Зулфия Омонова озодликка чиқарилди

452
0

 10363848_1479909842242707_1273899848223290205_nАллоҳнинг изни билан шаҳидлик мартабасига эришганбиродаримиз Омонов Ҳамудуллоҳнинг жасур ва собитқадам қизи Зулфия Омонова 20 май куни қамоқдан бўшатилди. Муслима синглимизга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси уй қамоғи билан алмаштирилди. Ўш шаҳар судининг навбатдаги йиғини 27 май соат 15:00га белгиланди.

 Муслима синглимиз Омонова Зулфия ўз қатъияти ва золим олдида ҳақ сўзни айтишдан чўчимаслиги билан барча мусулмонларга ибрат намунасини кўрсатди. Биз Буюк Аллоҳдан бу синглимизни бундан буён ҳам Ўз ҳифзу ҳимоясида сақлашини, Ўзининг ҳақ йўлидан адаштирмаслигини ва бутунлай оқланиб чиқишга муваффақ қилишини сўраймиз.

 Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари бу муслима синглимиз ҳимояси учун ташкиллаштирилган кампанияда фаол иштирок этган, ўз дуоси ва ҳамдардлиги билан ҳиссасини қўшган бутун оламдаги барча мусулмонларга ўз миннатдорчилигини билдиради ва сизларни Аллоҳ Ўзининг жаннати ва нусрати билан мукофотлашини сўраб қоладилар.

 Омонова Зулфия ҳимояси учун ташкиллаштирилган мазкур кампания Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган: “Мўминларни ўзаро меҳр-муҳаббатда бир танадек эканларини кўрасиз. Агар танада бирон аъзо касалланса, ундаги бошқа аъзолар бедорлик ва иситма билан унга ҳамдард бўлишади”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари) сўзлари нақадар ҳақ эканлигини ва агар мусулмонлар Аллоҳ ризоси йўлида бир мақсад атрофида бирлашсалар нималарга қодир эканликларни яна бир бор кўрсатиб турипти.

 Аммо мусулмонлар ўзлари эришган бу натижа билан чекланиб қолмасликлари керак. Аксинча, нафақат мусулмонларни балки бутун инсониятни капиталистик тузум олиб келган бало ва мусибатлардан халос этувчи Халифалик давлатини барпо этиш йўлида ҳам шундай бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишлари зарур. Ана шундагина Аллоҳ Таоло мусулмонларни Ўзининг ҳақиқий нусрати билан мукофотлайди ҳамда ўтмишда бўлгани каби келажакда ҳам бутун инсоният учун ҳидоят машъали бўлган Ислом динини раҳмат ва мағфират сифатида кўтариб чиқишга ва ўз зиммаларига Аллоҳ субҳанаҳу Таоло ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонидан юкланган улкан вазифани бажаришга муваффақ бўладилар. Бунинг мукофоти эса бу дунёда азизлик, Охиратда эса Аллоҳнинг розилигидир.

 Шу билан бирга Қирғизистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир Сиз азиз мусулмонларни бундан икки йилдан ошиқ вақт олдин Покистон куч органлари томонидан номардларча ўғирлаб кетилган ва ҳозирга қадар қаердалиги аниқ бўлмаган Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги расмий нотиғи Навид Баттни озод қилиш учун бошланган кампанияда ҳам фаол иштирок этишга чақиради.

 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю Охиратда енгиллик беради. Модомики, банда биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ таоло унинг ёрдамида бўлади…”. (Муслим ривояти)

 Абдураҳмон Одилов

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими аъзоси.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here