Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан
Абу Муҳаммад Саволиманинг тақияга оид саволига жавоб
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта, Аллоҳ сизни ҳифзу ҳимоясида асрасин!
Қуйидаги саволларимга жавоб бериш билан менга марҳамат кўрсатиш кўнглингизга ва вақтингизга сиғади деган умиддаман:
Савол:
Иорданиянинг исломий вақфлар, ишлар ва муқаддас нарсалар вазири «Росулуллоҳ A тақия (ўз диний эътиқодини пардалаш)ни ишлатган, тақия Қуръонда ҳам, ҳадиси шарифда ҳам келган, тақия шиа мазҳабига хос деган эътиқод хато», деди ва бунга ҳужжат сифатида:
«Лекин ким қалби имон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унинг имонига зиён етмас)» [Наҳл 106]
ояти билан Росулуллоҳ Aнинг:
«إِنَّ فِي مَعَارِيضِ الْكَلاَمِ لَمَنْدُوحَةٌ عَنِ الْكَذِبِ»
«Гапни ўраб гапиришда ёлғондан (сақланиш учун) кенглик бор», деган сўзларини келтирди, шунингдек, Росулуллоҳ Aдан бир бадавий: сиз қаердансиз, деб сўраганда «Сувдан», деб жавоб берганларини, бу билан ҳақир сувни назарда тутганларини келтириб, қозиларга қараб: «Ахир, бу тақия эмасми», деди. Шунингдек, шиаларни кофирга чиқаришни инкор қилиб қозиларга ҳам қаттиқ норозилик билдирди ва модомики, шиалар Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ, деб гувоҳлик берар эканлар, улар ҳам мусулмон эканларини таъкидлади.
Унинг айтишича, шаръий тақия билан шиалар тақияси ўртасида фарқ шуки, шиалар тақияни дин усуллари ва эътиқод талабларидан деб билишади, ҳатто тақия қилмаган кишини дини ҳам, эътиқоди ҳам йўқ деб билишади. Шаръий тақия эса усул эмас, фар – жузъий масалаларга кириб, мусулмон одам уни тарк қилишининг зарари йўқ.
Саволим шуки, тақия масаласига мазкур оят ва ҳадисларни далил қилиши тўғрими?
Шаръий тақия билан шиалар тақияси ўртасидаги у айтган фарқ тўғрими?
Аллоҳ Таоло айтади:
«Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! ким шундай қилса, Аллоҳга ҳеч нарсада эмас (Аллоҳга бегонадир), магар улардан эҳтиёт бўлиб турсангиз майли» [Оли Имрон 28]
Ибн Жарир айтади: «Аллоҳ ушбу оятда зикр қилган тақия кофирлардан тақия қилиш, бошқалардан эмас». Саид ибн Жубайр: «Исломда тақия йўқ, у аҳли ҳарб учундир», деган.
Ушбу ояти каримадан тақия қасд қилинганми?
Шиаларнинг Қуръонни ўзгартириш ҳақидаги сўзларига ва хулафои рошидинларни y лаънатлашиб, саййидимиз Али каррамаллоҳу Fни илоҳийлаштиришларига қарамай, уларни мусулмон десак бўладими?
Сизга беадад ташаккур!
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бу вазир учта масалани битта қолипга солиб, уларни бир-бирига аралаштириб юборибди, у ҳақда бундан ортиқча гап айтишни истамаймиз!
Биринчи масала:
«Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсангиз майли» [Оли Имрон 28]
оятидаги тақия, иккинчи масала:
«Лекин ким қалби имон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унинг имонига зиён етмас)» [Наҳл 106]
ояти каримаси, учинчи масала: Абу Бакр Байҳақий (вафоти 458ҳ) «Шуабул имон»да Мутарриф ибн Абдуллоҳдан ривоят қилган ҳадис, Мутарриф бундай деди: Биз Имрон ибн Ҳусайн билан Басрадан Куфага қараб йўлга чиқдик, Имрон шундай дер эди: «Ўраб гапиришда ёлғондан (сақланиш учун) кенглик бор». Бу мавқуф (саҳобанинг гапи) ҳолатида саҳиҳдир. Уни Ибн Аъробий (вафоти 340ҳ.) ўзининг «Мўъжам»ида марфу ҳолатда келтириб, бундай деди: «Бизга Довуд ибн Зибриқон Саиддан, у Қатодадан, у Зурора ибн Абу Авфодан, у Имрон ибн Ҳусайндан ривоят қилиб, бундай деди: Набий A бундай дедилар:
«إِنَّ فِي الْمَعَارِيضِ مَنْدُوحَةٌ عَنِ الْكَذِبِ»
«Ўраб гапиришда ёлғондан (сақланиш учун) кенглик бор».
