Ас-Сиси: Бу аччиқ дорини ичишга мажбурмиз

528
0

EGYPT-POLITICS-VOTE-SISIМиср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Мисрнинг уруш ҳолатида эканлигини таъкидлар экан, мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик борасида қийинчиликларга дуч келаётганини билдирди. Ас-Сисига кўра, Бундан ташқари Мисрнинг ривожланишини кўра олмайдиган ички ва ташқи кучлар тарафидан тил бириктирувлар ҳам мавжуд.

Миср президенти минтақада терроризм (Ислом) кенг ёйилиб бораётганидан огоҳлантирди. Ас-Сисининг таъкидлашича, бу муаммо нафақат араб давлатларини, балки барча давлатларни, жумладан Америка қўшма штатлари, Россия ва Европани ҳам ўз ичига олади.

Ас-Сиси “Мусулмон биродарлар” жамоасини мамлакатни издан чиқариш учун фаолият олиб боришликда айблади.

“Бу минтақа ҳозирда вайрон этилиши ҳам мумкин. Биз бунга рухсат бермаслигимиз лозим”, “Эй мисрликлар! Шуни асло унутмангки, бу ерда Миср давлатини хонавайрон қилиш учун тайёр турган Худобехабар гуруҳ бор. Улар бу ишни жиҳод деб билишади”, “улар мамлакатни издан чиқариш учун қурол сифатида диндан фойдаланмоқда”, деди Миср президенти.

Ас-Сисининг бу сўзлари Миср ҳукумати тарафидан ёқилғилар нархини кўтариш каби бир неча иқтисодий қарорлар қабул қилингандан кейинги биринчи чиқишида янгради.

Президент Миср халқини сайёҳлар келмай қўйганлиги туфайли юзага келган иқтисодий инқироз қаршисида бирлашишга ва сабр билан туришга чақирди. У ёқилғи нархларини кўтаришга қарор қилганлигини таъкидлар экан, бу омма халққа тўғри келмаслигини, бироқ бундан бошқа танлов йўқлигини билдирди.

“Биз бу аччиқ дорини ичишга мажбурмиз”, деди у сўзи давомида.

Бу қарордан мақсад мамлакатни қарзга ботиб қолишдан сақлаб қолиш кўзда тутилганлигига ишора қилган ас-Сиси “ёқилғи нархларини кўтариш ҳақидаги охирги қарор мамлакат дуч келаётган қарзлардан қутилиш учун зарурдир”, “агар бу қарор кечиктирилса мамлакат 3 тириллион жунайҳ (417 миллиард АҚШ доллари) миқдорида қарзга ботиб қолади” деди.

Ас-Сининг билдиришича, Миср давлати камбағалчилик ва қийинчиликларни енгиб ўтиш учун икки йил керак бўлади. Ҳукумат қарорига кўра, баъзи бензин турларининг нархлари 78%га, табиий газнинг нархи эса 175%га кўтарилган.

Бош вазир Иброҳим Миҳлаб ҳам нарх-навони кўтариш қарорини ёқлаб, иқтисодни ислоҳ қилиш учун бу иш зарур эканлигини билдирди. Миҳлабнинг айтишича, бу моллар таълим тарбия ва соғлик тизими учун сарфланади.

Туркистон:

Воқеъдаги мавжуд демакратияга асосланган капиталистик тузм, ўзининг заифлигини яшириш мақсадида, заиф ва тобеъ давлатларда хар хил бахоналар остида диктаторлик режимларини барпо қилади. Одатда, диктатуранинг деярли барчаси ўз халқини иложи борича қашшоқликда ушлаб туришга харакат қилишади. Асаднинг Суриядаги, Саддамнинг Ироқдаги, Каримовнинг Ўзбекистондаги… ва хоказо давлатлар бунга мисол бўла олади. Асосан исломий уйғониш арафасидаги ёки шундек хавф мавжуд ўлкалар нишонга олинади. Бу, ушбу давлатлар фуқороларини фақирлик муаммоларини хал қилиш учун курашиш билан аввора қилиб қўяди деган умидда вужуддга келтирилади.

Лекин хар қандай зулм, агар унга қарши тўғри сиёсий кураш олиб борилса, умматнинг уйғониши учун қулай вазиятлар пайдо қилади. Бунинг учун унга қарши кураш олиб бораётган харакат, зулм қилаётган тузум ёки система (мабдаъ) таркибида бўлмаслиги лозим. Акс холда, Мурсийнинг бошқаруви сингари ўзи золимга айланиб қолиши муқаррар. Негаки зулм мавжуд системанинг ичида бўлиб, бу кураш, худди ўз танасининг бирор аъзосига қарши курашишга ўхшайди.

Шунинг учун Хизб ут Тахрир, дунёнинг қайси бурчагида иш олиб бормасин, хар бир зулмни ўз асосига боғлаган холда, халқнинг туб манфаатларини химоя қилар экан, хеч қачон куфр системаларининг бирор таъриқатидан фойдаланмайди. Хатто инсоний кўз қарашда гўёки мақсадга етишнинг энг яқин ва қулай йўли бўлиб кўринганида хам. Чунки бу йўлларнинг барчаси куфрнинг қадамларини собит қилишидан ташқари, куфрга олиб борувчи тузоқлар билан тўлиб битган. Миср, Ливан, Судан, Ироқ, Афғонистон, Фаластин Қирғизистон… воқеълигида бунга гувох бўлиб турибмиз. Бу юртлар гўё зулмга қарши тубдан ўзгартириш мақсадида кураш олиб боришади. Лекин натижалари фақат ўз халқларини куфр арқони билан махкамроқ бойлаб беришаётганларидан ўзга нарсани кўраётганимиз йўқ. Шундай бўлиши муқаррар. Чунки булар олиб боришаётган қаршилик харакатларининг барчаси, мавжуд вазиятларни бартараф этишнинг ўзига чекланиб, уни келтириб чиқарувчи асосларига боғлай олишмайди. Натижада бир муаммо бартараф этилган тақдирда хам, бир неча муаммолар ёки куфр манфаатлари пайдо бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here