ҳам қўлламади … Аксинча Америка Мьянма билан иқтисодий алоқаларини янада кучайтирди … Американинг бу борадаги жиноятларини санаб чиқиш учун том-том саҳифалар керак бўлади.

2 – Америка Ироқни 2003 йилда босиб олганидан буён Ироқни парчаланиб кетишга тайёрлашни давом эттирмоқда. Шу мақсадда Бреммер тоифачилик, мазҳабчилик асосида ишлаб чиққан конституция тоифалар ва мазҳабларга улушларни берадиган бўлди … бу улушларни жумҳурият президентига, парламент раисига ва бош вазирга бўлиб берди. Бош вазир ижроий ҳокимиятга эга бўлгани учун ва Бреммер уни мазҳабчилик асосидаги мансаб қилиб қўйгани учун демак бош вазирлик мансаби бошқа қатламларга нисбатан ғаламислик ва фитна қўзғовчи мансаб бўлди … Аҳвол шу даражага етдики оқибатда Ироқ ҳақиқатдан ҳам бўлиниб қолди: шимолий шарқдаги курдларга, ғарб ва шимолдаги суннийларга ва жанубдаги шиаларга бўлиниб қолди. Бағдод эса шу бўлинишлар ўртасида бўлиб қолди …

3 – Конституция лойиҳасининг ўзи ҳам регионлардан иборат федерал бошқарув бўлишини ва регионларнинг салоҳияти кучли бўлишини айтиб турибди. Демак Америка Ироқни учта регионга парчалаб ташлаш учун шарт-шароитларни тайёрлашга муваффақ бўлди. Ҳар бир регион ўз муаммоларини ўзи ҳал қилибгина қолмай, балки низолашгани бошқа регионга чиқиб ўтирмай ўзининг ичида ҳам ўзаро низолашадиган бўлади. Америка мана шундай йўл тутди. Америка 2011 йилда Ироқдан ҳарбий кучларини олиб чиқиб кетганидан кейин Ироқда тартибни ушлаб турадиган хавфсизлик келишувини тайёрлаган бўлса-да лекин хавфсизликни Ироқни бўлиб ташлашни таъминлаш мазмунида, ўзи тушунадиган тариқада белгилади. Ана шу келишув бўйича регионларни марказ билан бир мўрт ришта боғлаб турадиган бўлди. Америка бу келишувни келажакда агар қўлидан келса Ироқни бутунлай бўлиб ташлаш йўлида ташланган қадамлар сифатида ишлаб чиқди. Демак Америка хавфсизликни мана шундай тушунади, яъни регион қатламларининг ўзига ўзи тажовуз қилишигина эмас, балки бир регионнинг бошқасига тажовуз қилиши ҳам деб тушунади.

