Туркманистонда  ун харид қилиш учун махсус маълумотнома ва қайд этиш шарт бўлиб қолди

642
0

Туркманистонда  ун харид қилиш учун махсус маълумотнома ва қайд этиш шарт бўлиб қолди

Туркманистон аҳолиси ун маҳсулотига эҳтиёж сезган тақдирда, улардан туман маъмуриятининг маълумотномаси талаб қилинади. «Хроники Туркменистана» нашри журналистларининг хабар беришича, справкага эга  бўлган инсон, оиласи учун бир ой давомида бир қоп (50кг) ун харид қилиши мумкин.

Ушбу чекловлар боис аҳоли вакиллари “Генгешей” (маҳаллий ўзини ўзи бошқариш  органлари) биноси олдида, маълумотнома (справка) олиш илинжида узундан узун навбат кутиб туришмоқда. Ҳар доимгидек Туркманистода ун танқислиги мавжуд. Масалан, Дошоғуз вилоятидаги муаммони ҳал қилиш учун, бошқа минтақалардан ун келтириш зарурати туғилмоқда.

Бундан ташқари одамлар на фақат ун харид қилиш учун, балки кундалик ҳаёт учун зарурий ҳисобланган нон маҳсулотини қўлга киритиш учун ҳам навбатда туришади. Устига устак сотувчилар озиқ-овқат маҳсулотини сотиш жараёнида харидорлардан прописка талаб қилишади. Маҳсулотни фақат ўша туман аҳолисига сотишади холос.

Бундан аввал  Радио «Азатлык», Дашоғуз вилояти аҳолисининг ун маҳсулотига бўлган эҳтиёжи тўлақонли амалга ошмаётгани хусусида хабар берган эди. Хабарга кўра, Дашоғуз вилояти аҳолисидан ун харид қили асносида газ ва электрга оид тўлов квитанциялар талаб қилинган, агар газдан, светдан қарзи бўлмасагина харидорга ун сотилади.

Эслатиб ўтамиз ўтган 2017 йили Туркманистонда 1 миллион 600 минг тонна буғдой етиштирилиши кўзда тутилган эди, бироқ фақат 1 миллион тонна ҳосил олинди. Натижада, мамлакатда ун танқислиги пайдо бўлиб, ун савдосида махсус чекловлар жорий қилинди. Жорий йилнинг 19 февралида давлат президенти янги қарор чиқарди. Қарорга кўра, барча вилоятларнинг ҳокимларига бу йилги ғалла экиш ишларига махсус эътибор беришлиги талаб қилинади. Президентнинг  таъкидлашича, агар ерларга яхши ишлов берилса ва вақтида суғорилиб, керакли ўғитлар билан қувватлантирилса, ҳосил унумли бўлиши муқаррар.

Туркистон:

Одатда Туркманистон ҳақидаги хабарларни ўқиган инсон бир карра ҳушёр тортади. СССР парчалангандан сўнг бошқа СНГ давлатларидан фарқли ўлароқ, Туркманистонда диктаторлик режими осонликча барпо бўлди. Зеро собиқ президент Сапармурад Ниязов ўз ҳукмронлиги даврида фуқароларни қаттиқ босим билан ўз режимига бўйсиндириб иш юритган эди. Мамлакатнинг ички ишлари тўғрисидаги хабарлар махфий тутилган ва барча ахборот воситалари ҳам қаттиқ назорат остида олинган эди. Мамлакат сир-асрорлари ташқарига ёйилмаслиги, умуман ичкарида юз бераётган ҳодиса жараёнлари ошкор бўлмаслиги таъминланган эди.

Демак, Туркманистон ҳақидаги ҳар қандай хабарларнинг ҳаммаси, гўё коммунизмдаги каби хом-хаёл, чўпчак экан. Юқоридаги маълумотлардан хулоса қилиб айта оламизки, “Туркманистонда,  газ, свет бекор экан”, деган гаплар асоссиз бўлиб чиқди.

Ўз Парвардигори ҳукмига қарши чиққан, мамлакатда диндорлар учун қаттиқ чекловлар белгилаган, диндорларни умрбод қамоқ жазосига маҳкум этган ва муқаддас Китоб – ўз Яратувчисининг каломи битилган Қуръони Каримни ёқиб юборган режимдан адолат кутиш мумкинми?

Президент “мен қарор чиқарсам ва буйруқ қилсам албатта ҳама ишлар жойида бўлади”, деб ўйласа керак. Ҳолбуки ризқ эгаси Аллоҳдир! Агар Аллоҳ ердан баракани кўтарса, бандасининг минг қонун лоиҳалари, қарорлари фойда келтиролмайди! Агар бутун дунё мутафаккирлари бирлашиб, иқтисод тараққиёти учун бош қотирсалар ҳам, барибир бу меҳнатнинг самараси нуқсонлилигича бўлиб қолади.

Фақат Шариат ҳукмронлиги остида адолат барқарор бўлади. Иқтисодиёт фақат  шаръий аҳкомлар асосида барпо бўлсагина, яшаш тарзи яхшиланади.  Зеро энг ҳақиқий мезон ва адолат фақат Шариатида мавжуддир. Ассалому алайкум.

Мунаввара

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here