Ушбу уч масаланинг ҳар бирининг ўз ўрни бор, улардан ҳеч бирини бошқасининг ўрнига қўйиш жоиз эмас. Буни ёритиш учун бундай деймиз:
Биринчи: Шаръан жоиз бўлган тақия мусулмон билан кофирлар ўртасида бўлади: Мусулмон кофирлар ҳукмронлиги остида яшаётган бўлиб, агар уларга нисбатан дўстлик ва муҳаббат изҳор қилмаса улардан қаттиқ озорларга дуч келадиган бўлса, агар шундай ҳолат бўлса, у кофирларга қалбида эмас, тилида муҳаббат изҳор қилиши жоиз. Бироқ мусулмон мусулмоннинг олдида қалбидаги нарсанинг тескарисини изҳор қилиши жоиз эмас. Олдидаги мусулмонннинг қандай бўлиши, мусулмонлардан оммасидан ёки золим ҳоким каби уларнинг хосларидан бўлишининг фарқи йўқ, унга тақия қилиши шаръан мумкин эмас.
Бунга далил, ояти карима матни ва унинг мавзусидир, оят матни қуйидагича:
«Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! Ким шундай қилса, Аллоҳга ҳеч нарсада эмас (Аллоҳга бегонадир), бироқ улардан эҳтиёт бўлиб турсаингиз майли, Аллоҳ сизни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилади ва фақат Аллоҳга қайтажаксиз» [Оли Имрон 28]
Оят мавзуси эса унинг матнида аниқ-равшан кўриниб турибди, яъни у мўминларнинг кофирларга дўст бўлишлари, дўстлик изҳор қилишлари мавзусидир. Оят матнида:
«Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар!» дейилди. Агар бирор оят ё ҳадислар муайян мавзуда келган бўлса, айнан ўша мавзуга хос бўлади, бошқа мавзуни ўз ичига олмайди.
Ушбу оят ҳижрат қилмай, Маккада, Қурайш кофирлари ҳукмронлиги остида, ўз ихтиёрларига эга бўлмай қолган мусулмонларнинг ҳолатлари ҳақида нозил бўлган. Бу мусулмонлар агар уларга дўстлик изҳор қилмай, душманлик изҳор қилсалар, қаттиқ азобларга дуч келар эдилар. Шунинг учун бу ояти карима уларни истисно қилиб, қуйидаги маънони анлатди:
Мўминларнинг кофирлар билан дўстлашишлари – қандай турдаги дўстлик бўлмасин – ҳаром. Аллоҳ Субҳанаҳунинг:
«Ким шундай қилса, Аллоҳга ҳеч нарсада эмас (Аллоҳга бегонадир)», деган қавли билан бу нарса қаттиқ ҳаром бўлди. Кейин бу оят битта ҳолатни, яъни Маккадан ҳижрат қилмай, Қурайш кофирлари ҳукмронлиги остида, ўз ихтиёрларига эга бўлмай қолган мусулмонларнинг ҳолатларига ўхшаш ҳолатни истисно қилди. Чунки бу мусулмонлар агар уларга дўстлик изҳор қилмай, душманлик изҳор қилсалар, қаттиқ азобларга дуч келар эдилар. Мустасно ҳолат мана шу.
