Амерка: масаланинг ечими музокараларда

451
0

x240-a8X

Сурия ҳукуматининг кичик кўламли кимёвий қуролларни ишга солганини сабаб қилиб, АҚШ Суриядаги исёнчиларга “бевосита ҳарбий ёрдам” беришини айтган эди. Бироқ Барак Обама Берлинда  пайтида Сурия мухолифатига қандай ҳарбий ёрдам кўрсатилиши ҳақида сўралганда АҚШ раҳбари бунга аниқ жавоб беришдан бош тортди. Унинг айтишича, Америка Яқин Шарқда янги урушга ўралашмайди.

Ҳа, Америка бу ишга ўзи аралашмайди, балки содиқ қулларини сафарбар қилади.

Сурия дўстларининг йиғилишида АҚШ ташқи ишлар вазири Жон керри “Америка Башар Асад режими мухолифатларига ёрдамини оширмоқда, аммо вазиятга ўзи бевосита аралашмоқчи эмас. Масаланинг асл ечими музокараларда”, деди.

Америка учун Сурия масаласини музокаралар орқали ҳал қилиш лозим. Бунинг сабаби шундаки, Сурия режимининг хавфсизлик ва ҳарбий аппаратининг қулаши АҚШ учун яхши натижа олиб келмайди. Чунки Америка режаси бўйича музокаралар орқали Сурия хавфсизлик ва ҳарбий аппаратининг сақланиб қолиши лозим.  Ана шунда бу аппарат Асаддан кейинги янги режимнинг мустаҳкам ядросини ташкил қиладиган бўлади, бу билан эса Америка Сурияда ўз нуфузи сақланиб қолишини кафолатлайди.

Шунинг учун Америка сиёсати Сурия масаласига музокаралар орқали барҳам бериш зарур деган асосга таяниб келмоқда. Демак ҳар қандай ечим Америка режасибўйича, хавфсизлик аппарати билан ҳарбий муассасанинг жипс ҳолда сақланиб қолишига ва янги сиёсий режимнинг таянчига айланишига олиб келиши лозим.

Сурия масаласига ҳарбий аралашишни ўз оғзи билан айтиб туриб ҳам, Американинг нега сиёсий ечимга маҳкам ёпишиб олганининг сабаби мана шу. Чунки АҚШ учун Сурияда Америка нуфузи сақланиб қолишига имкон берадиган кучлар лозим.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here