Фаластин аҳли учун режимга ва унинг мағлубларча тутган йўлига қарши чиқиш вақти келди

502
0

Фаластин аҳли учун режимга ва унинг мағлубларча тутган йўлига қарши чиқиш вақти келди

Фаластин ташқи ишлар вазири Риёз Моликий Ослодан туриб, Фаластин режими қонуний сайловлар билан ҳокимиятга келган «яҳудий ҳукумати» бош вазири билан музокара қилишга тайёр эканини таъкидлади. Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ҳам ўз баёноти орқали бунга қуйидагича изоҳ берди:

«Чорак аср муқаддам Ослода бошланган музокаралар натижалари фожеали бўлди. Бу музокаралар ўша пайтдаги ташвиқотчилар чақирган «Фаластин мустақиллиги» орзусига етишда ҳам муваффақиятсизликка учради. Шунингдек, Ғарбий Соҳил аҳолисини юракларини тилка-пора қилиб, ҳаётларини заҳарлаётган юзлаб тўсиқлардан ҳатто биттасини олиб ташлашга ҳам ожизлик қилди. Шунча фожеа ва муваффақиятсизликлардан кейин ҳам яҳудийлар билан тузилган хавфсизлик келишувини «муқаддас» деб билган режим ўзининг ён берувчи музокараларини давом эттириш йўлидан кетмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ, мана, Фаластин ташқи ишлар вазири Риёз Моликий ҳар қандай сайланган яҳудий ҳукумати билан ҳамкорлик қилиш орқали янги Ослони бошлашга тайёрлигини билдирмоқда».

Изоҳда қуйидагиларга диққат қаратилди:

«Моликийнинг бу баёноти Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос режими берган баёнотдан бир неча кун ўтиб пайдо бўлди. Бу баёнотда яҳудийларнинг қуролсиз фуқароларга зўравонлик қилишлари ва ерларни мусодара қилиб, уй-жойларни мунтазам бузишлари эътиборидан, гўё «улар билан бўлган ҳар қандай шартомани узиш» айтилган эди… Режим гумашталарининг яҳудийларга мана шундай чирик музокаралар билан ялинишаётганидан, уларнинг босқинчи яҳудийлар билан имзоланган хоинона шартномалардан ҳеч бирини тўхтатмоқчи эмасликлари яққол кўриниб турибди. Демак, бу ҳукмдорларнинг шартномаларни рад этишлари жиддий эмас. Билъакс, бу манзилгоҳ қураётган ва муқаддас даргоҳларни топтаётган яҳудийлардан кўп азоб-уқубатлар тортган ўз халқларига нисбатан бир алдов ва манёврдан бошқа нарса эмас! Режимнинг бундай шармандали хатти-ҳаракатидан кўриниб турибдики, у яҳудийларнинг янги бош вазирини сайлов муваффақияти билан табриклаб, Ғазо соҳилида ўзларининг экспансионистик сиёсатларини яна давом эттиришларига рухсат беряпти. Жинояткор сиёсатларига асло қарши чиқмасликка, балки фақат орзу қилинган тинчликнинг бузилётганига ёлғон кўз ёш тўкиб, БМТнинг мустамлакачи муассасаларига бош уришда давом этишга ваъдалар беряпти».

Баёнот қуйидаги сўзлар бин якунланади:

«Фаластин аҳли учун режим ва унинг сиёсатига ён бериб, таслим бўлувчи позициясига қарши баралла ҳайқириш, йўлларини тўғри томонга буриш ва Умматни ёрдамга чорлаш вақти келди. Токи, Уммат ўзининг бутун куч-қудратини сафарбар қилиб, ушбу муборак заминни қутқарсин ва Росулуллоҳ ﷺнинг Исро масканини озод этсин».

Роя газетасининг 2019 йил 25 сентябр чоршанба кунги 253-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here