Шунга кўра, мусулмон киши куфр билан ҳукм юритаётган золим ва фосиқ мусулмон ҳокимнинг озоридан қўрқиб, унга муҳаббат изҳор қилиши ҳаром. Шунингдек, ўз фикрингизга мухолиф бир мусулмонга бўлган нафратингизни яшириб, унга муҳаббат изҳор қилишингиз ҳам ҳаром. Кофир ё фосиқ, золим мусулмон олдида ўзингизни Исломга риоя қилмайдиган, унга эътибор бермайдиган қилиб кўрсатишингиз жоиз эмас. Чунки бу ва бунга ўхшаш ишларнинг барчаси мунофиқлик бўлиб, шариат уни мусулмонларга ҳаром қилган. Демак:
«Бироқ улардан эҳтиёт бўлиб турсангиз майли» мавзуси Маккада мушриклар орасида бўлган мусулмонлар ҳолати воқеасига чекланган. Яъни мусулмонларнинг кофирлар ҳукмронлиги остида бўлган, улар олдида ўз ихтиёрларига эга бўлмай, ҳукмронликларини ағдариш қўлларидан келмай турган ҳолатга чекланган.
Табарий (вафоти 310ҳ.) ўз тафсирида бундай дейди: «Аллоҳ Таолонинг:
«Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! ким шундай қилса, Аллоҳга ҳеч нарсада эмас (Аллоҳга бегонадир), бироқ улардан эҳтиёт бўлиб турсаингиз майли» деган қавли тафсири ҳақида Абу Жаъфар айтади: Бу Аллоҳ Азза ва Жалланинг мўминларни кофирларни ўзларига ёрдамчи, суянса бўладиган кўмакчи қилиб олишдан қайтаришидир. Бироқ уларнинг ҳукмронликлари остида бўлиб, ўз жонлари учун улардан қўрқсалар, уларга тилларида дўстлик изҳор қилсалар бўлади, лекин уларнинг куфрлари борасида уларга ялтоқланмасликлари, бирор мусулмонга қарши уларга бирор иш билан ёрдам бермасликлари керак».
Демак, улар айтаётган тақия, яъни мўмин золим ҳоким ё кучли фосиқ ёки унга мухолиф фикрдаги киши ва шунга ўхшашлар олдида қалбидагининг тескарисини намоён қилишини айтишаётган тақия рад этилади. Бундай иш қилиш ҳаром, чунки у мунофиқликдир, мунофиқликнинг эса ҳар қандай тури ҳаромдир.
Иккинчи:
«Ким Аллоҳга имон келтирганидан кейин (яна қайтиб) кофир бўлса (Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлур). Лекин ким қалби имон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унинг имонига зиён етмас)» [Наҳл 106]
ояти карима мавзуси имондан кейин куфр келтириш, яъни Исломдан муртад мавзусидир. Бу ҳолат ўлимдан хавфи ҳолати бўлиб, фуқаҳолар тилида мажбурланган одамнинг мажбур қилиниши, дейилади. Шаръан эътиборга олинган бирдан-бир ҳолат мана шу, бунга мажбурланган кишидан ҳукм олиб ташланадиган барча ҳолатлар киради. Зотан, шариатда истисно қилинган мажбурланган одамнинг мажбур қилиниши аниқ ўлим хавфи туғилган ҳолатдир. Бу оят Аммор ибн Ёсир H ҳақида нозил бўлди. Амморни қўлга олиб, қийноққа солишди, ота-онасини улар куфр келтиришдан бош тортганлари учун унинг кўз олдида қатл қилишди… Аммор ибн Ёсирни шу даражада қаттиқ қийноққа солишдики, у ҳам ота-онасига ўхшаб қатл