4 – Шунинг учун агар суннийларнинг муаммолари фақат ўзларининг региони доирасидагина қолса ёки курдларнинг муаммолари ўзларининг региони доирасидагина қолса ёки шиаларнинг муаммолари ўзларининг региони доирасидагина қолса, Бағдод эса учала регионга қараб кетган ва учаласини мўрт ришта билан боғлаб турадиган йўл бўлиб қолаверса у ҳолда бу ерда хавфсизликка путур етди , деган нарса бўлмайди, бинобарин Американинг аралашувига баҳона қолмайди … Шунга кўра демак агар бир регион бошқасига тажовуз қилса демак буни Америка хавфсизликка путур етиш деб билади-да ўша хавфсизлик келишувини рўкач қилиб дарров аралашади. Шунингдек агар бирон регион марказ Бағдодга тажовуз қилса Америка буни ҳам хавфсизликка путур етиши деб ҳисоблайди-да дарров аралашади … Америка Ироқ билан тузилган хавфсизлик келишуви бўйича фақат курдлар учун бир алоҳида регион бўлган пайтда ҳам шундай йўл тутди … Ана шундан кейин Америка охирги йилларда қолган регионларни: суннийлар ва шиалар регионини ҳам амалий суратда тайёрлай бошлади … Бу эса суннийлар билан шиалар ўртасида бир-бирига кучли нафрат уйғотувчи тарзда адоватни пайдо қилиш учун бир алоҳида ифлос тайёргарликни талаб қилар эди. Шу мақсадда Америка қўғирчоғи Моликий мазҳабчилик фитнаси билан алоҳида ажралиб турадиган бўлди. У бошқаларга ғаламислик қилиб уларнинг ғазабини қўзғади. Натижада регионларга бўлиб ташлаш учун шароит муҳайё бўлди. Моликий бу ролни муваффақиятли бажарди. Чунки Моликий суннийлар билан курдлар ўртасига адоват уруғини экди. Оқибатда Ироқнинг бўлиниб кетиши кўплаб одамларнинг талабига айланди … Моликий бу адоватни пайдо қилишга ва регионларга бўлиниб кетиш учун муҳитни тайёрлашга муваффақ бўлди. У Америка Моликийга юклаган асосий вазифа эди. Шу қабиҳ вазифани амалга ошириши учун Америка Моликийни бош вазир қилиб қўйган эди … Шунинг учун Америка ўз истагига эришган кўринади. Чунки Моликий Ироқдаги одамлар ўртасида адоват муҳитини тайёрлаб улгурди ва унинг роли тугади. Шунинг учун бир оз босиқроқ ҳукуматга эҳтиёж туғилди. Бу ҳукумат адоват муҳитидан фойдаланиб регионлар ёки минтақалар ишини уларни ўз жойларида иш юритадиган қилиб қўядиган тарзда тартибга солади, бу минтақалар марказ билан федерация дея аталаётган бир давлатсимон нарсада мўрт ришта билан боғланиб туради … Шундай қилиб Моликийнинг роли ниҳоясига етди ва ўзининг хўжайини Америка томонидан, ҳатто ўзининг «энагаси» Эрон томонидан ҳам ҳайдаладиган, қораланадиган бўлиб қолди. Моликий бу ҳайдалишни кутмаган кўринади. Чунки у Америкага ва унинг манфаатларига шунча хизмат қилганидан кейин ҳамда Эрон ва унинг талабларига шунча хизмат қилганидан кейин ҳайдалишини кутмаган эди. Шунинг учун у тутақиб куйиб-ёниб кетди ва ғазабланди … У агар оқил бўлганида эди бу унинг учун кутилмаган иш бўлмас эди. Чунки малайлар ўз ролларини тўлиқ бажариб бўлишганидан кейин улар йўл четига улоқтирилади. Баъзиларини хўжайинлари тошсиз йўлга улоқтириб уларга «иззат-икром» кўрсатса, баъзиларини тошлари бўртиб чиқиб турган ва таналарини қонга белайдиган тошлоқ йўлга улоқтиришади …!

