Керри: Исроил билан дўстлигимиз уни дастаклашимизни талаб қилади

555
0

Kerry'den İsrail'e sert eleştiri

 Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу БМТ тарафидан таклиф қилинган ва Ҳамас тарафидан қабул қилинган ўт очишни тўхтатиш таклифига рад жавобини берди. Американинг CNN телевизион каналига интервью берган Нетаняҳу ўт очишни тўхтатиш таклифига рози бўлмаслигини билдириб, Исроил халқини ҳимоя қилиш учун керак бўлган ишни қилишини маълум қилди.

Бирлашган миллатлар ташкилоти Ғазога инсонпарварлик ёрдамини етказиш учун Ҳамас ва Исроилга ўт очишни 24 соатга тўхтатиб туришни таклиф қилган эди. Исроил ҳукумати Ғазо тарафидан ракета ҳужумлари давом этаётганини даъво қилиб, ҳужумларни тўхтатмаслигини билдирди.

АҚШ давлат котиби Жон Керри ҳам Ғазода ўт очишни тўхтатиш қарорини ижро қилиш тарафдори эканлигини маълум қилган бўлса-да бироқ Керрига кўра, Исроил айни пайтда тунелларни йўқ қилиш билан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланмоқда.

“Исроил тунеллар масаласини ҳал қилиши лозим. Тунеллар Исроил хавфсизлиги учун таҳдиддир. Исроилнинг ўзини ҳимоя қилишга ҳаққи бор. Вазифамиз икки тарафни келишишга чақиришдир. Исроил билан дўстлигимиз уни дастаклашимизни талаб қилади”, деди АҚШ давлат котиби.

Айни пайтда Фаластин соғликни сақлаш вазирлигининг сўзчиси Ашраф Кубро ахборот агентликларига билдиришича, шу вақтгача Исроилнинг денгиз, қуруқлик ва ҳаводан уюштирган ҳужумлари оқибатида 1216 киши ҳаётдан кўз юмган. Жароҳат олганларнинг сони 7000 кишидан ортган бўлса, 2360 дона турар жой бинолари вайрон қилинди.

Исроил армияси рамазон ҳайити кунида болалар байрам ўтказаётган хиёбонни нишонга олиши оқибатида бир қанча маъсум гўдаклар ҳаёт билан видолашди.

Исроиллик ўнгчи экстримист журналистлардан бири Исроилликларнинг Тел-Авивда ўтказган байрамлари ҳақида хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, Исроилликлар кўчаларга чиқиб “урааа! Эртага Ғазо мактабларида таътил куни. Чунки барча болалар ўлиб кетди”, дея бақиришиб ўйинга тушишган.

Айниқса бугун Ғазо аҳолиси энг даҳшатли кунлардан бирини бошидан кечирди. Исроил армияси аҳоли говжум ерлардан бирига бомба ёғдириши сабабли энг камида 100 киши ҳалок бўлди. Электр энергияси ва телефон линиялари узилиб қолди. Касалхонага олиб келинаётган ўликларнинг кети узилмаяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here