қилиниш ёқасида қолди. Шунда Аммор куфр калимасини айтиб юборди. Табарий айтади: бизга Ибн Абдулаъло айтиб берди, унга Муҳаммад ибн Савр Муаммардан, у Абдулкарим Жазарийдан, у Абу Убайддан ибн Муҳаммад ибн Аммор ибн Ёсирдан ривоят қилди, Абу Убайд бундай дейди: Мушриклар Аммор ибн Ёсирни ушлаб, азоблашди, ахири у улар истаган айрим нарсани (сўзни) айтиб юборди. Кейин у буни Набий Aга айтди, ул зот Аммордан: «Қалбингиз нима дейди?», деб сўрадилар, Аммор «Қалбим фақат имон билан ором олади», деб жавоб берди, шунда Набий A: «Агар улар буни яна қайтаришса, сиз ҳам яна шу гапни айтинг», дедилар». Шундай қилиб, ушбу оятнинг нозил бўлиш сабаби Аммор воқеасидир, унинг мавзуси Исломдан муртад бўлишдир, ушбу хос ҳолат эса аниқ ўлим хавфи ҳолатидир. Фақат шунинг (оятнинг нозил бўлиш сабаби) ўзигина бу оятнинг:
«Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсангиз майли» [Оли Имрон 28]
оятига ҳеч қандай алоқаси йўқ, дейиш учун кифоя қилади. Бундан ташқари:
«Лекин ким қалби имон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унинг имонига зиён етмас)» [Наҳл 106]
ояти маккий (Маккада нозил бўлган) бўлиб, имон мавзуси ҳақида нозил бўлган,
«Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсангиз майли» [Оли Имрон 28]
ояти эса маданий (Мадинада нозил бўлган) бўлиб, у мўминларнинг кофирларни дўст тутишлари ва биз юқорида баён қилган ҳолатнинг истисно этилиши мавзуси ҳақида нозил бўлган. Шу боис бу иккиси бошқа-бошқа ҳолат бўлиб, бири иккинчисига киришмайди ва улардаги ҳолат ҳам, мавзу ҳам ўзгача бўлгани учун бир-бирига боғланмайди. Мусулмон агар кофирлар ҳукмронлиги остида қолиб, уларга нисбатан ўз ихтиёрига эга бўлмаса, уларга ялтоқлик қилиб, Исломдан муртад бўлиши жоиз эмас. Балки у ўз дини аҳкомларини адо этишга қодир бўлмай қолса юртидан ҳижрат қилиши керак бўлади. Бунинг зидди ўлароқ, уларга қалбан эмас, тилида дўстлик изҳор қилиши жоиз. Бироқ мусулмон ўзи учун муқаррар ўлимдан қўрққан, куфр келтиришга мажбурланган ҳолат бўлса, бу ҳолатда куфрни изҳор қилиши ва имонини яшириши жоиз. Икки ояти карима ўртасида очиқдан-очиқ фарқ кўриниб турибди.
Учинчи: Росулуллоҳ Aнинг марфу ва мавқуф ҳолатда ривоят қилинган:
«إِنَّ فِي الْمَعَارِيضِ مَنْدُوحَةٌ عَنِ الْكَذِبِ»
«Ўраб гапиришда ёлғондан (сақланиш учун) кенглик бор», ҳадиси таврия қилиш мавзусида келган. У ёлғон гапириш ё ичида яширганидан бошқа нарсани изҳор қилиш бобидан эмас, аксинча, тўғрисўзлик бобидан. Яъни унда икки маъноли: бир маъноси узоқроқ, яна бири яқинроқ бўлган сўз ишлатилади, шунда зеҳнга дарҳол унинг яқин маъноси келади, аслида эса ундан сўзнинг узоқ маъноси кўзланган бўлади. Ҳадисдаги الْمَعَارِيضِ – ўраб гапириш сўзининг маъноси шу.
