Мисрга 10 дона “Apache” етказиб берилади

511
0

aАҚШ давлат котиби Жон Керри Ўрта Шарқ масалалари бўйича сафарини давом эттирар экан, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан учрашди. Учрашув асносида Жон Керри 10 дона қирувчи “Apache” вертолёти тез кунда Мисрга етказиб берилишига ваъда берди. Бу қирувчи вертолётлар Синай оролидаги “Террорист”ларга қарши ишга солиш учун берилади.

АҚШ давлат котиби Миср ташқи ишлар вазири Сомиҳ Шукрий билан ўтказган муштарак матбуот анжуманида таъкидлашича, Америка идораси Миср давлатига берадиган ёрдамларини тўлиғича етказиб беради.

1979 йил Миср ва Исроил ўртасида битим тузилган кундан буён АҚШдан ҳар йили ҳарбий ёрдам олиб турадиган Миср ҳукумати ҳарбий тўнтаришдан сўнг бу ёрдамдан маҳрум бўлган эди. Керрининг Миср режимига хуш хабар беришича, музлатиб қўйилган 1,3 миллиард доллардан 575 миллиони охирги 10 кун ичида Мисрга етказилади. Қолгани эса Миср ҳукумати демократияни татбиқ қилаётганига Обама идораси қониқиш ҳосил қилгандан сўнг конгреснинг розилиги билан берилади.

Шунингдек, Жон Керри Қоҳирадан туриб араб давлатларига ҳам нидо йўллади. У Ғарбга тобе барча араб давлатларидан Суриядаги мухолиф кучларга ёрдам бермасликни, ҳатто мўътадил (демократия тарафдори бўлган) мухолифатга ҳам ёрдам бермасликни талаб қилди. Керрининг таъкидлашича, бу ёрдамлар “экстримистик” йўлларда (яъни куфр тузумини қулатиб, унинг ўрнига Исломий шариатни тиклашда) ишлатилиши хавфи бор. Керри бу талабини ас-Сисига ҳам қўйганини, шунингдек бир нечта Араб давлатларининг раҳбарлари билан учрашганда уларга ҳам шахсан етказишини билдирди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here