5 – Юқорида айтилганларга биноан демак Америка суннийлар минтақасида уруғ-қабилалар, ИШИД, баасчилар ва нақшбандийлар ўртасида юз берган қонли ҳодисаларни хавфсизликка путур етиш деб ҳисобламади. Шунча қирғинларга қарамай уларни бундай деб ҳисобламади. Модомики бу қирғинлар низо ва ўзаро қир-пичоқ жанглар битта регион ичкарисида юз берган экан Америка уларни бундай деб ҳисобламайди … Америка ИШИДнинг 2014 йил 10 июнда Мосулгача ёки Тикритгача ёки бошқа жойларгача етиб келишида ҳам ҳеч қандай хавфсизликка путур етишни, оммавий қирғинни ва инсонийликка тажовузни кўрмади … Чунки бу ўзаро қир-пичоқ жанглар битта регионда бўлди-да … Лекин Америка ИШИДнинг ва бошқа сунний жамоатларнинг Бағдодга яқинлашиб қолганини ва унга бўлган таҳдидини хавфсизликка путур етиш деб ҳисоблади. Шунинг учун у Бағдоддаги элчихонасига хавфсизлик бўйича экспертларни юборди. Буни Псаки 2014 йил 16 июн душанба куни айтди. Бағдоддаги Америка элчихонаси фитналар уяси сифатида дунёдаги энг катта элчихонадир. Бу фитналар «ошхонаси» да башариятга тажовуз қилиш учун ифлос воситалар ва булғанч услублар «пиширилади» … Шундан кейин Америка 2014 йил 31 июнда Бағдодга қўшимча 300 аскарни ҳамда бир тўп вертолёт ва учувчисиз самолётларни юборди. Пентагон америкалик ҳарбийларни Бағдод аэропортидаги хавфсизлик биноларига жойлаштиришга ​​қарор қилди. Пентагон воизи адмирал Жон Кирби Ироқ пойтахти Бағдоддаги Америка элчихонаси, унинг инфраструктуралари ва Бағдод халқаро аэропорти хавфсизлигини кучли таъминлаш учун 200га яқин аскар Ироққа келганини ва қўшимча 100та аскар «хавфсизлик ва таъминот ёрдамини кўрсатиш учун» Бағдодга йўл олиши қарорига келинганини айтди … Буларнинг барчаси ана шу ташкилотларни Бағдодга етиб келишдан ман қилиш учун қилинган таҳдидли ишоралар бўлди. Шунинг учун бу ташкилотлар ортга чекиниб, Бағдодга қарши ҳужумлар тўхтади … Ваҳоланки Моликий ва унинг кучлари шундай бир заиф аҳволда эдики ана шу ташкилотларнинг Бағдодга етиб келиб ўз истакларига эришиши жуда осон бўлиб қолган эди. Лекин бу ташкилотлар Американинг таҳдидли ишораларини жиддий қабул қилиб, ортга чекинди …!

6 – Шундай қилиб демак Американинг Ироқдаги ҳодисалар юз беришини тартибга солишга доир тартиб-қоидаларини бузиш Америка наздида инсоний ҳуқуқларни бузиш, оммавий қирғиндан хавотирланиш ўрни ва «қизил чизиқлар» дан ўтиб кетадиган хавфсизликка путур етиш ҳисобланади … Лекин бунга Америка амалга ошираётган қирғин жиноятлари, у дарё қилиб оқизаётган қонлар, башар, дову дарахт ва тоғу тошни вайрон қилишлари – модомики бу қирғинлар ва жиноятлар Америка манфаатларини рўёбга чиқарар экан ва унинг қабиҳ режаларини амалга оширар экан – кирмайди … Шунга кўра демак ИШИДнинг суннийлар регионига тажовуз қилиши ва Курдистон регионига таҳдид туғдирадиган тарзда яқинлашиб келгани Америка наздида хавфсизликка путур етиш, инсон ҳуқуқларини бузиш ва оммавий қирғин бўлди. Буни Обама «Нью-Йорк таймс» нинг у билан 2014 йил 9 августда бўлган мулоқотда унга Ироқ шимолига самолётлар ҳужумлари билан ҳарбий аралашув ҳақида берган саволига жавоб бериб айтди. Обама бундай деди: «Қаршингда оммавий қирғин юз бериши мумкинлигидан хавотирланадиган ва бизнинг у ерда мавжуд бўлиб туришимизни истамайдиган бир қандайдир давлат бўладиган шароит пайдо бўлса … демак бундай қилиш сенга лозим бўлиб қолади». Обама буни Сурияда портловчи бочкалар билан амалга оширилаётган қаттиқ ва шафқатсиз қирғинлар юз бераётган бир вақтда айтмоқда … Шунга қарамай Обама Суриядаги бу қирғинлардан хавотир бўлмаяпти, уларни оммавий қирғинлар деб ҳисобламаяпти! Шунинг учун Обама Сурия тоғути қирғинларига қарши аралашмади … Лекин у Ироқ шимолида таҳдид Курдистон регионига яқинлашиб қолгани учун дарҳол аралашди. Шунинг учун унинг 2014 йил 8 августдаги мурожаати аралашиш ҳақида бўлди, унинг ўринбосари Байден эса Барзоний билан боғланиб унга Америка уни қўллаб-қувватлажагини таъкидлади. Ана шундан кейин 2014 йил 9 август шанба кунидан бошлаб Америка ҳужумлари бўлди …

