Туркия ва (Исроил) ўртасидаги алоқалар яна кучайиши мумкин

699
0

Туркия ва (Исроил) ўртасидаги алоқалар яна кучайиши мумкин

Туркия ва (Исроил) ўртасидаги муносабатлар ва икки томонлама дипломатик алоқалар март ойигача ўз ўрнига қўйилиши мумкин. Туркия президентига оид баъзи манбалар буни тасдиқлади. Президент хавфсизлиги ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзоси Масъуд Ҳаққи Чашин, агар (Исроил) бир қадам қўйса Туркия икки қадам қўйишини маълум қилди. Туркиянинг (Исроил)дан кўплаб қурол-яроғ сотиб олганини эслатган Чашиннинг таъкидлашича, бу алоқалардан (Исроил) кўп ютуқларга эга бўлади. Шунингдек Чашин, АҚШда Жо Байден тайинланиши билан янги истиқболлар пайдо бўлишини ва кўп нарсалар ўзгаришини сўзларига илова қилди.

Туркия-(Исроил) алоқалари бўйича мутахассис Селин Насининг таъкидлашича, Мусулмон давлатлар билан дипломатик алоқаларни ўрнатишни бошлаган Исроил, Туркияни ҳам бу рўйхатга қўшиши халқаро майдонда Исроилнинг обрўси жиҳатидан ҳам муҳимдир.

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг баёнотлари ҳам унинг босқинчи яҳудий вужудига нисбатан яқинлашиш истаги борлигини кўрсатмоқда. Жума намозидан чиқишда (Исроил) ва Туркия ўртасидаги сўнгги алоқалар ҳақида хабарларга ўз муносабатини билдирган Эрдоган шундай деди: “Бизнинг Исроил билан разведка хизматидаги алоқаларимиз ҳеч қачон узилгани йўқ, ҳанузгача давом этмоқда. Айтмоқчиманки, биз бу ерда баъзи давлатлар сингари энг юқори нуқтадаги одамлар билан баъзи муаммоларни бошдан кечирмоқдамиз. Агар энг юқори нуқтада бундай муаммолар бўлмаганида эди, Исроил билан муносабатларимиз жуда бошқача бўлар эди”.

Жаноб Эрдоган “Исроил”нинг Фаластин сиёсатини қабул қилиш мумкин эмаслигини таъкидлар экан, акс ҳолда, (Исроил) ва Туркия ўртасидаги алоқаларни энг юқори даражага етказишни чин кўнгилдан исташини қўшимча қилди.

Изоҳ: Халқи мусулмон бўлган Туркия давлати яҳуд вужудини давлат сифатида тан олган илк давлатдир. Ўша ондан буён яҳуд вужуди билан иқтисодий, сиёсий, ҳарбий, дипломатик ва туризм алоқалари узилгани йўқ. Мусулмонлар Исломий кўриниши учун овоз берган Эрдоган ҳукумати даврида эса алоқалар максимум даражага етди. Мовий мармара ҳодисаси каби баъзи ҳолатларда, алоқалар бироз оқсагандек кўринса-да, АҚШнинг “аразлашни бас қилинг” деган буйруғи ўзаро алоқаларнинг яна аввалги юксак даражага кўтарилиши учун етарли бўлди.

Тарихда Исломнинг адолатига шахсан гувоҳ бўлган Туркия каби бир давлатнинг – гарчи аксарият халқи, шу жумладан раҳбарлари мусулмон бўлса ҳам – босқинчи яҳуд вужудини тан олиши ва у билан ҳамкорлик қилиши унинг мафкуравий (ўз идеологиясига эга) давдат эмаслигини кўрсатади. Агар Туркия мафкуравий давлат бўлганда бу борада ўз мафкурасидан келиб чиққан позициясига эга бўларди. Туркия ва бошқа араб давлатлари мафкуравий давлат бўлмаганлиги учун капитализмнинг этагини тутишга мажбурдир. Натижада қўйилаётган ҳар бир қадамда капитализмнинг ҳаётдаги ўлчови, яъни манфаат ягона асос бўлиб қолаверади. Манфаат нимани талаб қилса, ҳатто умматга, динга, Аллоҳга хиёнатни талаб қилса ҳам, барибир у биринчи даражага қўйилади. Бундан бошқача бўлиши мумкин эмас. Мусулмон ўлка бўла туриб, Ислом мафкурасини рад этган, куфтга ялтоқланиб унинг мафкурасига эргашган ҳукуматларнинг аҳволи бундан бошқа қандай бўлиши мумкин?! Нафақат Туркия, балки Ислом ўлкаларининг ҳаммасида аҳвол шундай.

Ҳар қандай давлат ўз иродасига кўра ҳукм ютириши учун албатта ўз мафкурасига (идеологиясига) эга бўлиши лозим. Чунки ўз мафкурасига эга бўлган давлатгина бошқага қарам бўлмайди.

Шундай экан, Исломий ўлкалардаги ҳукуматлар ўз ақидасига зид бўлган капиталистик, демократик мафкурадан юз ўгириб, Исломий мафкурага таянган ҳолда қадам ташлашлари лозим. Ана ўшанда ҳаётда фойда зарарни эмас, ҳалол ҳаромни ўлчов қиладиган буюк давлатга айланади. Акс ҳолда капиталистик давлатлар ортидан халлослаб югуришдан бошқага ярамайди.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here