Уларнинг мақсади Исломий давлат тиклашдир

498
0

GERMAN-MUSLIMS

Маълум бўлишича, Европадан минглаган мусулмон ёшлар Сурияга жанг қилиш учун оқиб келмоқда. Европалик мусулмонларнинг Сурияга бориб мужоҳидлар сафида жанг қилиши Ғарб давлатларини ташвишланишига сабаб бўлмоқда. Норвегия давлати ҳам шулар жумласидан.

Норвегиядаги мудофаа бўйича тадқиқот институти профессори Петтер Нессен Сурияга кетганлар ҳақида суриштирув олиб бораётгани ҳақида гапирар экан, уларнинг мақсади Ислом давлатини тиклаш эканлигини билдирди.

“Исломий гуруҳлар шариатга асосланган Исломий давлат тиклашни исташмоқда. Бу гуруҳларга аъзо бўлганлар бемалол турли давлатларда айланиб, ўз тушунчаларини етказишмоқда. Норвегияликлар нима учун Ислом динини қабул қилиб, сўнг бу гуруҳларга қўшилиб кетаётганини тушунмаяпмиз. Сурияга жанг қилиш учун кетган ёшлар ҳақида суриштиряпмиз”, деди профессор.

Хусусий тадқиқот марказининг мутахассиси европа давлатларини бу борада хушёрликка чақирди.

“Сурияга жанг қилиш учун кетган ёшлар Норвегияга қайтганларида катта таҳдид туғдиради деган хавотирдаман. Бу инсонлар қайтиб келишганида ўз атрофдагиларини ҳам ўзлари каби жиҳод тарафдорига айлантириш эҳтимоли катта. Европа давлатлари Сурияга жанг қилиш учун кетганлар борасида тадбирли бўлишлари лозим”, деди у.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here