“Эркин” демократия: АҚШ визаси

513
0

Эркин демократия: АҚШ визаси

 АҚШ ахборот воситалари хабар қилишича, эндиликда АҚШга виза олмоқчи бўлсангиз ижтимоий тармоқлардаги аккаунтингиз ҳақида маълумот беришга мажбурсиз.

 Янги киритилган қоидаларга мувофиқ, Америка визасига ариза берган одамлар охирги беш йилда фойдаланган телефон рақамлари, электрон почталари, ижтимоий тармоқлардаги барча аккаунтлари ҳақида маълумот тақдим этишлари керак. Бу талаблар бажарилмаса виза олиш мумкин эмас. Шунингдек одамлар улардан фойдаланмайман деса ёки уларни ўзгартириб айтса  у ҳолда бунинг оқибатлари қаттиқ бўлади. Бунга қўшимча, бу маълумотлардан ташқари виза олишга ариза берган шахс оила аъзоларининг террорчи ҳаракатларга алоқаси борми деган саволга жавоб бериши керак.

 АҚШ ҳукумати ушбу қоидалар жорий қилинишига одатдагидек “терроризмни” баҳона қилмоқда. Аслида АҚШ, қолаверса барча капиталистик давлатларнинг мақсади – халқ устидан “қатъий назорат” ўрнатиш, яъни ҳар бир фуқаро “кишанланган” аҳволда бўлиши зарур, ақли ҳам, фикрлари ҳам “кишанланиши” керак.

 Табиий савол пайдо бўлади: АҚШ эртадан кечгача тўхтовсиз сайраётган “эркинликларни кафолатлаш”, “инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” ҳаёллари қаёқда қолди?

 Ҳорун Абдулҳақ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here