Ислом – фақат исломий тариқат билан ҳаётга қайтишига иймон келтиришимиз фарздир!

654
0

Ислом – фақат исломий тариқат билан ҳаётга қайтишига иймон келтиришимиз фарздир!

Исломий тариқат – Исломни мамлакат ичкарисида татбиқ қилиш ва ташқи сиёсатда даъват (жиҳод) йўли билан Исломни оламга олиб чиқиш бўлиб, бу ишлар Халифалик давлати қўли остида ва унинг бошчилигида амалга оширилади. Халифалик йўқ бўлиб, унинг ўрнини куфр бошқаруви (мабдаси) мутлақ эгаллаб олганида, уни ҳаётга қайтариш тариқати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг Маккада олиб борган фаолиятларидан (суннати, тариқатидан) олинади. Унда бир гуруҳ (ҳизб) уммат қўли билан халифаликни ҳаётга қайтаришда фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг тариқатидан бориши вожиб бўлади.

Ислом бошқарувдан, ҳаётимиздан ажратилгач, у тириклигини йўқотди. Исломни ҳаётга қайтариш мақсадида буюк шахслар, гуруҳ ва жамоалар ҳаракат олиб боришяпти. Улар бу масъулиятни ўз гарданларига олишган. Аммо Аллоҳнинг нусратига бўлган ишончларида чалкашлик гирдобига кириб қолишди. Баъзилар Ислом жиҳод билан ҳаётга қайтади деса, бошқалари парламент ёки президент бошқаруви остида ҳам Ислом билан яшасак бўлади деган фикрни олға суришди.

Муаммо шундаки, биз Халифани қайта тиклаш масаласи олдида турганимиз йўқ. Балки халифалик бошқарув системаси йўқ бўлиб, унинг ўрнини мутлақ куфр бошқаруви эгаллаб олди. Ҳозирда биз исломий бошқарувни қайта олиб келишимиз керак! Ҳар бир иш суннатга мувофиқ ва ўз шаръий ечим остида ечилиши вожиб эканлигидан, бу муаммони ҳам, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг тариқатига қайтаришимиз вожиб.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам куфрдан Исломга ўтиш тариқатини Маккадаги фаолияти билан кўрсатиб бердилар. Бу тариқат Исломни ҳаётга қайтариш йўлида ягона шаръий ҳукм бўлиб, ҳар бир мўмин мусулмон унга иймон келтириши керак ва ундан бошқа йўлни тутиши дуруст эмас.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг олдиларига бир неча бор Қурайш вакиллари келиб ҳар турли муросага чақиришди, шунингдек ҳар хил босимлар, зулмлар ўткатишди. Шунда амакилари Абу Толиб “мени ҳам ўзингизни ҳам қийнаманг ва менга тоқатимдан ортиқ ишни юкламанг” – деб айтганларида “Эй амаки, ўнг қўлимга қуёшни, чап қўлимга ойни қўйсалар ҳам бу йўлимдан қайтмайман, ё Аллоҳ уни номоён қилади ё уни йўлида ҳалок бўламан” деб жавоб бердилар. Шундан кўринадики, бу йўл енгил-елпи йўл эмас. Балки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам  мўътабар жонини тиккан, ҳар бир мўмин учун ҳаёт мамот масала бўлган тариқатдир. Уни рўёбга чиқариш учун саҳобалар ва минглаган мусулмонлар жонларини қурбон қилишди. Улар куфр билан ҳар қандай муросага рози бўлмаганлари учун жабр ва зулмлар кўришди. Муҳожир бўлиб чет ўлкаларда жон сақлашди. Йиллар мобайнида қамалда оч-яланғоч қолишди. Шу зулм-ситамларнинг ҳаммасига, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг куфр билан муросага бормаганлари, Исломни олий қилиш йўли (тариқати)ни фақат ваҳийдан олганлари сабаб бўлди.

Бу тариқат қиёматгача ўзгармас шаръий ҳукм бўлиб, куфрни бартараф қилиш ва Исломни ўз ўрнига қайтаришдаги ягона йўл бўлиб қолади! Бу бирор ҳизб ёки жамоанинг табанний қилган фикри эмас. Чунки бу Ислом ҳукми бўлиб, унда исломий райларда келишмовчилик бўлиши мумкин эмас! Бирорта Мусулмон бу тариқатни инкор қилса ёки Исломни ҳаётга бошқа куфр тариқатлари билан олиб келишни қасд қилса, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Тариқат масаласида ўртаимизда ихтилоф бўлиши мумкин эмас! Шу кунларда олдимизда турган барча муаммолар, заифлигимиз ва хорлигимизни давом этиб бораётгани мана шу тариқатга бепарво эканлигимиздандир. Яъни куфр тариқатларидан таъсирланиб Исломни куфр тариқатлари билан олий қилишга интилиб умримизни зое кетказаётганимиз сабабли заифлигимиз ва хорлигимизни давом этмоқда.

Исломни демократия тариқати билан олий қилишга интилиш, фақат демократияни кучайтиради! Чунки Исломни ҳаётга қайтиши Аллоҳнинг нусратига боғлиқ, Аллоҳнинг нусрати эса, умматни нусратга лойиқ бўлишига боғлиқ! Нусратга лойиқ бўлиш ва унда бардавом туриш эса, ҳар қандай ҳолатда ҳар бир муаммони ўз тариқатига яъни ўз шарий ҳукмига боғлаб амалга оширишга бор вужудимиз билан ҳаракат олиб боришимизга боғлиқ. Ҳатто олий мақсадларни рўёбга чиқаришда ҳам, ўз қувватимизга таянишимиз ёки инсонлар ўйлаб топган йўллардан таваккул қилиб юриб боришимиз бизни ҳалокатга олиб боради. Аллоҳ ўзидан бегона қилиб ўз ҳолимизга ташлаб қўймасин!

Абдураззоқ Мўмин

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here