Ҳизбут Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

432
0

01

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»

Шаввол ойини (ҳилолини) кузатиш натижаси ва муборак рамазон ҳайити табриги

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд…

Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳнинг Росулига, ул зотнинг оилалари, саҳобалари ва ул зот билан дўст бўлганларга ҳамда ул зотга эргашиб, йўлидан юрган, Ислом ақидасини ўзининг фикратига асос қилиб олган, шаръий аҳкомларни эса амалларига ўлчов ва ҳукмларига манба қилган зотларга салоту саломлар бўлсин, аммо баъд:

Имом Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни ривоят қилди. Муҳаммад ибн Зиёд айтадики, мен Абу Ҳурайра Gнинг Набий A ёки Абу Қосим A бундай дедилар, деганини эшитгандим:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»

«Ойни кўриб рўза тутинглар (рўзани бошланглар), ойни кўриб оғиз очинглар (рўзани тугатинглар), агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойини саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».

Бу кеча, яъни пайшанбага ўтар кечасида шаввол ойи кузатилгандан сўнг шаръан янги ой кўриш ўз исботини топди. Бу қуйидагиларга кўра бўлди:

Биринчидан: Бизга биз ойни кузатишни таклиф қилган биродарларимиздан уларнинг Индонезиядаги Шарқий Малокда ва Фаластиндаги Байт Ҳанинода ойни кўрганлари хабари етиб келди.

Иккинчидан: Бизга Саудияда Садир, Шақро, Тамирлар гувоҳлигида, Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида, Индонезиядаги Шарқий ва Ўрта Явада, Ғарбий Папуада ва Жанубий Сулавесида бир гуруҳ мусулмонлар гувоҳлигида ой кўрилгани ҳақидаги хабар етиб келди.

Шунга биноан 2013 йил 8 август куни шаввол ойининг биринчи кунидир ва у муборак рамазон ҳайити кунларининг биринчисидир.

Шу муносабат билан Ҳизбут Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта – у кишини Аллоҳ ҳифзу ҳимоясида асрасин – сизларни ва барча улуғ Исломий Уммат фарзандларини муборак рамазон ҳайити билан қутлайдилар.

У киши Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан ер юзида Исломни татбиқ қиладиган, уни ҳидоят ва нур сифатида бутун оламга етказадиган, юртларни озод қилиб, Аллоҳнинг бандаларига хизмат қиладиган Халифалик давлатини ато этиш билан бизга илтифот кўрсатишини сўрайдилар. Ушбу жиҳод давлати билан аввалги фатҳлар қайта амалга ошади. Натижада, инсонлар ҳайит байрамлари ва фатҳларида Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд… дея ҳайқирадилар.

Шу билан бирга, мен Ҳизбут Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси ва матбуот бўлими ходимлари томонидан йўлланаётган ушбу муборак рамазон ҳайити табригини Ҳизб амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага ҳамда барча мусулмонларга етказаман.

Ер юзининг барча жойидаги азиз мусулмонлар!

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан сизу бизнинг тутган рўзаларимиз, қиёмларимиз, руку ва саждаларимиз ва бошқа амалларимизни Ўз даргоҳида қабул қилишини сўрайман. Шунингдек, Аллоҳдан Ислом Умматига – аввал уни мукаррам қилганидек – у билан ҳимояланиладиган ва ортида туриб жанг қилинадиган, Умматга Аллоҳнинг Китоби ва Росули Aнинг Суннати асосида етакчилик қиладиган тўғри йўлни тутувчи одил халифани қайтариб беришини сўрайман. Бу Аллоҳга асло қийин эмас.

Биз бу йилги ҳайитни Ислом диёрининг маркази бўлмиш Шомда мудом қонлар дарё бўлиб оқизилиётган, Мисрда заҳри қотил демократия омадсизликка учраган, Тунис ва Ливияда ҳам бу тузум ликаллаб қолган бир пайтда ўтказмоқдамиз…

Бу воқеалардан каттаю кичик барчага салибчи Ғарб нақадар улкан макр қилаётгани яққол кўриниб турибди. Зеро, у Халифалик давлати барпо этилишини ўзининг исломий юртларимиздаги мустамлакачилик нуфузини давом эттириши учун ҳамда мусулмонлардан мустамлакачилик манфаатлари йўлида фойдаланиб, бойликларини талон-тарож қилиши учун, ҳаммасидан ҳам энг муҳими, Исломнинг намоён бўлишига тўсиқ қўйиши учун катта хавф деб билмоқда. Исломнинг намоён бўлиши унинг жиноятлари ва бедодликларидан бутун башарият инграётган ваҳший илмоний тузумга чек қўяди.

Шомдаги аҳлимизга бундай деймиз:

Эй маҳбублар, сабр қилинг, бу салибчилар ва Туркиядан тортиб, Иордания, Ироқ, Ливия, Миср, Эрон, Кўрфаз каби давлатлардаги уларнинг думлари ва қўғирчоқлари бўлган, сизни ёрдамсиз ташлаб қўйган, мустамлакачи хўжайинлари буйруқларини итоатгўйлик билан адо этаётган малай ҳокимлар макри сизни умидсизликка тушириб қўймасин.