«Мухтори сиҳоҳ»да бундай дейилган: «…ва «تَعْرِيض» сўзи «تَصْرِيح» сўзиниг зидди, гапдаги «الْمَعَارِيضِ» сўзи ўшандан олинган бўлиб, нарсани бошқа нарсадан таврия қилиш-яшириш, демакдир». Абу Убайд «الْمَنْدوحَةُ» сўзини кенглик, бемалоллик, деган. Демак, ҳадис – маориз ё таврия ишлатиш ёлғондан сақланиш йўлидир, деган маънони англатади. Росулуллоҳ Aнинг сизлар қаердансиз, деб сўраган қарияга «сувдан», деб жавоб берганлари ҳам тавриядир, тақия эмас. Ибн Ҳишом Сийратида бундай дейилади: «Росулуллҳ A ва Абу Бакр G Қурайш хабарларидан воқиф бўлдилар… Кейин улар Бадр яқинида тўхтаб дам олдилар, кейин ул зот ва саҳобаларидан бири, киши отга миндилар». Ибн Ҳишом айтади: «Ўша киши Абу Бакр Сиддиқдир. Ибн Исҳоқ айтди: менга Муҳаммад ибн Яҳё ибн Ҳиббон айтди: ниҳоят ул зот бир араб чол олдида тўхтаб, ундан қурайшликлар ҳақида, Муҳаммад ва унинг асҳоблари ҳақида, улар тўғрисида нима билишини сўрадилар. Чол: то сизлар қаерданлигингизни айтмагунингизча, мен буни айтмайман, деди. Росулуллоҳ A: «Агар сиз айтсангиз, биз ҳам айтамиз», дедилар. У: навбатма-навбатми? – деди. Росулуллоҳ: ҳа, шундай, дедилар. Чол деди: менга келган хабарга кўра, Муҳаммад ва унинг саҳобалари фалон-фалон куни йўлга чиқишган. Чол Росулуллоҳ етиб келган ерни айтар экан, агар менга хабар қилган киши рост гапирган бўлса, улар бугун фалон ерга етиб келишди. Хабар топишимча, қурайшликлар ҳам фалон куни йўлга чиқишган ва агар менга хабар қилган киши рост гапирган бўлса, улар бугун фалон ерда. Чол шундай деб, қурайшликлар турган ерни айтди. У гапини тугатгач, энди, сизлар қаердансизлар? – деб сўради. Шунда Росулуллоҳ A: «Биз сувданмиз», дедилар-да, бурилиб кетдилар. Чол: қайси сувдан, Ироқ сувиданми? – деб қолди. Ибн Ҳишом деди: айтишларича, у чол Суфён Замарий бўлган».
Росулуллоҳ A чолнинг сизлар қаердансизлар, деган саволига биз сувданмиз, деб жавоб бериш билан таврия ва ўрама гап ишлатдилар. Чунки «сув»нинг оддий сув маъноси ҳам, ҳомила пайдо бўладиган нутфа, деган маъноси ҳам бор. Шунинг учун чолнинг зеҳнига дарров бирор серсув қишлоқ ё минтақа келди. Зеро, араблар фалон сувга тўхтади, дейишарди. Демак, Росулуллоҳ A тақия ишлатмадилар, чунки тақия ишлатиш мумкин эмас, фақат мусулмон кофирлар ҳукмронлиги остида, уларнинг ёмонлик ва озорларини даф қилиш учун ҳеч қандай эрки бўлмай яшаган ҳолатдагина ишлатиш мумкин. Бундан бошқа ҳолатда тақия ишлатиш жоиз эмас, чунки у ёлғон ва мунофиқлик бўлиб қолади… Содиқул масдуқ (ростгўй ва тасдиқланган) Росулуллоҳ A бундан покдирлар, албатта!
Шунинг учун вазир Росулуллоҳ A тақия ишлатганлар, дейиш билан ул зот ҳақида ёмон гап қилди. Шояд, у бу жавобни ўқиб қолса, шунда Аллоҳ Субҳанаҳуга истиғфор айтар, тавба қилар. Шундай қилади деган умиддамиз, чунки биз ҳар бир мусулмоннинг ҳақ йўлга ҳидоятланиши ва хатоси учун тавба қилишини хоҳлаймиз. Зеро, Росулуллоҳ A бундай марҳамат қилганлар:
«كُلُّ ابْنِ آدَمَ خَطَّاءٌ وَخَيْرُ الْخَطَّائِينَ التَّوَّابُونَ»
«Ҳар бир Одам фарзанди хато қилувчидир, хато қилувчиларнинг энг яхшиси тавба қилувчилардир» (Имом Термизий ривояти).
Энди, жаъфарий мазҳабига эргашувчи шиаларга келсак, улар аслида мусулмондирлар. Аммо ким Қуръонни ўзгартириш ё Али Gни илоҳийлаштириш ҳақида гапирса, у кофир бўлади, мусулмонлардан саналмайди.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта