Иордания режими шайх Яҳё Хаббосни қамоққа олди

671
0

Жорий йил 17 декабр душанба куни Иордания хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бири шайх Яҳё Хаббосни қамоққа олди. Унинг уйи тинтув қилингач, ўзи Зарқо разведка бўлимига олиб кетилди. Кейин у ердан Зарқо маҳкамасига кўчирилди ва маҳкама томонидан унга Ҳизб ут-Таҳрирга аъзолик айблови қўйилди. Судья шайхни озод этиш тўғрисида қарор чиқарган бўлса-да, бироқ хавфсизлик хизмати уни Зарқо мэрига рўпара қилиш лозим, деб туриб олди. Ўз навбатида, мустабид мэр шайхнинг ёши улуғлигига, қадр-қийматига, ҳатто қамоққа олинишига Ислом даъватини етказганидан бошқа сабаб бўлмаганига ҳам эътибор бермай, шайхни Мако турмасига ташлади. Мэр даъватни етказиш ва Ислом ҳукмронлигини ўрнатишга ҳаракат қилишни тақиқлаш, сургун қилиш ва қамаш керак бўлган жиноят, деб ҳисоблайди!!

Шайх Яҳё масжид имомлигидан нафақага чиққан бўлиб, Қуръони Каримнинг тиловат ва тажвид аҳкомларидан таълим берган ҳамда одамлар ўртасини ислоҳ қилиш билан танилган кишидир. Шундай бир инсон бугун жиноятчилар ва собиқ судланганлар қатори қонунга рўпара қилинмоқда!!

Бу сўзлар Ҳизб ут-Таҳрир-Иордания вилояти матбуот баёнотида келган. Баёнот сўнггида, жумладан, бундай дейилади: Иордания хавфсизлик хизматининг бу каби қилмиши Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари қаддини ҳаргиз буколмайди. Улар Пайғамбаримиз A минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо қилиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш фаолиятини тўхтовсиз давом эттирадилар.

وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ

«Золим кимсалар қай оқибат сари кетаётганларини яқинда билиб олурлар»     [Шуаро 227]

Роя газетасининг 2018 йил 26 декабр чоршанба кунги 214-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here