Хитой Қирғизистонга 13 миллиард сомлик эвазсиз ёрдам кўрсатади

119
0

Хитой Қирғизистонга 13 миллиард сомлик эвазсиз ёрдам кўрсатади

 Хабар: Хитой Қирғизистонга 13 млрд сом эвазсиз ёрдам беради. 31-декабрда вазир Данияр Амангелдиев билан Хитой элчиси Ду Дэвэнь шартномани имзолашганини Иқтисод вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

 “Биринчи шартнома асосида 350 миллион юань, иккинчисида 650 миллион юань ажратиш режалаштирилган. Икки шартнома бўйича ажратилган маблағнинг умумий миқдори 1 миллиард юанни (13 миллиард сомни) ташкил қилади”, – дейилган хабарда.

 Маълумотга кўра, бу пулга икки томон маъқуллаган ижтимоий-иқтисодий, инфраструктура лойиҳалари амалга оширилади.

 Изоҳ: Хитой сўнгги бир йил ичида Қирғизистонга турли хил иқтисодий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Ўтган йилнинг июн ойида Хитой Қирғистонга ёрдам тариқасида 40 минг тонна ун, 20 минг тонна шакар, 20 минг тонна ўсимлик ёғи ва грант шаклида 350 миллион юан (54 миллион АҚШ доллари) берган эди. Хитой яна инсонпарварлик ёрдами сифатида коронавирусга қарши “Sinopharm” вакцинасидан 150 минг доза тақдим этганди. Шунингдек, октябр ойида ҳам Хитой ҳукумати Қирғизистонга 1150 тонна буғдой уни, 75 тонна шакар ва 50 тонна соя ёғидан иборат гуманитар ёрдамни етказиб бергани хабар қилинган эди.

 “Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади” дейилганидек, Хитой ҳукумати гўёки эвазсиз бераётган маблағлар икки томонлама эришилган лойиҳаларни амалга оширишга сарфланиши белгилаб қўйилишидан келиб чиқиладиган бўлса, бу маблағ халқнинг кескин қаршилиги сабаб тўхтаб қолган лойиҳаларни қайта жонлантиришга сарфланади. Масалан, Хитой компанияси томонидан амалга оширилиши режалаштрилган “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси келаси йилнинг баҳор ойидан ишга тушириладиган бўлди. Бундан ташқари, бир вақтлар аҳолининг кескин қаршилиги ортидан тўхтаб қолган Боткен вилояти Қадамжой туманидаги Шамбесой олтин кони, Нориндаги Солтон-Сари олтин кони, ундан кейин Жетим-Тоо темир конида хитойлик компаниялар фаолиятини қайта тиклаш масаласи ҳам кун тартибида турибди. Демак одатдагидек, Хитой ҳукумати гўёки Қирғизистонга эвазсиз ёрдам бераётгандек кўриниб, ер ва табиий бойликларни қўлга киритишга уринмоқда. Буни ун, шакар ва ўсимлик ёғи, эвазсиз ёрдам бериш пардаси ортига яширмоқда. Бу худосиз коммунистларнинг “ошқозонни тузоқ қилиб” халқни бошқариш усули бўлиб, шу орқали иқтисодий қийинчиликлар исканжасига тушиб қолган халқни алдаш ва ўтган йиллар мобайнида ўзига қарши шаклланган нафратни йўқ қилишга уринишдан иборат.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here