Исроил: Миср яхши қўшнидир

473
0

1382911_390633467734308_38391066_nИсроил босқинчи кучлари Ғазо секторини қирғин қилаётган бир пайтда Миср ҳукумати у ердаги мусулмонларга ёрдам қўлини чўзиш ўрнига Ғазони қамал қилишни кучайтирмоқда. Ғазо секторига олиб борадиган Рафаҳ ўтиш пункти анчадан буён Миср ҳукумати тарафидан бекитиб қўйилган.

Ҳамас сўзчиси Фавзи Берҳумнинг ахборот агентликларига айтишича, озиқ овқатлар ва дори дармонлар юкланган ўнлаган автоуловлар Миср масъулларининг рухсат бермаганлиги сабабли Рафаҳ чегарасида тўхтаб қолган.

Исроил ахборот агентлигига интервью берган Миср масъулларидан бири шу кунларда Миср ва Ғазо секторини боғлаб турган ўн учта туннел Миср хавфсизлик хизмати тарафидан бузиб ташланганлигини билдирди. Хабарда айтилишича, Миср ҳукуматининг бундай қадам ташлашдан мақсади Миср тарафидан Ғазо секторига олиб кирилаётган ёқилғи маҳсулотлари ва озиқ овқат маҳсулотларининг йўлини тўсишдир.

Исроилга қарашли “Едиот ахронот” сайти Сийно минтақасидан Ғазо чегараларигача чўзилган туннеллар Миср давлати тарафидан бузиб ташланганлигига ишора қилиб Миср давлатини “яхши қўшни”, дея сифатлади.

“Едиот ахронот” сайти бузиб ташланган 13 та туннеллар ҳақида эълон қилиш билан бирга Миср ҳукумати тарафидан бузиб ташланган тунелларнинг сони 1636 тага етганлигини қўшимча қилди.

Туркистон:

Оллохнинг лаънати бўлсин! ас-Сиси ва у каби куфрнинг кўппакларига.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here