Раҳил-Навоз режими ҳақ сўз овозини ўчиришга уринмоқда

468
0

0

Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир аъзосини ўғирлаб кетиш Покистонда Халифалик барпо бўлишини ҳаргиз тўсолмайди

Бугун жума куни эрталаб тахминан соат ўнда Карачи шаҳрида Раҳил-Навоз режими товламачилари Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси доктор шайх Исмоил уйи олдида ўғрилардек пойлоқчилик қилишди, сўнг уйидан чиқиши биланоқ уни қўлга олиб ўғирлаб кетишди. Бу ишда улар мусулмонларнинг уйлари ва мулклари ҳурматига заррача риоя қилишмади. Улар унинг машинасини ҳам олиб кетишди ва уйига рухсатсиз кириб аёли ва ёш болаларига таҳдид қилишди, унга тегишли, деб топилган нарсаларни олиб кетишди…

Доктор шайх Исмоил моҳир тиш доктори бўлиб, Халифалик давлатини барпо этиш учун ҳаракат қилаётган илғор фаоллардан бири. У Умматни уйғотиш ва Ислом байроғини юксак кўтариш йўлида Росулуллоҳ A изларидан бориб, бутун ҳаётини ушбу даъватга бағишлади. Сиёсий ва ҳарбий раҳбариятдаги хоинлар эса Раймонд Дэвис ташкилотига бутун юрт бўйлаб портлашлар ва суиқасдлар уюштиришга эркин қўйиб бермоқда. Улар Покистонда Халифалик давлатини барпо этиш учун фикрий, сиёсий фаолият олиб бораётган даъватчиларни таъқиқлаш йўлида бор кучларини сарфлашмоқда ҳамда бу йўлда ҳар қандай тубан ишлардан ҳам тап тортишмаяпти!

Биз шундай савол берамиз: Американинг юртга бўлган ҳукмронлигини йўқ қилиш ва Исломни барпо этиш учун ҳаракат қилаётган зотлар ўғирлаб кетилаётган бир вақтда, кечаю кундуз юрт хавфсизлигини вайрон қилаётган Раймонд Дэвис каби куфр ташкилоти айғоқчилари нега бўш қўйиб юборилмоқда?! Даъватни етказувчиларнинг мулкларига дахл қилиниб, уйларининг ҳурмати оёқ ости қилинаётган бир вақтда, қандай қилиб ҳақиқий террорчи ташкилот бўлган Раймонд Дэвис мулкларини ҳурмат қилиш мумкин ва уларга хориждан етказилиб берилаётган юкларни текшириш учун муҳрини бузиш режимга рухсат берилмаслиги мумкин?! Шу қилмишларнинг ҳаммаси мусулмон юртда содир этилиши ақлга тўғри келадими? Миллионлаб мусулмонлар Ислом давлатини барпо этиш йўлида холис ният билан ўз ҳаётларини қурбон қилган, бугун унинг барча минтақаларида Халифаликка бўлган даъват кенг тарқалаётган юртда бу ишларнинг юз бериши ақлга тўғри келадими?!

Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти сиёсий ва ҳарбий раҳбарларга улардан ҳам ваҳшийроқ бўлган Саддам ва Қаззофийлар ҳоли нима кечганини эслатади. Бу икки ҳукмдор ҳам Ҳизб ут-Таҳрирни фикрий, сиёсий фаолиятдан тўхтатиш мақсадида турли зулм ва зўравонликлар қўллаган, аммо ҳамма ҳаракатлари омадсиз тугаган эди. Аллоҳ уларни Ўз қудрати ила, ўзлари кутмаган томондан ушлаган. Бу иккисидан ташқари, зулмда уларга ўхшаган бошқа раҳбарлар ҳам бошларига қора кунлар келишини кутиб туришибди. Яқинда Аллоҳнинг изни ила, барпо бўлажак Халифалик давлати албатта бундай золимларнинг бўғизларидан олади ва Аллоҳнинг дўстларига етказган зулм-ситамлари учун жавобгарликка тортади. Ўзгалардан ибрат олган киши доно кишидир.

«Сиз – Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ҳаргиз ўйламанг! Аллоҳ уларни кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган кунга қолдирмоқда, холос. (У куни) улар бошларини кўтарган аҳволда чопишади. Кўзлари ўзларига қайтмайди, қалблари бўм-бўш бўлиб қолади»              [Иброҳим 42-43]

Шаҳзод Шайх

Ҳизбут Таҳрирнинг Покистондаги

расмий нотиғи ўринбосари

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here