Қирғизистон Мусулмонларидан иборат иймоний муҳит уламолар учун Оллоҳнинг амонати эмасми?!

551
0

Қирғизистон Мусулмонларидан иборат иймоний муҳит уламолар учун Оллоҳнинг амонати эмасми?!

2017 йилнинг охирида Қирғизистонда президент сайлови бўлиб ўтиши кутиляпти. Бу сафарги сайлов мамлакат учун жуда кучли сиёсий кескинликларни пайдо қилиши мумкин. Президент амалдан кетиши муқаррар бўлишига қарамай, у ўзи шакллантирган етакчи гуруҳни ҳокимиятда сақлаб қолмоқчи бўляпти. Қирғиз элитаси деярли президент тарафдори эмас. Лекин президент бошқарув тизгинини ўз салоҳияти остида сақлаб қолмоқчи бўляпти. У бу ишни ҳокимият бошқарув админстрацияси, пркуротура, суд, хавфсизлик  кучлари ва орган ходимларининг қувватлари орқали амалга оширишни кўзлаяпти.

Шундан келиб чиқиб, Қирғизистондаги сиёсий кучлар Мусулмонлардан иборат Исломий муҳитни ўз томонларига торта бошлашяпти. Улардан ҳар бири Исломий муҳитнинг етакчилари бўлган олим-у уламолар ва бошқа таъсири кучли бўлган Исломий жамоалар воситасида тақводор Мусулмонларнинг бир қисмини ўз томонларига оғдириб олмоқчи бўлишяпти. Шундан келиб чиқиб, Исломий етакчи гуруҳ вакилларининг бир қисмига айланиб қолган таъсирли одамларни ва Ислом уламоларини, сиёсий вазиятларда Мусулмонларни куфр тарафдорлари бўлган ғаламис кучларга боғлаб беришдан Оллоҳдан тақво қилишга чақириб ўтмоқчимиз!

Маълумки, бу сафарги президент сайлови ўта қалтис вазиятларни пайдо қилиши кутиляпти. Хавфсизлик кучлари ҳозирдан “Мусулмонлар томонидан кутилаётган қўпорув ишларига қарши таёргарлик кўриляпти” деб мақолалар тарқата бошлади. Демак вазият кескинлашгудек бўлса, улар Исломий гуруҳлар ёки Мусулмон шахслар номидан бирор ғаламис амалиётлар уюштириб юбориши мумкин эканлигига ишора қилиб, ўзларига мухолиф қувватларни қўрқитмоқчи бўлишяпти. Шунга ҳам эътибор бермай, баъзи Исломий лидерлар Мусулмонларни сайловда бирор бир томонни қўллаб беришга ундаб келишяпти. Ваҳолангки уларнинг деярли барчаси куфрга асосланган программалари билан ўзларини намоён қилиб, баъзилари ҳар сафаргидек сайлов олдидан жузъий ибодатлар билан ўзларини Исломий шахс қилиб кўрсата бошлашди.

Уламоларимиз эса, умматга мурожаат қилиб, Исломийроқ кўринишдаги бирорта талабгорни сайлаш вожиб, деб фатво бера бошлашди. Улар, “Мусулмон одам динимиз, ватанимиз, жамиятимиз ва миллатимиз фаравонлигига бефарқ бўлмаслиги керак” деган асосдан келиб чиқиб гапиришяпти. Аслида бу нотўғри позиция эмас. Яъни Мусулмон одам ўзи яшаб турган муҳитнинг фаравонлигидан бефарқ бўлиши улкан гуноҳ ҳисобланади. Лекин вазиятларнинг фаровонлигида иймоний муҳит устувор бўлиши шарт. Яъни, бирор воқеликка баҳо беришда ёки уни ислоҳ қилишда ҳолат ёки воқеликнинг ўзи асос бўла олмайди. Ҳар бир ислоҳот фақат шаръий асослар билан ўз ечимини топиши керак. Ваҳолангки Қирғизистонда бораётган президент сайлови куфр программалари асосида боряпти. Буни англаб олиш учун ҳатто олим бўлишнинг ҳам ҳожати йўқ. Уламолар сайловга чақираётган партиялар ёки сиёсий шахсларнинг барчаси динни ҳаётдан ажратиш керак деган ақида асосидаги демократик принципларни кўтариб чиқишяпти. Бу талабгорлар ҳатто Исломни асос қиламан деганларида ҳам, программалари куфр билан муроса асосига қурилган эканлиги кундек равшан.

