Қирғиз-қозоқ чегарасида ҳам отишма содир бўлди

598
0

94819AD8-394D-4815-9AAC-2F2815A5C4B3_w640_r1_s  Қозоғистон чегара хизмати матбуот бўлимининг маълум қилишича, 13 август куни қирғиз-қозоқ чегарасида чегарачилар ва чегарани бузувчилар ўртасида отишма юз берди.

 Хабарда айтилишича, ходиса Олмаота вилоятида содир бўлган. Қозоқ чегарачилари номаълум уч шахсни пайқаб қолишган ва уларга тўхташни буюришган. Отлиқ ҳолдаги бу шахслар тўхташ ўрнига ов милтиғидан беш марта ўқ узишган. Бунга жавобан чегарачилар бир марта огоҳлантирувчи, икки марта номаълум шахсларга қарата ўқ узишган.

 Отлиқлардан икки нафари қўлга олинган, бир нафари эса қочиб кетди. Ушланганлар Қирғизистон фуқаролари экани, доривор гиёҳлар териш билан шуғуллангани аниқланди.

 Аввалроқ, 9 август куни Тожикистоннинг Тўпакўл аҳоли пунктида тожик чегарачилари ва отлиқ ҳолдаги уч нафар қирғизистонлик ўртасида отишма келиб чиққан эди. Отишмада Қирғизистон фуқароларидан бири ўлдирилган, икки нафари қўлга олинган эди. Қирғизистон чегара хизматининг хабар қилишича, қўлга олинганлар 13 август куни Қирғизтонга топширилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here