Суданда ҳокимият учун курашнинг авж олиши

518
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Суданда ҳокимият учун курашнинг авж олиши

Устоз Ёқуб Иброҳим (Абу Иброҳим) – Хартум

Судан армияси Бош штаби олдида намойишлар давом этиши баробарида, сиёсий майдонда ҳам ҳокимият учун кураш, тортишув ва жанжаллар ҳануз авж олмоқда. Мустақил кенгаш тузиш масаласида ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши билан Озодлик ва Ўзгариш Декларацияси кучлари ўртасидаги келишмовчиликларга барҳам бериш учун партиявий бўлмаган миллий воситачи қўмита уларга ўз таклифи билан чиқди. Қўмита таклифида 7 нафар фуқаро ва 3 нафар ҳарбийдан ташкил топган мустақил кенгаш тузиш айтилган. Кенгашга ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши раислик қилади, унинг бири ҳарбий ва иккинчиси фуқаровий икки ўринбосари бўлади. (Арабий Жадид, Онадўли, 2019 йил 3 май). Бироқ бу таклиф рад этилди: «Судан ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши аъзосининг маълум қилишича, ҳокимиятни тақсимлаш бўйича муваққат кенгашда аксари фуқаролар бўлишига Ҳарбий Кенгаш асло рози бўлмайди. Чунки бу «қизил чизиқ» ҳисобланади». (Скай-Ньюс, 2019 йил 4 май). Бундан олдин – Онадўли ахборот агентлигининг 2019 йил 30 март кунги хабарига кўра – Ҳарбий Кенгаш 7 нафар ҳарбий ва 3 нафар фуқародан ташкил топган кенгаш тузиш ҳақида эълон чиқарган, аммо Озодлик ва Ўзгариш Декларацияси кучлари бунга рози бўлмаган эди. Айни дамда Озодлик ва Ўзгариш Декларацияси кучлари мустақил кенгаш 15 нафар ҳарбий, 8 нафар фуқародан ташкил топиши керак, деган таклифни маҳкам ушлаб олган. Ўртамчи қўмита бу таклифни қабул қиладими-йўқми, бундан қатъий назар, шуниси аниқки, Судандаги кураш ўрнида айланаверадиган ғилдиракка ўхшаб қолди… бир томон таклиф қилади, иккинчи томон уни рад этади, бир томон таклиф қилади, иккинчи томон уни рад этади… ва ҳоказо.

Судан аҳли бунинг учун қўзғалгани йўқ эди. Яъни Инқоз режимини ағдариб, аксари ҳарбий ва фуқаровий ёки аксинча суратдаги мустақил кенгаш тузиш учун қўзғолон қилмади. Чунки киритилаётган таклифлар билан Судан аҳли талаблари ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Бу аҳлимиз адолатли ва инсофли фаровон ҳаётни қидириб кўчага чиқдилар. Юрт бойликларини ўзлаштириш билан юртни ҳам, халқни ҳам қашшоқ қилган кимсаларни талаб қилиб эмас, балки Аллоҳ ато этган юрт бойликларининг тўғри тақсимланишини талаб қилиб чиқдилар. Умар Башир капиталистик тузумни татбиқ қилиб, Халқаро Валюта Фонди билан Жаҳон Банки кўрсатмаларига рози бўлгани учун ҳамда Америка режаларини, айниқса, юрт жанубини бўлиш режасини ижро этиб,… Жанубни бўлиш оқибатида давлат нефт маҳсулотларидан тушувчи улкан даромадидан (яъни нефт маҳсулотларидан 80 %ини хориждан оладиган бўлди) маҳрум бўлгани учун Судан аҳли мана шундай аҳволга тушиб қолди…. Одамлар турмуш даражаси кескин пастлаб, Атбарада биринчи қўзғолон учқуни ёқилди, кейин пичанга тушган оловдек, қўзғолон бутун Судан бўйлаб туташиб, аланга олиб, режимнинг кетишини талаб қилди.

Ҳарбий Кенгаш Озодлик кучларини Армия Бош штаби олдидаги намойишчиларни Кенгашга қарши гижгижлаётганликда ҳамда президентлик саройи ва Бош штабга бостириб киришга чақираётганликда айблади. Ўз навбатида, Озодлик кучлари ҳам Кенгашга ҳокимиятни фуқаролик ҳукуматига топширишга жиддий ҳаракат қилмаётганлик, ҳокимиятни ўзиники қилиб олишга уринаётганлик, шу орқали Умар Башир режимидаги аҳволни қайта такрорлаётганлик каби айбловларни қўйди.

