Учинчи қонунчилик сайловлари Фаластин масаласини йўқ қилишга қаратилган навбатдаги саҳна ўйинидир

350
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Учинчи қонунчилик сайловлари Фаластин масаласини йўқ қилишга қаратилган навбатдаги саҳна ўйинидир

Муборак Фаластин заминида фаолият қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир юрт сайловларида бўлажак сиёсий воқеликка баҳо берар экан, бу сайловларда ким ғолиб чиқишидан қатъий назар, натижалари Ислом душманларининг мақсадига олиб боражагини таъкидлади. Ҳизбнинг 2021 йил 23 март сешанба куни нашр қилинган матбуот баёнотида айни сайловлардаги фигуралар ҳақида қуйидагилар таъкидланди:

«Фаластин маъмурияти яҳудий вужуди билан хавфсизлик масалаларини мувофиқлаштиришни муқаддас деб билмоқда. Исломга душман бўлган регионал давлатлар бу вужудга ҳомийлик қилишмоқда. Ҳаракатлар ва ташкилотлар унинг сояси остида ҳаракат қилиб, у тўлаган ифлос пуллар эвазига тирикчилик қилмоқда…».

Баёнотда муборак замин аҳлига қуйидагича мурожаат қилинди:

«Биз ушбу сайловларга ваколат бериш ва ишонч билдириш жиҳатидан тўхталмаймиз. Зеро, Аллоҳ ҳаром қилган ишларда ваколат бериш У Зотнинг ғазабини қўзғовчи гуноҳдир. Аммо биз сиёсий жиҳатга тўхталамиз. Токи, юртнинг сиз каттаю кичик аҳли шуни билиб қўйингки, бундай сайловларда иштирок этиш гуноҳи азим бўлиб, бу билан Аллоҳ ва Росулининг душманлари олиб бораётган макр ва хиёнат ишига шерик бўлинади. Америка Ислом Уммати унинг кишанларидан бутунлай қутулиш арафасига келиб қолганини биляпти. Йирик давлатлардаги катта жиноятчилар ҳам Халифалик барпо бўлиши вақт масаласига айланганини тамоман англамоқдалар. Бизнинг Аллоҳнинг нусратига бўлган ишончимиз Унинг ўзига бўлган имонимиздан балқиб чиққан. Ушбу муборак замин аҳлига бўлган ишончимиз динимизга бўлган ишончимиздан келиб чиққан. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваъдаси ва Росули ﷺнинг башоратидир. Бас, Аллоҳга ишонинг, унинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушлаб, сайловлар ва унинг тепасида турганларнинг жиноят арқонини узиб ташланг.

Роя газетасининг 2021 йил 31 март чоршанба кунги 332-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here