Миср режими яҳудлардан ўрнак олмоқда

476
1

99E08F5F-8AD2-4B1D-BE45-885B7666CF4D_mw800_mh600

 

Arabnyheter.info сайтининг ёзишича, Ҳизб-ут Таҳрир Фаластин ахборот бўлимининг аъзоси Устоз Ҳасан Мадҳун Миср режимини Ғазо аҳлининг бошига кулфатлар ёғдиришда яҳудлардан ўрнак олаётганликда айблаган.

“Миср режими Ғазо аҳлини репрессия қилиш, қийин аҳволга солиш, ўтиш пунктларини ёпиб қўйиш ва тунелларни бузиб ташлаш орқали қийинчиликларни янада орттиришда яҳуд вужудидан ўрнак олмоқда. Ички ишлар вазири Ҳабиб Адлийнинг – фақатгина тунелларни бузиб ташлаш кифоя қилмайди, Ғазо аҳлига сувни ҳам тўхтатиб қўйиш лозим – дея берган охирги баёноти ҳаммасидан ошиб тушди”, дея билдирди устоз Ҳасан Мадҳун.

Устоз Мадҳуннинг эътибор қилишича, бу баёнотлар собиқ ташқи ишлар вазири Аҳмад абу Ғойт берган баёнотларнинг давомидир. Абу Ғойт Ғазо аҳлини аёқларини уриб синдиришга чақирган эди.

Устоз Мадҳун яҳуд вужуди билан Миср режими ўртасидаги алоқаларни қоралар экан, “Миср учун яҳудларга қувват бахш этадиган эмас, балки Фаластинни душмандан озод қиладиган бошқарув лозимдир, чунки у муғул татар ва салбчиларни қувиб чиқаргани каби яҳудларни ҳам муқаддас ердан қувиб чиқаришга муштоқ бўлган қўшин ва ҳалққа эгадир”, дея сўзига хотима ясади.

1 COMMENT

  1. alloh taolo bizlarga tezroq halifalikni bermasa bu demokratiya hargiz musulmonlar manfatini himoya qilmaydi allohim biz musulmonlarni himoya qiladigon qalqonimiz bo’lgan halifani ber amin

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here