Қирғизистонда яна исломий уйғонишни олдини олиш маслахат кенгаши чақирилади

532
0

01

“Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир [Нур: 55]

2013 йил 24 ноябрда Қирғизистон пойтахти Бишкекда “Интеллектуал ташаббус гуруҳи: Марказий Осиёда исломий уйғониш жараёни ҳақида” номи остида конференция уюштиришни режалаштиришмоқда. Унга Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Россия, Хитой, Эрон, Туркия, Покистон ва Афғонистондаги исломий уламо ва экспертлар таклиф қилинади. Уюштирувчиларнинг сўзларига кўра, “бу конференция Ислом уламолари ва экспертлари учун халқ билан мулоқот майдонини очиб беради ва улар Ислом мафкураси руҳий, ижтимоий ва сиёсий инқирозлардан чиқиш йўлларини қидиришда Марказий Осиё мусулмонлар уюшмалари билан ҳамкорлик қилиб, минтақада Исломнинг радикаллашувига қарши фикрий кураш олиб боришади”.  Конференцияда минтақадаги исломий лидерларнинг мусулмонларни маълум чегарада ушлаб туришдаги роли, исломий уйғонишда мусулмонларнинг Яқин ва Ўрта Шарқ ҳамда Марказий Осиёдаги алоқаларининг таъсири, шунингдек Марказий Осиёда мўътадил исломни исломий радикал мафкурага қарши қўйиш масаласи кўриб чиқилади.

Албатта бу конференция маълум бир шахслар томонидан уюштирилган ташаббус  гуруҳининг  чиқиши эмас. Балки мусулмонларни бир неча гуруҳларга бўлиш ва улар ўрталарида фикрий, хатто муваффақ бўлса моддий зиддиятлар пайдо қилиш мақсадида халқаро куфр ташкилотлари томонидан пухта ўйлаб чиқилган йўналиш бўйича уюштирилади. Зиддиятлар пайдо бўлиши учун мусулмон уламо ва экспертлар давлат ва халқаро ташкилотлар томонидан рағбатлантириш ёки босим бериш билан мажбурланишади. Чунки бу ҳаракатлар Ислом билан куфрни бирлаштириш асосида бориб, Ислом мафкурасини жиловлашни мақсад қилади. Бу эса, исломий ақидани ва нафс муаммосининг муолажаси бўлган шаръий ҳукмларни маълум чегаралар билан ўраб, уларнинг баъзиларига рози бўлиб баъзиларини инкор қилиш асосидаги ишларда иштирок этишни тақозо этади. Қирғизистон охирги йилларда аҳолининг исломийлашиши бўйича минтақада биринчи ўринга чиқди. Хатто мана шу исломийлашувни рўкач қилиб Ўзбекистон Қирғизистон билан чегараларини беркитиб олди. Албатта бу куфр оламини ташвишга солмай қўймайди. Лекин халқаро сиёсатда таъсир қувватига эга давлатларнинг ҳар бири бу ва бунга ўхшаш ҳолатлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга уринади. Булар: Қумтор, Қамбарота ГЭСи қурилиши масаласи, миллий низолар ва диний сектордан фойдаланиш масаласи… Шу каби яна кўплаб муаммолар Қирғизистоннинг заиф нуқталари хисобланади. Қирғизистон хозир АҚШ, Хитой ва Россия давлатлари ўртасида стратегик ахамият касб этувчи давлатга айланди. Улар юқоридаги каби ҳаракатлар билан, минтақани ўз манфаатларига муносиб йўналтиришга ҳаракат қилишади ва бу ҳаракатларидан Қирғизистонни сиёсий, иқтисодий, сақофий ва ҳарбий соҳаларда мустамлака қилиш ёки бошқасидан тортиб олишни мақсад қилишади.

Эй Қирғизистон уламолари!

