Туркия 12 соатлик ўт очишни тўхтатиш қароридан мамнун

498
0

Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли Исроил ва Ҳамас тарафидан қабул қилинган 12 соатлик вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш қарори ҳақида баёнот берди.

Баёнотда Ғазодаги вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш қароридан мамнун эканлигини билдирган Довутўғли Ғазода доимий ўт очишни тўхтатиш қарорини амалда жорий қилиш учун АҚШлик ҳамкасби билан Парижда учрашди.

АҚШнинг Париждаги элчилиги биносида бўлиб ўтган учрашувда ўт очишни тўхтатиш қарорини амалда жорий қилиш учун ўртага қўйилган ташаббуслар муҳокма қилинди.

Бироқ кейинги олинган хабарларга кўра, ўт очишни тўхтатиш қарори фақат қоғозда қолган. Ўртада ўт очишни тўхтатиш қарори имзоланишига қарамай Исроил учоқлари Ғазони ҳаводан бамбардимон қилишда давом этаётгани айтилади хабарда.

БМТ бош котиби Пан Ги Мун 12 соатлик ўт очишни тўхтатиш таклифини киритиши ортидан Ҳамас сўзчиси Сами Абу Зуҳри бу қарорни қабул қилганлигини билдирган эди.

Рейтерс ахборот агентлигига интервью берган Исроил армиясининг сўзчиси икки тараф орасида ўт очишни тўхтатиш қарори мавжуд бўлса ҳам тунелларни излашда давом этишларини ва ўзларига қилинган ҳужумларга жавоб қайтаришларини билдирди.

Исроил армияси аввалги ўт очишни тўхтатиш қарорининг муддати тугамай туриб Ғазога ҳужумларни бошлаб юборган эди.

Туркистон:

Пайғамбаримиз САВ “Агар уялмасанг (Оллохдан хаё қилмасанг) хохлаганингни қил” дедилар. Худди 12 соат ичида бирор бир натижали реъжани амалга ошириб оладигандек хурсанд бўлишади. Аслида бу исломий юрт хокимлари, Исроил билан хамтавоқликларидан ўз халқидан хайиққанларидан БМТдан, тўғрироғи АҚШдан шу каби найранглар уюштириб беришларини сўранишади. Мақсадлари: асосини мусулмонлар ташкил этувчи юртлари халқи томонидан уларга ишонч билдириб берилган салтанатни ортга қайтариб олишлари учун норозилик харакатларини олдини олиш. Негаки, юқоридаги каби куфр оламининг бирин кетин хаддиларидан ошиб, қутуриб боришлари мусулмонларни уйғонишларини жуда тезлатиб юборди. Натижада, исломий юрт хокимлари, мусулмонларни исломий ниқоб остида бошқаришлари қийинлаша бошлади. Уларни қалбаки Ислом туйғулари билан бошқарув системалари ўта қийин ахволда қолмоқда. Баъзи бир юрт етакчилари миқ этмай ўтиришган бўлишса, бошқалари юқоридаги Турк министрларидек куфрга қўшилиб найранглар уюштириб, ошиб борса халқи билан дуои баат қилишдан нарига ўта олишмаяпти.

Аслида эса, Пайғамбаримиз САВ сарияларида ёки ўзлари чиққан жиходларда, аввал лашкарни тизиб, барча тадбирларини бажариб бўлганларидан кейин қаттиқ дуо қилишга ўтар эдилар. Ёки дуои бат қилишлари, тадбирларини бажаришларидан тўсган эмас. Исломий юрт етакчиларига, агар улар холис Оллохдан қўрқишса, фақат ўз харбий кувватларини ишга солишлари вожиб эди. Бундан бошқаси уларга нафл. Агар улар шу ишни амалга оширмаган бўлишса, уларга салтанатни бериб сукут қилиб турган мусулмонларнинг барчамиз гунохкор бўламиз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here