Ҳа, бу Озодлик ва Ўзгариш Декларацияси кучлари ҳам, унинг ортидаги Британия ҳам Ҳарбий Кенгашнинг Америкага тобе эканини билади. Чунки Америка сиёсати ҳар қандай ақлли кишига сир эмас. Америка армиядаги одамларига таяняпти ва улардан вазиятни куч билан бўлса ҳам назорат остига олишни талаб қиляпти, ўзининг Судандаги нуфузи мустаҳкамланиши учун ҳатто уларга босим қиляпти. Шунинг учун ўтиш даври Ҳарбий Кенгашининг ҳокимиятга маҳкам тирмашаётганига гувоҳ бўляпмиз. Бир жиҳатдан, у мухолафат кучлари ва намойишчиларга очиқдан-очиқ таҳдид қилиш ва қаршилик кўрсатиш услубини қўллаяпти, уларга хавфсизлик билан боғлиқ бошбошдоқликка дучор бўлишларини маълум қиляпти. Бошқа жиҳатдан эса, Хавфсизлик Кенгаши намойишчилар билан музокарага киришишга қаттиқ ҳаракат қилаётганини ва Бош штаб олдидаги намойишни куч билан тарқатишни истамаётганини таъкидлаяпти. Кейин генерал майор Бурҳон чиқиб, фуқаролик ҳукумати тузмоқчилигини, аммо бу армия раҳбарлиги остида бўлажагини маълум қилди.

Америка сиёсати бўйича, у фуқаролик бошқарувини ағдариб ўзининг армиядаги малайларини қайта тиклаб олишга муваффақ бўлгунига қадар фуқаролик бошқарувига рози бўлиб туради. Кейин эса, бу малайларини ҳам аро йўлга ташлаб кетаверади. Бу мустамлакачи давлат ўз режаси амалга ошишига ишонч ҳосил қилиш учун малайларига – шу жумладан, Африка Иттифоқига – бу ишга аралашиши кераклигини уқтирди. Бу Иттифоқ Судан армиясининг ҳокимиятдан кетмаганидан ва ўтиш даври ҳукуматини фуқроларга топшириш учун 60 кун белгиланганидан таассуф билдирди ҳамда бу муддатни фуқароларга ҳокимиятни топшириши учун Судан Ҳарбий Кенгашига берилган сўнгги муддат эканини таъкидлади. Шундай қилиб, бу ерда тил бириктирув ва вақтни чўзиш кетаётгани яққол кўриниб турибди. Мақсад – Америка мажбуран тушиб қолган ботқоқдан чиқиб олиши учун вазиятни тартиблаштириб олсин мақсадида Ҳарбий Кенгашни ҳокимиятда кўпроқ вақт ушлаб туришдир.