Демак, умматни бир томонга етаклай олиш қуввати ёки салоҳияти берилган Исломий шахслар, бу Оллоҳ томонидан вақтинча берилган амонатни суистеъмол қилишлари гуноҳи кабира бўлади. Улар ортидан эргашиб бораётган оми одамларнинг гуноҳи ҳам ўша шахслар зиммасига юкланиб қолиши мумкин. Сизлар ўзингизни қандайдир дунёвий манфаатингизни деб, бир сўзингиз билан Мусулмонларни куфр партияларига боғлаб бермоқчи бўляпсиз! Бу ҳаракатларингизни оқлаш учун ўз позицияларингизни қандайдир Исломий сўзлар билан қувватламоқчи бўлиб, Исломий фиқҳ усулига яқинлашмайдиган далиллар билан оқланмоқчи бўляпсиз! Куфр ишларига ур тўқмоқ бўлишлари учун Мусулмонларни сиёсий ифлос ўйинга тортишингиз тарих саҳифаларида ёмон сатрлар билан ёзилиб қолишингизга сабаб бўлиши мумкин.

“Куфр системасидан Исломий манфаатларимизни ҳимоя қилишимиз керак-ку, жамиятга бепарво бўлиш позициясига чақираяпсизларми?” деган савол беришинглар муқаррар. Йўқ, биз бепарво бўлишга чақирмаймиз, аксинча фаол бўлишга ундаймиз. Лекин жамиятнинг фаровонлиги куфр йўли билан ёки куфр ҳамкорлигида ёхуд ҳаром асослар воситасида амалга оширилиши мумкин эмас. Чунки жамият ҳам, воқелик ҳам бизнинг ихтиёримиз, тасарруфимиз ёки қўл остимизда эмас. Бундай ўйлаш, яъни дунё ҳаётимиз ўз қўлимизда, ўз ихтиёримизда деб фикр юритиш демократия ақидасининг асосидир! Биз эса, дунё ҳаётимиз Оллоҳнинг изнида, ихтиёрида, тасарруфи остида, биз унинг ихтиёрини амалга ошириб беришдаги бир воситачи бўлишимиз мумкин деб эътиқод қиламиз. Шунинг учун Мусулмон одам фақат Оллоҳга таваккул қилиб, ундан нусрат кутиб, ҳар бир ҳаракатини у кўрсатиб бергандек амалга оширишга мажбур деб биламиз. Баъзи пайғамбарлар шу Илоҳий тариқатни ўзгартиришга рози бўлмай, куфр билан муроса қилишдан Оллоҳдан тақво қилиб, қарийб минг йил даъват йўлида машаққатлар чекишди. Уларнинг бирортаси ҳам осон ва яқин йўлни қидиришмади. Чунки ҳар бир воқедан тасирланган ношаръий йўл куфрга олиб боради. Куфр билан муроса асосидаги келишув ёки ҳамкорлик, яъни куфр билан Исломни аралашуви Ислом эмас, куфр деб эътибор қилинади.

Шунинг учун биз, Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон номидан сиз устоз уламоларимизни куфр тузоқларидан эҳтиёт бўлишга чақирамиз. Биз Исломий сиёсий Ҳизб эканлигмиздан келиб чиқиб, сизларни сиёсий Исломий позицияларга йўллаб борамиз. Ўз навбатида сизлар Исломий уммат вакилларини Исломий илм ва шарий ҳукмлар билан йўналтириб бораётганингизни қадрлаймиз! Лекин ҳар биримиз иккинчи томонни доим муҳосаба ва Ислом ҳовлиси ичида назорат қилиб боришимиз вожиб. Чунки ҳар бир Исломий шахсия ўта қадрли. Куфр ҳам шуни билган ҳолида бизни бир биримиздан ажратиб, ўртаимизга низо уруғини сепиб, орамиздан уламоларимизни ўз томонларига оғдириб олишмоқчи бўлишяпти. Ислом биноси учун ҳар бир Исломий ҳаракат ўта муҳимдир! Оламий Исломий ғалаба фақат шу стротегия асосидаги мафкура билан ҳаракатланиш ортидан келади, инша Оллоҳ.

17.08.2017

Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон матбуот бўлими раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here