Сабр ёруғ кунларни очувчи калитилигига, нусрат эса Аллоҳнинг ҳузурида эканига аниқ ишончда бўлинг. Ғарб етакчилари ҳам, унинг регионал қўғирчоқлари ҳам, маҳаллий сиёсатчилари ҳам Американинг заҳарли сиёсий ечимини зўрлаб тиқиштиришда ўзларини покдомон қилиб кўрсатаётгани бирортангизни заифлаштириб қўймасин. Чунки уларнинг бирортаси бизга яхшилик истамайди, аксинча, Шомимиз устидан қайта ҳукмронлик қилиш учун макр қилишмоқда, башараларини янгилаб олиб, айбсиз пок тусга кириб олишмоқда, ушбу калом эгаси Роббимиз ҳақ-рост сўзлади:

«Улар макр қиладилар, Аллоҳ ҳам «макр» қилади. Аллоҳ «маккор»роқдир»          [Анфол 30]

Миср ва Тунисдаги аҳлимизга бундай деймиз:

Сизга қонуний сайловлар тусида намоён бўлаётган демократиянинг сохталиги, у аввалги мустамлакачилик давридан ўзга даврни олиб келмаслиги аллақачон очиқ аён бўлиб қолди.

Сиз ана у режимларни шаҳид Ҳабибуллоҳлар шиорлари остида ағдариш талаби билан чиқдингиз.

Бас, бу сохта сайловларга алдангманг, чунки ҳақиқий қонунийлик мусулмонлар ақидасидан балқиб чиққан ва Роббул оламин фарз қилган шаръий вазифаларга риоя қилишдан иборат.

Сиз ер юзида Ислом нури, раҳмати ва адолатини кенг ёйиш учун кезиб юрган саҳобалар, тобеинлар ва табаа тобеинлар зурриётисиз.

Аввалда бу аждодларингиз салибчилар ва мўғуллар ҳужумларини синдириб ташлаганлари каби, бугун сиз ҳам Умматимизга бўлган мустамлакачилар ҳужумларини синдиришга, Ислом шўъласини бутун дунёга таратишга қодирсиз.

Бас динингизни топташларига рози бўлманг.

Салибчиларнинг ёлғон ваъдаларига ишонманг, чунки

«Улар душмандирлар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинг!»                                       [Мунофиқун 4]

Сафингиздан Ғарб заҳарларини таратаётган ҳар бир кимсани суриб чиқаринг.

Хурсандчилигингиз мукаммал бўлиши учун сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, таълим ва бошқа барча соҳаларда исломий ҳаётни қайта бошлаш керак бўлади.

Бу эса пайғамбарлик минҳожи асосида тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлати саройини бино қилиш билан амалга ошади.

Хурсандчлигингиз мукаммал бўлиши учун Ғарб мустамлакачиларини исломий юртлардан қайтиб киролмайдиган қилиб супуриб ташлаш ва юртлармизни озод қилиш керак бўлади.

Хурсандчлигингиз мукаммал бўлиши учун Ақсо масжидини ва Фаластинни яҳудлар ифлослигидан озод қилиш, Қуддуси шарифни уларнинг нажасидан поклаш лозим бўлади.

Аллоҳнинг мусулмонларга бўлган фазлу марҳамати ила, ҳайитлар ҳайити бўлмиш рамазон ҳайити нусрат ва ғалаба қучиш, исломий шариат билан бошқарувчи тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлатини барпо этиш тўғрисидаги Аллоҳ Iнинг ваъдаси ва Росули rнинг башоратларини рўёбга чиқариш билан бўлади.

Ҳизбут Таҳрир сизни мана шундай ҳайитлар ҳайитини рўёбга чиқаришга даъват қилади, ҳайитингизни ушбу динни азиз ва ғолиб  қилиш учун фаолият қилаётган холис кишилар билан бирга ҳаракат қилиш орқали Аллоҳ Iнинг амрига итоат қилиш билан хотималанг, токи, барчамиз аниқ нусрат кунида Аллоҳга тавба қилувчилар, ҳамд айтувчилар ва итоат этгувчилар такбири билан такбирлар айтайлик:

اَللهُ أَكْبَرُ اَللهُ أَكْبَرُ اَللهُ أَكْبَرُ … لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ

اَللهُ أَكْبَرُ اَللهُ أَكْبَرُ .. وَللهِ الْحَمْدُ

اَللهُ أَكْبَرُ كَبِيرًا وَالْحَمْدُ للهِ كَثِيرًا وَسُبْحَانَ اللهِ بُكْرَةً وَأَصِيلاً

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ … صَدَقَ وَعْدَهُ .. وَنَصَرَ عَبْدَهُ .. وَأَعَزَّ جُنْدَهُ وَهَزَمَ الْأَحْزَابَ وَحْدَهُ

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ .. وَلاَ نَعْبُدُ إِلاَّ إِيَّاهُ .. مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ

Барчангизни ҳайитингиз муборак бўлсин! Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло барчамизнинг тоат-ибодатларимизни қабул қилсин!

1434 йил шаввол ойининг биринчи кечаси

Усмон Баххош

Ҳизбут Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here