Бунинг муқобилида Британия бу америкапараст Ҳарбий Кенгашнинг узоқ вақт туришига албатта рози эмас. Билъакс, аслида бундай Кенгашнинг ҳокимиятда бўлишини истамайди. Мисол учун, илк дафъадаёқ, яъни 2019 йил 12 апрелда инқилоб эълон қилинганидан сўнг Британия Ташқи ишлар вазири Жереми Хант «зудлик билан кенг қамровли ва барчадан вакил бўлган фуқаровий раҳбариятга ўтиш»ни талаб қилди. Ўзининг Твиттер ёзишмаларида «Ҳарбий Кенгашнинг икки йил бошқарувда қолиши ечим эмас» эканини қўшимча қилди. (Холиж онлайн). Британиянинг Судандаги элчиси Арафот Содиқ ҳам ўзининг Твиттердаги саҳифасида Судан ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши ўринбосари Муҳаммад Ҳамдон билан учрашуви тафсилотлари ҳақида ёзди ва жумладан бундай деди: «Мен бугун Судан ўтиш даври Ҳарбий Кенгаши ўринбосари билан учрашдим. Уни қўллаб-қувватлаш учун ёки унга қонунийлик бериш учун учрашмадим, балки Судандаги вазият яхшиланиши йўлида қабул қилмоқчи бўлаётган Британия режаларини таъкидлаш учун учрашдим». (Судан-Ньюс, 2019 йил 15 апрел). Британиянинг Хартумдаги элчиси мавжуд беқарорлик ҳукмрон бўлиб қолаётгани ва Ҳарбий Кенгашнинг ҳокимиятни фуқароларга топширмаётгани сабабли Судан қўзғолони эришган ютуқларнинг вайрон бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Британиянинг позицияси ўттиз йиллик муваффақиятсиз бошқарувдан сўнг кенг қамровли давлат қуриш ва ўзгариш имкониятидан фойдаланишга асосланганини маълум қилди. Элчи намойиш бўлаётган майдонни зиёрат қилиб, Судан қўзғолонининг бағоят тартиб интизомлилигидан, тиббий марказлар ташкил қилингани-ю, ажойиб плакатлар ёзилганидан ҳайратда эканини билдирди ва намойишга «давлат ичкарисидаги давлат», дея баҳо берди. Ғалаба туйғуси билан «буларга гувоҳ бўлиш, мен учун буюк шараф», деди ҳамда «бироқ буларнинг барчаси хавф остида, чунки воқеда сиёсий беқарорлик ҳукмрон бўлиб, бу нарса шу кунгача қўлга киритилган ютуқларни вайрон қилиш хавфини туғдирмоқда», деди. (Судан Явм, 2019 йил 1 май. Интибоҳа газетасига таянди). Яна у «биз Ҳарбий Кенгаш, норозилик намойишлари етакчилари, сиёсий партия етакчилари ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари билан бағрикенглик ва ўртача ечим ҳақида суҳбатлашдик», деди. (Судан Пост, 2019 йил 1 май). Хусусан, Судан Меҳнаткашлар Ассоциацияси ва Содиқ Маҳдий етакчилигидаги Ҳизбул Умматга Британиянинг таъсири кучли. Бироқ мудом армияда Америка одамлари амалий ҳукмронлик қилар эканлар, Британия малайлари таъсири – ҳатто ҳукуматга киришган тақдирда ҳам – чекли бўлиб қолаверади.

Аммо аччиқ-аламлиси шундаки, воқеда америкапараст Ҳарбий Кенгаш зўравонлик қилар экан, англияпараст Озодлик ва Ўзгариш Декларацияси кучлари эса, заиф фуқаролик ҳукуматига даъват қилар экан, бу кучларни янчиб, йўқ қилиб ташлаш армия учун қийин эмас, худди ўтган аср охирларида Содиқ Маҳдий ҳукуматини қилгани каби. Шунингдек, Ҳарбий Кенгаш Америкага тобеликда давом этар экан, айни ҳарбий муассасадаги қўмондонлар учун жиддий хавф мавжуд бўлиб қолаверади. Чунки, Америка уларни ишлатиб, кучлари тугаб қолган пайтда данак каби туфлаб ташлайди. Биз уларни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолони рози қилиш ўрнига, Американи рози қилиш устида беллашишаётганига, Аллоҳ Азза ва Жалла аҳкомларини улоқтириб ташлашганига гувоҳ бўляпмиз. Тўғри, бу ҳарбий муассасада Аллоҳ ва Унинг динига ёрдам беришса, Аллоҳ ҳам уларга нусрат-ёрдам берадиган, охиратда улкан даражаларга кўтарадиган ростгўй холис ҳарбийлар мавжудлигини биламиз. Шунинг учун ҳам, бу ростгўй ҳарбийларни рошид Халифалик лойиҳасига ёрдам беришга чақирамиз. Ғарбдан импорт қилинган фуқаролик ҳукумати ва бошқа жарангдор даъво соҳибларига айтар сўзимиз шуки, бундай йўналишларини ўзгартирсинлар ва энг яхши нарсани, яъни Аллоҳ ва Росули рози бўладиган нарсани талаб қилсинлар ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати барпо этилишига чақирсинлар. Зеро, мана шу давлат билангина бу дунё-ю охират бахтига эришадилар. Бас, Судандаги барча томонлар, агар ақлирасо бўлсалар, эс-ҳушларини йиғиб олармикинлар?!

Роя газетасининг 2019 йил 8 май чоршанба кунги 233-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here