“Кемп Девид” шартномасини бекор қилиш учун 300 минг имзо

592
0

1

Едиот сайти “Исён” ҳаракати нашр қилган мақолага таяниб келтиришича, Исроил ва Миср ўртасида тузилган тинчлик битимини бекор қилиш ва Америка ёрдамини рад қилиш учун имзо тўплаш бошланган.

Айни пайтда Миср исёнчилар ҳаракати Исроил ва Миср ўртасида тузилган “Кемп Девид” шартномасини бекор қилиш ва Американинг Мисрга кўрсатаётган ёрдамини рад қилиш учун ҳозиргача 300 минг имзо тўплаганлигини эълон қилди. Бу ҳаракат  Американинг ҳар бир дипломатик муносабатлар ва халқаро алоқаларга аралашувини рад қилиш учун амалга оширилмоқда.

Ҳаракатнинг маълум қилишича даъват икки банддан иборат: биринчиси, Мисрнинг Америкадан олаётган ёрдамларининг ҳар турини рад қилиш. Иккинчиси Миср билан Исроил ўртасида имзоланган битимни бекор қилиш.

Айтиш мумкинки, ўтган кеча Исроилда хавфсизлик мажлиси тўпланиб, унда Мисрдаги вазиятнинг Исроилга таъсири хусусида баҳс мунозара юритилган. Йиғилишда Исроил вазирлари АҚШ президенти Обаманинг Миср ҳақида берган баёнотларини танқиб қилиб чиқишган.

Нью-Йорк таймс газетасининг ёзишича, исроилликлар ва саудияликлар ҳамда АҚШнинг бошқа араб иттифоқдошлари Обамадан ўзлари учун Исломий хатар деб билган нарсага қарши Миср ҳарбийларини курашишига имкон яратиб беришни талаб қилган.

“Генерал ас-Сисига яқин бўлган кичик бир ҳарбийлар тўдаси Мисрни Мусулмон биродарлардан буткул халос қилиш фурсати етди, деб ўйлашади. Ас-Сисининг тутинган отаси Ливо Муҳаммад Таҳомий шулар жумласидан. У ҳозирги пайтда бош ҳарбий разведка раислиги мансабини эгаллаб турипти”, дея ёзади газета.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here