Албатта сизлар юқоридаги каби куфр томонидан уюштириладиган конферецияларга таклиф этиласизлар. Бу сизларга зеҳн, заковат, ақл, идрок ва яна бошқа неъматларни берган Аллоҳ томонидан бўлган бир синовдир. Сизларни шу ишнинг аввалида собит қадам билан туриб куфрни инкор қилишингиз Аллохнинг нусратига, куфрни қабул қилишингиз эса унинг нафратига олиб боради. Бу эса икки дунё саодати ёки хорлигини танлашни англатади. Биз сизлардан, куфр манфаати йўлида мусулмонларни бўлиш ёки уларнинг манфаатларига зиён етказувчи бирон бир ҳаракатга ўз ҳиссангизни қўшишдан тийилишни сўраймиз. Бу эса фосиқ мусулмонни, хатто муртадни ҳам куфр ёрдамида жазолаш ёки бартараф қилишга ҳаракат қилишдан бош тортишни англатади. Чунки шу каби унсурларни тозалаш мақсадидаги ҳаракатлар бизни адаштиради. Бу тозалаш ишининг ўз шаръий ҳукми бор ва бундан ўзгача йўл тутиш осийликдир.

Эй Қирғизистон халқи!

Юқоридаги найранглар асосан сизларни чалғитишга қаратилади. Чунки Аллоҳ салтанатни халққа бериш билан ҳар бир етакчини унга тобе қилди. Демак ҳар қандай куч Исломга зарба беришдан олдин сизларни шу ишга розиликларингизни олади. Бу сизларни шу ишларга бўлган муносабатларингизда билинади. 11 сентябрда АҚШ уюштирган қўпорув ишлари, 16 февралдаги Каримовнинг қўпорув ишлари ва ҳоказо, шуларнинг барчаси халқнинг раъйини ўз томонларига тортиш учун уюштирилган. Қирғизистонда ҳам шу каби ҳаракатнинг бошқачароқ кўриниши олиб борилмоқда. Қирғизистон демократик оролча бўлганидан бу ерда ҳар хил фикрлар мавжуд бўлиб қолди. Хатто Исломни тушунишда ҳам шу каби ихтилофли масалалар мавжуд. Куфр биздаги шу ихтилофлардан фойдаланиб бир-биримизга қарши биродарона тўқнашувлар уюштиришни хоҳлайди.

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

 “… فَمَا بَالُ أَقْوَامٍ يَشْتَرِطُونَ شُرُوطًا لَيْسَتْ فِي كِتَابِ اللَّهِ مَا كَانَ مِنْ شَرْطٍ لَيْسَ فِي كِتَابِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ فَهُوَ بَاطِلٌ وَإِنْ كَانَ مِائَةَ شَرْطٍ كِتَابُ اللَّهِ أَحَقُّ وَشَرْطُ اللَّهِ أَوْثَقُ…

 “Бу қавмларга нима бўлдики, улар Аллоҳнинг Китобида бўлмаган шартларни қўймоқда. Аллоҳнинг Китобида бўлмаган шарт ботилдир, агар у юзта шарт бўлса ҳам, Аллоҳнинг Китоби энг ҳақ ва Аллоҳнинг шарти энг мустаҳкамдир”.

Булар ваҳима қилаётган исломий мафкурани Қирғизистонда Ҳизб ут-Таҳрир исломий гуруҳи кўтариб чиқаётганини деярли ҳамма билади. Биз, Аллоҳ бизни яратди ва ҳаётимизни ҳам муайян шаръий ҳукмлар билан тартибга солиб қўйди, охират ва қайта тирилиш бор, унда шу дунёдаги ҳаётимизда Аллоҳга бўлган ишончимиз ва Унинг буюруқларига бўлган итоатимизга қараб хисоб-китоб қилинамиз, деган ақида асосида фаолият олиб борамиз. Биз куфр томонидан ўйлаб топилган мўътадил ва радикал исломчилар деган тушунчаларни инкор қиламиз. Дунёдаги Ислом ақидасидан чалғимаган мусулмонларни бир ва зиммаларимиздаги вазифаларимиз ҳам бир деб биламиз.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

20 ноябр 2013 йил

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here