Ғазаб куни

457
0

00

Мисрда мусулмонлар бугунги жумани “ғазаб куни” деб аташиб яна намойишни давом эттиришмоқда. Маълумки полиция намойишчиларга нисбатан жанговар қурол ишлатиш ҳуқуқига эга. Бунга Мисрнинг муваққат ҳукумати рухсат берган. Чоршанба куни намойишчиларга қарата ўқотар қуроллар ишга солингани сабабли расмий маълумотларга кўра 638 киши ҳаётдан кўз юмди. Аммо Мусулмон Биродарларнинг билдиришича, шаҳид бўлганлар сони 5000 атрофида. Чоршанба кунги қирғин мусулмонларни ортга чекинтириш ўрнига яна ҳам шижоатлантириб юборди.

Жума номозидан сўнг янгидан авжига чиққан норозилик намойишларида намойишчилар хавфсизлик кучлари билан тўқнашиши оқибатда 12 намойишчи қурбон бўлгани айтилмоқда. Тўқнашув Рамзес майдони яқинида юз берган. Жума намозидан сўнг мусулмонлар Рамзес майдони томон юришган. Аммо улар майдон хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олинганлигига дуч келишган.

Бир тарафда ҳалок бўлганлар дафн этилаётган бўлса, иккинчи тарафда намойишлар норозилик чиқишларини давом эттиришмоқда. Улар армия жорий этган фавқулодда ҳолатни тан олишдан бош тортаяпти.

Бугунги чиқишлар олдидан шаҳарда танклар ва бошқа зирхли машиналар сони оширилган. Хавфсизлик кучлари пойтахтга олиб борувчи катта йўлларни тўсиб қўйган. Намойишчилар армия ва хавфсизлик кучларига қарши шиорларни айтиб, ҳайқиришмоқда.

«Мусулмон биродарлар» етакчиларидан бири Муҳаммад Балтажининг билдиришича, ҳарбий тўнтаришни амалга оширган генерал Абдул Фаттоҳ ас-Сисий армия ва халқни гражданлар урушига тортмоқчи.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here