“Мусулмон биродарлар” жамосининг тарафдорлари билан уларга қаршилар ўртасида юз берган тўқнашувда камида 23 киши жароҳат олди. Тўқнашув ҳарбий инқилобга қарши “ёшлар қўзғолоннинг таянчидир”, номли юриш асносида содир бўлди. Хабарларда айтилишича намойишчилар Рабиа майдонига ҳамда “Иттиҳодия” ва “Қубба” қасрларига етиб боришга муваффақ бўлганлар.
Онадўли ахборот агентлигининг хабар қилишича, намойишчилар Қоҳира жанубидаги Ал-Маодий кварталига етганда тошлар ва ёндирувчи шишалар ҳужумига дуч келганлиги оқибатида бир қанча киши жароҳат олган. Сўнгра намойишчилар орасига бостириб кирган махсус автомобил яна бир қанча кишиларни оғир жароҳатлаган. Улар орасида бир аёлнинг аҳволи ўта оғир.
Гувоҳларнинг айтишича, Ал-Жийза минтақасида ҳам махсус автомобил намойишчилар устига бостириб келиши оқибатида кўпгина киши жороҳатланган. Бу каби ҳужумлар Искандария шаҳрида ҳам кузатилган.
Кузатувчиларнинг фикрича, давлат намойишчиларга қарши курашда аввалгидан бошқача йўл тутмоқда. Яъни халққа қарши девор сифатида ҳарбийлардан эмас, халқнинг ўзидан фойдаланмоқда.
Миллий алянс Миср хавсизлик аппаратини Америка консуллиги олдида намойишчиларга ҳужум қилиш учун безориларни ёллаганликда айблаб чиқди.