Саудия қироли араб давлатлари фавқулодда мажлисини чақирди

152
0

Саудия қироли араб давлатлари фавқулодда мажлисини чақирди

 Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Оли Сауд араб давлатлари етакчиларини фавқулодда мажлисга  чақирди.

 “Икки муқаддас даргоҳ хизматкори (Саудия подшоҳининг расмий унвони) ўзининг Араб давлатлари Лигаси ҳамда Форс кўрфази ҳамкорлик Кенгашидаги ака-укаларини 30 июн куни Маккада фавқулодда икки саммит ўтказиш учун таклиф қилди”, — дейилади хабарда.

 Ушбу чақириқ, авваломбор, Араб давлатлари Лигаси ва Форс кўрфази ҳамкорлик Кенгаши бўлган давлатлари раҳбарларига қаратилган, лекин айнан шу кунларда Маккада Ислом ҳамкорлиги Ташкилоти аъзоларининг учрашуви ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 Саудия ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайрнинг айтишича, Саудия Арабистони уруш бўлишини истамайди, лекин иккинчи томон урушни танласа “бор куч ва ғайрати билан жавоб беради”.

 Ўтган ҳафта Форс кўрфазида номаълум шахслар томонидан, Саудия Арабистонига тегишли бўлган танкерлар  ва нефт қувурларига қарши ҳужум уюштирилган эди. АҚШ махсус хизматлари хабарига кўра, ушбу ҳужумлар Теҳронга хайрихоҳ бўлган кучлар томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here