Ливоут-Тавҳид қўмондонини ким ўлдирди?

402
0

1356179596_8

 

Бир неча кун аввал Ливоут-Тавҳид қўмондони Абдулқодир Солиҳ Асад кучлари тарафидан уюштирилган ҳаво ҳужумида шаҳид бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқаган эди. Бироқ Facebook саҳифасида Сурия ҳақида мунтазам хабар тарқатиб келаётган ва ишончлилиги билан танилган Tahrir.Syria.Revo2011 саҳифаси диққатни тортадиган бир даъвони ўртага ташлади.

Даъвога кўра, Сурия озод армиясининг бош қўмондони Салим Идрис, Луай Миқдад ва Ливанлик Уқоб Шокир АҚШ билан шерикликда амалиёт ўтказиб, АҚШ режасига қарши турган Ливоут-Тавҳид қўмондони Абдулқодир Солиҳни йўқ қилган.

“Салим Идриснинг буйруғи билан Абдулқодир Солиҳнинг яқинида юрган бир хоин унинг жойлашган ерига махсус жиҳоз ўрнатиб қўйди. Жиҳоз активлашгандан сўнг Инжирликда жойлашган авиа базадан кўтарилган АҚШнинг учувчисиз самалёти жиҳоздан келган сингнал тарафга ракета отди. Ҳужум оқибатида Ливоут-Тавҳид қўмондони Абдулқодир Солиҳ шаҳид бўлди”, дея ёзади Tahrir.Syria.Revo2011  саҳифаси.

Шунингдек, айни саҳифада фақат Сурия озод армиясининг бош қўмондони Салим Идрис эмас, балки Туркия билан яқин алоқада бўлган Сурия ташқарисидаги мухолифат сафидан баъзи бир кишиларнинг бу ишда қўли борлиги ҳам айтилади. Даъвога кўра, бу суиқасд очиққа чиқиб қолмаслиги учун ракета қолдиқлари яширилган.

Маълумки, Ливоут-Тавҳид қўмондони Абдулқодир Солиҳ шаҳид бўлишидан аввал Суриядаги жиҳодий гуруҳларни бирлаштириб, шариат қонун қоидаларига асосланган Ислом давлатини тиклаш учун қаттиқ ҳаракат олиб бораётган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here