Эрон ҳам афғон ҳукумати ва “Толибон” ўртасида воситачилик ролини бажаришга киришди

868
0

Эрон ҳам афғон ҳукумати ва “Толибон” ўртасида воситачилик ролини бажаришга киришди

 Эрон хавфсизлик кенгаши котиби Али Шамхоний Қобулга ташрифи вақтида “Толибон” ҳаракати вакиллари билан музокара ўтказилганини маълум қилди. Бу ҳақида “Tasnim” агентлиги хабар қилмоқда.

 У бу ҳақда Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдулла Муҳиб бошчилигидаги делегация билан учрашувда хабар қилди.

 “Биз Афғонистон ҳукуматини хабардор қилган ҳолда “Толибон” ҳаракати билан қатор маслаҳатлашув ва музокаралар ўтказдик. Бу амалиёт келгусида ҳам давом этади”, – деди Али Шамхоний.

 У мазкур музокаралар Афғонистонда хавфсизлик муаммосини ҳал қилишга ёрдам бериш мақсадида ўтказилганини билдирган.

 17-18 декабр кунлари Абу-Дабида толиблар ва АҚШ вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган, унда Саудия Арабистони ва Покистон делегациялари ҳам қатнашганди.

 9 ноябрда Москвада бўлиб ўтган маслаҳатлашувларда эса Россия, Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, АҚШ, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари қатнашганди. Бундай миқёсдаги халқаро учрашувда илк бор “Толибон” ҳаракати сиёсий офиси делегацияси ҳам иштирок этганди.

Туркистон:

Афғонистон яна халқаро сиёсатда марказий ўринни эгаллаб боряпти. Халқаро сиёсатда таъсирли давлатларнинг Толибон ҳаракатига бўлган эътибори кучайиб бораётгани фикримизга далил бўла олади. Уларнинг ҳар бирининг ўзига хос манфаатлари мавжуддир. Шу сабабли Афғонистон яна ҳарбий ва сиёсий тўқнашув минтақасига айланиб боряпти.

Аввалда Афғонистон СССР билан АҚШ ўртасидаги стротегик ҳарбий фронт вазифасини ўтаб, бир неча ўн йиллар мобайнида уруш ҳолатида турган бўлса, энди Россия, АҚШ ва Хитой ўртасида туриб қолди! Эрон, Ўзбекистон, Покистон сингари майда давлатлар ўша йирик давлатларнинг манфаатлари асосида иш олиб борувчи югурдаклари, десак тўғри бўлади! Бу майда югурдак давлатлар ўз биродарларини фитна йўллари билан йирик йиртқич давлатларнинг тузоғига тушириб бериб, ўзлари улардан ортган чиқиндилар билан озуқаланмоқчи бўлишади! Фаластин, Сурия, Ливия, Афғонистон, Ироқ…. хиёнатларида бунга аниқ гувоҳ бўлиб боряпмиз!

Толибон ҳаракати, халқаро сиёсатнинг Афғонистон стротегиясини белгилашида тамал тошига айланиб қолди. Яъни у Афғон халқи билан бирлашиб, АҚШ босқинчилиги устидан деярлик ғалаба қозона олган исломий жамоа бўлиб, мамлакатнинг катта қисмини эгаллаб олди. Афғонистон стротегик жиҳатдан ўта аҳамиятли регионда жойлашган мамлакатдир, ҳозирда у Ўрта Осиё мамлакатлари учун Россияга алтернатив бўлган олам билан алоқа ўрнатиш мумкин бўлган минтақа бўлиб турибди. АҚШ Афғонистондан шу мақсадда фойдаланмоқчи бўлиб, Толибон билан тинчлик битими тузиш асосида ҳаракат олиб боряпти. Россия эса, аксинча Толибон билан Афғон ҳокимияти ўртасидаги кескинликни кучайтириш мақсадида, унга қурол яроқ таклиф қилмоқчи. Хитой ҳам, Марказий Осиёдаги манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга Уйғуристондаги зулмларига қарши минтақада келиб чиқиши мумкин бўлган кескинликларни олдини олиш мақсадида Авғонистон муаммосига аралаша бошлади.

Лекин Афғонистонда шаклланиб бораётган халқаро сиёсатдаги ўзаро кескинликлар, йирик давлатларнинг Ўрта Осиё минтақасида жойлашган манфаатлари устида боряпти. Шунинг учун Афғонистон муаммоси Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон давлатларининг ҳам муаммоси бўлиб, у ердаги кескинликлар биз томонга таъсир кўрсатмай қолмайди.

Толибон эса, Афғонистон орқали ўтиши кутилаётган янги транзит йўллар учун стротегик аҳамиятга эга ҳудудинг эгаси бўлиб қолди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here