Роберт Блейк: Марказий Осиё АҚШ учун тоборо муҳимлашиб бормоқда.

447
0

01

АҚШ давлат котибининг Жанубий ҳамда Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк Конгресс вакиллари Палатасининг ташқи ишлар бўйича Қўмитасида, АҚШнинг Марказий Осиёда мавжуд туришлиги борасидаги нуқтаи назарлар хусусидаги нутқи билан чиқиш қилди.

“Марказий Осиё Қўшма Штатлар учун тоборо муҳимлашиб бормоқда ва  биз ҳар бир мамлакат билан сиёсий афзаллик доирасида иш олиб бормоқдамиз”, –  баён қилди Блейк. Давлат котиби ёрдамчиси эътиборни, АҚШнинг стратегик афзалликлар жумласидан энергетика соҳасидаги ҳамкорликка, инсон ҳуқуқлари хусусидаги ҳамда демократияни ривожлантириш бўйича муштарак ҳаракатларга, шунингдек ноқонуний наркотик савдоси ва экстремизмга қарши муштарак курашга қаратди. “Марказий Осиё мамлакатлари аҳамияти ўта улуғдир: хавфсиз ва барқарор Афғонистон барқарор, хавфсиз ва гуллаб яшнаган минтақага такомиллашишлиги кеарк. Хозир амалага оширилаётган халқаро кучлар сонининг қисқартирилиши ҳамда 2014 йилда Афғонистондан қўшиннинг олиб чиқиб кетилиши бизнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлигимизни янада аҳамиятли қилади”, – такидлади Блейк.

У Туркманистон билан ҳамкорлик ҳақида айта туриб, Туркманистоннинг Афғонистонга инсонийлик ёрдамлар кўрсатаётгалигини ва Афғонистоннинг минтақада тўлиқ такомиллашишлигига олиб борувчи темир йўл ҳамда энергетик инфраструктуралар қуришда бераётган ёрдамини алоҳида белгилаб кетди.  Шу қаторда, Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Хиндистон газқувири (ТАПИ) қурилиши воқеликка тоборо яқинлашиб боришига ишонч билдирилди. “Бу лоиҳа –  Туркманистоннинг имконияти уни иқтисодий илғорлар қаторига олиб чиқишлигининг мисолларидан биридир. Биз Туркманистонни инвестиция учун аниқ ва тиниқ механизмлар ишлаб чиқишга чақирамиз”, – деди Роберт Блейк.

“Бироқ, – қайд қилди давлат котиби ёрдамчиси, – ўз имкониятларини тўлиғинча татбиқ қила олиши учун, Туркманистон инсон ҳуқуқлари сохасидаги ўз мажбуриятларини бажаришликда шаҳдам қадамлар қўйишлиги керак бўлади. Қўшма Штатлар ҳар бир имконий вазиятдан фойдаланиб, Туркманистондаги инсон ҳуқуқлари хусусидаги ўз хавотирини кетма кет изҳор қилмоқда ва гражданлар жамиятини ривожлантиришда ҳамда демократик тузумни барпо қилишда тинмай ўз ёрдамини тақдим этмоқда”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here