Фаластин режими доктор Мусъаб Абу Арқубни шикоят қилгани учун ўғирлаб кетди

59
0

Фаластин режими доктор Мусъаб Абу Арқубни шикоят қилгани учун ўғирлаб кетди

Фаластин режимининг Халил шаҳри хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини аъзоси доктор Мусъаб Абу Арқубни 2019 йил 22 июл душанба куни ҳарбий разведка қароргоҳи олдида ўғирлаб кетди. Ўша куни Абу Арқуб Фаластин режими хавфсизлик хизмати қилмиши устидан ҳарбий разведкага шикоят тақдим этган эди. Шикоятда хавфсизлик ходимларининг ўтган ойнинг саккизинчи куни – доктор Мусъабнинг уйда бўлмаганига қарамай – уни ҳибсга олиш учун қароқчилар каби уйига бостириб киришганини, уйга граната ташлаш билан таҳдид қилиш, фарзандларини қўрқитиш, эшикни синдириш каби ваҳший ишларга қўл уришганини баён қилганди. Доктор Мусъаб бу борада шикоят қилиш учун душанба куни ҳарбийлар ва хавфсизлик ходимлари ишлари билан шуғулланувчи ҳарбий прокуратурага борди. Прокуратура ўзларидаги шикоятни топшириши учун докторни ҳарбий разведкага юборди. Доктор ҳарбий разведка қароргоҳидан чиққанда эса, уни профилактик хавфсизлик хизмати ҳибсга олди.

Доктор Абу Арқубнинг ҳибсга олиниши Фаластин режимининг ўз қонунини ҳам сариқ чақалик ҳурмат қилмаслигини, адлиясининг шаффофлиги тўғрисида оғиз кўпиртириб гапирган гаплари ғирт ёлғон эканини кўрсатди. Шунингдек бу нарса ушбу режимнинг Фаластин аҳли оғзини ёпиш йўлида ҳар қандай разилликдан тап тортмаслигини, босқинчи яҳудийларнинг уй-жойларни бузиб, аҳолисини дарбадар қилаётган экскаваторлари олдида эса, қўрқоқлик қилаётганини кўрсатди. Демакки, бу режимнинг душман билан тинчлик ўрнатиб, Фаластин аҳлига уруш эълон қилганлиги ҳақиқатдир.

Роя газетасининг 2019 йил 31 июл чоршанба кунги 245-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here