Саудия Миср ҳарбий хунтасига 5 миллиард долларлик ёрдам беради

789
0

6B1CC3B8-D504-43D4-8D4D-6ABC3B15D992_mw800_mh600

 

Мисрда давлат тўнтаришини амалга оширган ҳарбий хунтани молиявий жиҳатдан дастаклаб келган Саудия арабистони Қоҳирага яна 5 миллиард долларлик ёрдам кўрсатишини маълум қилди.

Миср молия вазирлигига қарашли манбалардан олинган хабарда айтилишича, Миср ва Саудия Арабистони орасида бир ойга яқин давом этган музокаралар натижасида Риёз Қоҳирага 5 миллиард долларлик ёрдам бериши борасида келишувга эришилган. Манбага кўра, бу мавзуга тегишли расмий баёнот келгуси кунларда берилади.

Маълум бўлишича, ёрдам пуллари Миср банкига омонат сифатида ётқизилади. Бир миллиард доллар ҳадя тарзида хоссатан нефт маҳсулотлари шаклида Мисрга етказилади.

Миср ҳокимиятини эгаллаган мансабдорларнинг даъво қилишича, бу пуллар авваламбор иншоот, туризм ва давлат секторларини ривожлантиришга, ундан сўнгра зайифлашиб қолган Миср иқтисодини жонлантириш ва ишсизликни камайтириш мақсадида юритиладиган дастурларга сарфланади.

Мисрда кечган ҳарбий тўнтариш ортидан Саудия Арабистони, Кувайт ва Бирлашган Араб Амирликлари Қоҳирага молиявий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Саудия Арабистони 5 миллиард доллар бериши билан бу уч давлатнинг Мисрга кўрсатган ёрдами 12 миллиард долларга етади.

Туркистон: Саудия, Қувайт ва Бирлашган Амирликлар Мисрга ёрдам кўрсатадилару, бироқ Сиси ва унинг гумашталари АҚШга қуллуқ қилишади. Чунки бу давлатлар хатто эхсонни хам халқаро система манфаатларига мувофиқ йўналтиришади. Бу ёрдам нефт сингари хом ашё сифатида бўлганидан, уни катта давлатлар арзон бахода сотиб олиб, пулларидан Ғарб банкларида рибода фойдаланиб туришади. Бу онгсиз мусулмонлар учун бир хўрак вазифасини бажариб, Ислом ва мусулмонларга қарши харакатда бўлар эканлар, улар учун бу маблағлардан томчилатиб турилади. Иш чаппасига кетганида эса, бу маблағлар дархол музлатилади ва Ғарб манфаатига мусодара қилинади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here