7 – Америка аралашувига асосий сабаб ИШИД томонидан Курдистон регионига қарши ҳар қандай ҳужумларга йўл қўймасликдир. Американинг Ироқни ҳеч қайси регион бошқасини босиб олмасдан, марказ билан мўрт ришта боғлаб турадиган учта регионга бўлиб ташлашга доир сиёсати шуни тақозо қилади. Демак Америка Ироқнинг қайси шаклда бўлмасин яна битта давлат бўлишини истамайди. Аксинча Америка Ироқнинг регионларга парчаланган ҳолда қолаверишини истайди. Бу парчаланиш охир-оқибат Америка режалари бўйича қонуний бўлинишга олиб боради. Айни вақтда Америка бу регионлардаги ички низони Америка аралашувига ижозат берадиган хавфсизлик келишувига зид келадиган хавфсизликка путур етиш деб билмайди …

Ҳақиқий сабаб мана шудир. Бунда ҳеч қандай инсонийлик ундови ёки оммавий қирғиндан хавотирланиш деган нарса йўқ … Чунки Америка бошчилигидаги капиталистик давлатлар қайсидир инсоний ёки ахлоқий омилга заррача ҳам аҳамият бермайди. Аксинча бу давлатлар наздидаги асосий масала ҳатто экинзорлар пайҳон бўлиб ва наслу насаб ҳалок бўлиб кетса ҳам ўзларининг фитналарини авж олдириш ва қабиҳ режаларини тарғиб қилишдир … Мустамлакачи кофирларнинг ҳақиқий башараси мана шундай, улар мўмин борасида аҳдга ҳам, бурчга ҳам вафо қилишмайди. Аксинча уларнинг қўли қаерга борса қонга беланади. Бу қўллар уларнинг зиёнига гувоҳлик беради. Уларнинг қилмишларидан уларнинг ўзига ҳалокат бўлади.

8 – Сўзимиз якунида шуни айтамизки, асрлар бўйи дунёга етакчи бўлиб келган Исломий Умматнинг тоғут, рувайбиза ҳокимлар зўравонлиги остига тушиб қолганини кўришимиз жуда аламлидир. Бу рувайбизалар Уммат бўйнига миниб олиб уни мустамлакачи кофирлар ва уларнинг малайлари ўз фитналари ва қабиҳ режаларини амалга оширадиган бир майдонга айлантиришди … Бу Уммат тўқсон йилдан ошиқроқ вақт олдин ўз халифалиги қулатилишига сукут қилиб тураверганидан бошлаб унинг устига қаттиқ мусибатлар ва фалокатлар ёғилди. Халифалиги қулаши натижасида бу Умматнинг сақловчи ҳимоя қалқони ва гўзал бошқарув йўқ бўлиб кетди. Оқибатда унинг бошига мусибатлар ёғилди … Лекин бу аламни енгиллатадиган нарса биз бу Умматда гувоҳи бўлиб турган мана бу таъсирли уйғонишдир. Чунки Уммат бугун кучли ҳаракатга келмоқда ва салобат билан жонланмоқда … Қолаверса бу аламни инша Аллоҳ йўқ қиладиган нарса даъватни етказаётган ана ўша покиза кишиларнинг борлигидир. Улар тунни кунга улаб даъватни етказмоқдалар. Улар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаб исломий ҳаётни яна бошлаш учун Аллоҳ изни ила покиза, тақволи Ҳизб таркибида иш олиб бормоқдалар. Халифалик тикланса Уммат Аллоҳ Субҳанаҳу изни ила яна илгариги азизлик ва саййидлик ҳолатига қайтади ва ҳақли равишда одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлади. Бу эса Аллоҳга асло қийин эмас …

« Албатта сизлар унинг хабарни (озгина) вақтдан сўнг билиб олурсизлар » [Сод 88]

                                                                                                     16 шаввол 1435ҳ

                                                                                                       12 август 2014м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here