Ўзбекистон пахта теримини механизациялашга харакат қилмоқда…ми?

528
0

2842DEF6-7BC2-42DA-806F-0621B0892107_mw1024_n_s

 

16 октябр куни Тошкентда очилган навбатдаги халқаро пахта ярмаркасида бош вазир Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон яқин бир неча йил ичида пахта теримини механизациялашни режалаштирилаётгани ҳақида айтди.

Бош вазирни сўзларига кўра, 2016 йилга бориб етиштирилган пахтани 80-90 фоизини техника билан териб олиш режалаштирилмоқда. “Биз пахта терувчи машиналарни такомиллаштириш устида иш олиб бормоқдамиз. Хозир янги турдаги пахта терувчи машиналар синовлари кетмоқда, уларда энг замонавий техник янгиликлардан фойдаланилди”,- деди Мирзиёев.

Бош вазирнинг таъкидлашича, хозирги вақтда пахта теримига Тошкент трактор заводида ишлаб чиқарилган мингдан ортиқ пахта териш машинаси жалб қилинган.

Туркистон: Кўп йиллардан буён пахта  мавсуми бошланиши билан Ўзбекистоннинг барча фуқаролари пахтакорга айланиши табиий ҳолга айланиб қолган. Ҳукумат ёш болали аёллардан тортиб нафақахўр онахонларгача, ўспирин йигитлардан тортиб кекса отахонларгача, ўқитувчию талабалар, шифокору беморлар барчани  пахта теримига чиқишликка мажбур қилади. Хатто масжидларда жумъа кунлари бўладиган мавизалар ҳам пахта теримига бағишланади. Масжид имомлари ўзларидаги бор “илм”ни ишга солиб пахта теришни вожиб даражасига олиб чиқишади.

 Ўзбекистон ҳар йили 3,5 миллион тоннага яқин пахта етиштиради ва 1-1,2 миллион тонна пахта толаси олинади. Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича дунёда олтинчи ўринни, экспорт қилиш бўйича эса учинчи ўринни эгаллайди. Пахтани экспортидан ҳар йили юзлаб миллион доллар даромад олади. Бироқ оддий одамларнинг пешона тери ва хатто жони эвазига етиштирилиб, териб олинадиган пахтадан тушган бу даромадлар қаёққа сарфланиши сирлигича қолаверади. 

 Бош вазир айтган мингдан ортиқ “зангори кема”ларнинг аксари эса трактор паркларидан нарига чиқмай ишсиз ётипти. Ишга чиққанларини бўлса пахтани жуда сифатсиз терганлиги сабабли фермерларни ўзлари теримга солишга кўнишмаяпти. Бундан ташқари дизел ёқилғисини қимматлиги сабабли ҳукумат учун энг мақбул йўл, арзон ишчи кучи бўлган “хашарчи”лардан унумли фойдаланишдир.

 Ўз ҳақ-ҳуқуқларидан бехабар бўлган ўзбекистонликлар эса фақат бир ховуч амалдорлар манфаатдор бўлган “миллий бойлик”ни териб олишга ихтиёрий-мажбурий равишда сафарбар қилинаверадилар.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here